UZ

Сўнгги янгиликлар

10:13«Арсенал» Европа чемпионини сотиб олмоқчи  0 09:45«Барселона» собиқ футболчиси ярим йиллик Саудия Арабистонидаги фаолиятидан сўнг Европага қайтмоқчи  2 09:18Англия терма жамоасини бошқариш учун асосий номзод номи маълум  2 08:50ОКМК сафида албаниялик легионер кўрикдан ўтмоқда  1 08:21Мессига гапирган гапи учун Аргентина вазир ўринбосари ишдан олинди  13 07:57Қорақалпоғистонда жойлашган «Турон» стадиони халқаро стандартларга мос реконструкция қилинади  7 07:28Бугун Ўзбекистон ОТЖ олимпиададан олдин сўнгги назорат учрашувида майдонга тушади  12 01:35Ташкилотни кескин танқид қилган Марсело Бьелсага КОНМЕБОЛ томонидан иш очилди  6 01:15Расман: Моуринью бошқарувидаги "Фенербахче" Сен-Максименни ижарага олди  2 00:55Вагиз Галиулин: “Ўзбекистон Суперлигаси савияси Россия биринчи дивизионидан анча юқорилаб кетди”  6 00:33Расман: Австралия терма жамоаси дарвозабони "Рома"га ўтди  2 00:10"Ордабаси" ЕЧЛ саралашидаги юришини биринчи босқичдаёқ тугатди   8 23:35Килиан Мбаппе: "Перес – дунёдаги энг зўр президент"  20 23:05Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Тожикистоннинг "Хўжанд" жамоасини мағлуб қилди  2 22:39Ўртоқлик ўйини. ОКМК Тожикистон грандини ўта йирик ҳисобда таслим этди  12

Coca Cola Суперлига. Драматик баҳсда "Сўғдиёна" камбэк эвазига "Андижон"ни таслим этди Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. Драматик баҳсда "Сўғдиёна" камбэк эвазига "Андижон"ни таслим этди

Coca Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган баҳс бўлиб ўтди.

Coca Cola Суперлига, 9-тур
"АНДИЖОН" - "СЎҒДИЁНА"
5 май 2023 йил. Фарғона, "Истиқлол" стадиони
Бош ҳакам:
Олим Тўйчибоев.
Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳруҳ Аъзамов, Шоҳнур Йўлдошев.
Захира ҳаками: Тўрабек Суюнов.
ВАР: Иброҳим Исмоилов.
АВАР: Максим Нехочин.
Назоратчи: Жаҳонгир Саидов.
Комиссар: Ойбек Юнусов.


"Андижон" — 72. Игор Литовка, 4. Дилшоджон Комилов, 8. Фарходбек Бекмуратов, 9. Леван Арвеладзе, 13. Сардорбек Азимов, 14. Абдураҳмон Комилов, 15. Владимир Бубанья, 17. Фарходжон Соҳибжонов, 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 66. Илҳомжон Алижонов, 99. Рубин Хебай.
Захира: 12.Моҳирбек Комилов, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 6.Асилбек Айсаров, 7.Бобурбек Фарҳодов, 10.Илҳомжон Абдуғаниев, 11.Сардор Абдунабиев, 19.Суҳроб Бердиев, 28.Исломбек Маматказин, 88.Нодари Кавтарадзе.

"Сўғдиёна" — 27. Милан Митрович, 4. Элёр Орифов, 9. Зенан Займович, 10. Жавоҳир Қаҳрамонов, 11. Жасур Ҳасанов, 15. Тарик Исич, 18. Миржалол Абдумуталов, 22. Санжар Шоаҳмедов, 28. Станислав Андреев, 77. Даниэль Насриддинов, 93. Марко Колакович.
Захира: 1. Ширинбой Абдуллаев, 6. Алишер Салимов, 7. Сердер Сердеров, 8. Искандар Шайкулов, 12. Ҳислат Халилов, 17. Муҳаммад Йўлдошев, 20. Амирбек Файзиев, 26. Улуғбек Абдуллаев, 32. Нодиржон Сойибов.


Андижон

Рубин Хебай - 15'

Суперлига. 9-тур

05/05/2023, 19:00

2
:
1
Тугади

Сўғдиёна

Искандар Шайкулов - 88', Дзенан Займович - 90'

45'
90'
15'  Рубин Хебай
15'  Сардор Азимов
66'  Фарҳод Бекмуродов
88'  Искандар Шайкулов
90'  Дзенан Займович
90'  Санжар Шоаҳмедов


Александр Хомяков бошчилигидаги "Андижон" клуби Фарғонада Иван Бошкович бошчилигидаги "Сўғдиёна" клубини қабул қилди. 


ЯНГИЛАШ


90+6-дақиқа. Карточкалар ёмғири ва ўйин якунига етди. 

90+4-дақиқа. ГООООЛ! Займович меҳмонларга ғалаба келтирмоқда. Ана бўлмасам, "Сўғдиёна"дан ақлбовар қилмас камбэк. 

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди. 

88-дақиқа. ГОООООЛ! Суперзарба ва ҳисоб тенглашди! Искандаров Шойқулов кучли зарбаси билан Литовка дарвозасини ишғол қилди. 

87-дақиқа. Огоҳлантириш! Фарходовга сариқ. Футболчи рақибинининг юзига зарба бериб юборибди. 

86-дақиқа. Ўзгаришлар! Меҳмонлар сафида эса Андреев ва Жасун Ҳасанов ўрнига Сердер Сердеров ва 

85-дақиқа. Ўзгаришлар! Арвеладзе ва Соҳибжонов ўрнига Илҳомжон Абдуғаниев ва Нодари Кавтарадзе майдонга туширилди.  

Ҳакам эса шошилмасликни сўради ва аввалроқ "Андижон" футболчиси жарима майдончасида 

82-дақиқа. Илҳомжон Абдуғаниев ва Нодари Кавтарадзе майдонга тушишга тайёрланаётганди...  

77-дақиқа. Андижон"нинг голидагига ўхшаш вазият юзага келди, лекин "Андижон" сардори Бубанья ва Игор Литовка хавфни бартараф эта олишди.  

74-дақиқа. Ўзгариш! Рубин Хебай ўрнини Бобурбек Фарҳодовга бўшатиб берди. 

72-дақиқа. Ҳимоячиларга ёрдамга қайтган Хебай майдонга қулади. Ҳужум якунлангач, ҳакам унга эътибор қаратди. 

68-дақиқа. Камчиликда бўлсада, мезбонлар ҳужумга ўтишдан чўчишмади. Балки шу йўл билан улар вақтдан ҳам ютишни мақсад қилишгандир. 

Буёғига "Андижон"га осон бўлмаслиги аниқ. 

66-дақиқа. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Фарходбек Бекмуротов иккинчи сариқ олиб, майдонни эртароқ тарк этишга мажбур. 

54-дақиқа. Ўзгаришлар! Миржалол Абдумуталов ўрнига Искандар Шойқулов ўйинга қўшилди. 

50-дақиқа. Элёр Орифов тиббий ёрдамга муҳтож бўлиб майдонда ётибди. Ҳакам шифокорларни чақирди.  

46-дақиқа. Тез ёрдам машинаси танаффусда ҳеч қаерга кетиб қолмапти, иккични бўлим вақтида бошланди!

Айнан шу паллада ҳакам бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди ва жамоаларни танаффусга таклиф қилди. Биз ҳам бироз дам оламиз.  

45+1-дақиқа. "Сўғдиёна" танаффусга ҳисобни тенглаштириб чиқиб кетишга жуда яқин келишди. Бироқ Станислав Андреевнинг узатмасини дарвозага йўллайдиган футболчи топилди.  

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди!

44-дақиқа. Рубин Хебай ҳужумда, тўп учун курашда рақибнинг оёғига зарба бериб юборди - фол.   

41-дақиқа. "Сўғдиёна"нинг навбатдаги уриниши қовушмади ва Литовка осонлик билан тўпни эгаллаб олди.  

38-дақиқа. Колакович ҳаводаги курашда Хебайга нисбатан тирсагини ишга солгани учун фол ва жарима зарбаси. 

Мезбонлар ҳужумданоқ прессинг уюштириб, рақибга босим ўтказишмоқда. 

36-дақиқа. "Андижон"нинг навбатдаги ҳужуми охирига етмай қолди. Милан Митрович тўпни эгаллаб олди.  

32-дақиқа. Ҳасанов ҳам тўпга ета олмай қоларкан-а? Марказдан олдинга ташлаб берилган тўпга Жасур бу сафар ҳам етиб оладигандек кўринганди, лекин бироз ета олмай қолди. 

29-дақиқа. Тўхталишлар ҳисобига ўйин темпи сезиларли даражада тушди. Бош ҳакам Олим Тўйчибоев махсус қурилмаси орқали ҳамкасблари билан шу ҳақида гаплашди чоғи. 

26-дақиқа. Литовка дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келди, Қахрамонов охирги нуқтани қўйишга яқин эди, лекин у ўйиндан ташқари ҳолатдалиги маълум қилинди. Қўшимчасига, кипер тўпни маҳкам ушлаб ҳам олганди.    

20-дақиқа. Огоҳлантириш! Бекмуратов рақибга нисбатан қўпол ҳаракати учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди.   

15-дақиқа. ГООООООЛ! Хебай яна гол урди! Азимовдан ажойиб узатма ва Рубин бир сакраб, тўпни дарвозага йўллади, Митрович эса бу зарба олдида ожиз қолди.

11-дақиқа. Бош ҳакам Станислав Андреевга нисбатан фол ишлатилди деб топди. 

8-дақиқа. Литовканинг қўпол хатосидан кейин Насриддинов ҳисобни очиши мумкин эди, лекин футболчи рақиб киперидан бундай хатони кутмагани сезилиб қолди.  

6-дақиқа. Мезбонлар вакили ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани қайд этилди. 

1-дақиқа. Демак, кетдик. Ўйинимиз бошланди!

Бўлди, кутилган инсонлар кутилган машинада етиб келишди.

Тез тиббий ёрдам машинаси етиб кела олмагани сабаб, учрашув номаълум муддатга кечиктирилди. 


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика