"Ман Сити"дан учралган мағлубиятдан сўнг Мане кийиниш хонасида Саненинг юзига уриб, лабини ёриб қўйди
12 апр 2023 23:50
Янгиликлар
"Ман Сити"дан учралган мағлубиятдан сўнг Мане кийиниш хонасида Саненинг юзига уриб, лабини ёриб қўйди
Мюнхенликлар кийиниш хонасида келишмовчилик юз берган.
"Бавария" кеча ЕЧЛ чорак финалида "Ман Сити"га 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўйиндан кейин "Бавария" кийиниш хонасида Садио Мане Лерой Саненинг юзига мушт туширган. Шундан сўнг, Саненинг лаби ёрилган. "Бавария" футболчилари икки ўйинчини ажратиб олишган. Сане ўзига келиши учун уни кийиниш хонасидан ташқарига олиб чиқишга тўғри келган. Тахминларга кўра, Манега Саненинг майдонда унга бўлган муомаласи ёқмаган.
Умуман олганда, "Бавария" футболчилари ўртасидаги келишмовчилик ўйиннинг 83 дақиқасидаёқ такрорий вазиятларда кўринган. Клуб ҳали бу воқеага расмий изоҳ берганича йўқ.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар