"Нефтчи" Мурод Бобожонов билан хайрлашди

Оқил Абдубарноев
20 июл 2023
Жорий йилда "Нефтчи" сафига қўшилган ҳужумчи Мурод Бобожонов жамоани тарк этди.

Футболчи фарғоналиклар таркибида биринчи давранинг 6 учрашувида майдонга тушириб, 30 дақиқа ҳаракат қилган.

Эслатиб ўтамиз, Бобожонов ўтган мавсум "Сурхон" клуби шарафини ҳимоя қилганди.

Аввалроқ водий клуби бош мураббий Виталий Левченко билан ҳамкорликни давом эттиришини маълум қилганди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: "Нефтчи" ФК матбуот хизмати