UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  1 10:34"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди  3 09:52Дибаланинг кейинги манзили маълум  2 09:24Хави 2023 йилда Мессининг "Барселона"га ўтмаганига жамоа президентини айблади  22 08:55Пеп Гвардиола дунёда исталган футболчини шуғуллантириш имкони бўлса, кимни танлашини айтди  6 08:27Эрондан қайтган бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоаси мураббийлари назоратида машғулот олиб бормоқда  1 07:58ЎзПФЛ. Бухоро ва Ғузордаги стадионда муаммолар мавжуд  14 07:30Осиё Кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз Бангладешга қарши баҳс олиб боради  1 03:30Минус 10 очко: Хитой чемпионатида 13 та клуб жазоланди  4 02:45А Серия. Милан дербисида "Милан" "Интер"ни мағлуб этди  20 00:53"Реал" "Ливерпуль” юлдузини кузатишда давом этмоқда  1 23:55А Серия. "Рома" меҳмонда "Женоа"га мағлуб бўлди  2 23:42ПСЖ ўйинларига қалбаки чипталар тайёрлаб сотганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди  0 23:23Фоден "Барселона"га ўтиши мумкин  5 22:55Испаниялик юлдузнинг тренажёр залига кириши тақиқланди  0

Coca Cola Суперлигаси. "Насаф" "Сурхон"ни мағлуб этди ва жадвалда "Навбаҳор"ни қувиб ўтди Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Насаф" "Сурхон"ни мағлуб этди ва жадвалда "Навбаҳор"ни қувиб ўтди

Теглар :  НасафСурхон
Coca Cola Суперлигаси 5-туридан ўрин олган "Насаф" - "Сурхон" учрашуви бўлиб ўтди.



НАСАФ – СУРХОН - 3:2  
9 апрель 2023 йил. Қарши, "Марказий" стадиони. 18:15.
Ҳакамлар:
Темурбек Тўхтасинов, Обид Жумаев, Жасур Рустамов, Никита Мустафин
ВАР ҳаками: Илгиз Танташев
АВАР: Аваз Абдуллаев
Назоратчи: Тимур Галеев
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Голлар: Матеус Лима Круз 29, - 1:0 (Шерзод Насруллаев). Силванус Нимели 35, - 1:1 (Асилбек Жумаев). Асадбек Каримов 62 пенальти, - 1:2. Артём Потапов 66 автогол, - 2:2. Шерзод Насруллаев 76, - 3:2.

Голга айланмаган пенальти: Жавоҳир Сидиқов 66 (устун).

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 8.Зафармурод Абдираҳматов, 9.Жавоҳир Сидиқов (17.Суҳроб Нуруллоев, 87), 19.Матеус Лима, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров, 92.Умарбек Эшмуродов, 99.Азизбек Амонов (18.Баҳром Абдураҳимов, 70).
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 2.Алибек Давронов, 15.Жўрабек Маннонов, 20.Шаҳзод Акрамов, 22.Шоҳмалик Комилов, 29.Муҳаммаджон Раҳимов, 70.Абубакр Ризо Турдиалиев

"Сурхон": 1.Артём Потапов, 2. Бобиржон Асқаров, 3. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 6. Артём Сокал, 7. Достонбек Турсунов (99. Комрон Сайдазимов, 81), 8. Ҳумоюн Шербўтаев, 18. Сильванус Нимели, 19. Нуриддин Ҳасанов, 27. Асилбек Жумаев (15. Диёр Рамазонов, 85), 66. Беҳруз Шайдулов, 77. Асадбек Каримов.
Захира: 35.Шоҳруҳ Эшбўтаев, 86. Даврон Мерганов, 5. Азизбек Пирмуҳаммадов, 11.Қадамбой Нурметов, 22. Жавоҳир Жўраев, 25. Нодирбек Бобомуродов, 55. Шоҳжаҳон Султонмуродов, .

Огоҳлантиришлар: Абдувоҳид Неъматов 60, Суннатуллоҳ Ҳамиджонов 70, Силванус Нимели 90+6.




МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+7. Ўйин тугади. "Насаф" ўз майдонида "Сурхон"ни таслим қилди - 3:2

90+6. Огоҳлантириш. "Сурхон". Силванус Нимели

90. Учрашувга 6 дақиқа қўшилди

87. Ўзгариш. "Насаф". Сидиқов ўрнига Нуруллоев тушди

85. Ўзгариш. "Сурхон". Жумаев ўрнига Рамазонов тушди

81. Ўзгариш. "Сурхон". Турсунов ўрнига Сайдазимов тушди

76. ГООООООООООООООООООООЛ! Шерзод Насруллаев бурчак тўпидан кейин гол урди - 3:2

75. Ўзгариш. "Насаф". Ғайбуллаев ўрнига Давронов тушди

70. Огоҳлантириш. "Сурхон". Суннатуллоҳ Ҳамиджонов 

70. Ўзгариш. "Насаф". Амонов ўрнига Абдураҳимов тушди

66. ГООООООООООООООООООООЛ! Автогол! Сидиқовнинг пенальтидан тепган тўпи дарвоза устунига тегиб қайтаётганида Потаповга тегиб дарвозага кириб кетди! 2:2

65. ПЕНАЛЬТИ! Бу сафар "Сурхон" дарвозаси томон! 

62. ГООООООООООООООООООООЛ! АСАДБЕК КАРИМОВ пенальтидан гол урди - 1:2.

60. Огоҳлантриш. "Насаф". Абдувоҳид Неъматов

59. ПЕНАЛЬТИ! Бош ҳакам "Насаф" дарвозаси томон пенальти белгилади, Неъматов Нимелини йиқитди деб топилди 

46. Иккинчи тайм бошланди


45+3. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 1:1

45+2. ЗАРБАА! Бозоровнинг кучли ва аниқ зарбасидан кейин Потапов тўпни қайтарди!

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди

35. ГОООООООООООООООООЛ! СИЛВАНУС НИМЕЛИ! 1:1. Жумаевнинг тўп узатишидан кейин Нимели осонгина гол урди! "Сурхон" Қаршида "Насаф" дарвозасига 1997 йилдан бери илк бор гол урди!

29. ГОООООООООООООООООЛ! ЛИМА КРУЗ! 1:0. Чап қанотдан Насруллаев узатган тўпни Матус Лима Круз боши билан дарвозага йўллади!

25. ЗАРБА! Каримовнинг тўп узатишидан кейин Турсунов дарвозага зарба берди, ноаниқ

21. "Сурхон" сафарда ўйнаётгани учун у қадар шошаётгани йўқ, Қаршида дуранг ҳам яхши натижа бўлса керак

20. ЗАРБА! Лима Крузнинг кучли зарбасидан кейин Потапов ўзини кўрсатди!

16. ЗАРБА! Асадбек Каримовнинг зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди

15. "Насаф"нинг ҳужуми, чап қанотдан узатилган тўп анча ноаниқ кетди, бу ҳужумда Лима Круз яхши ўйнади

11. "Насаф" мезбон сифатида аста-секин ташаббусни ўз қўлига олишга уринмоқда...

8. Маълумот учун, Қаршида ўтган 12та учрашувнинг барчасида (!!!) "Насаф" 3 очко соҳибига айланган. Яъни "Сурхон" ўз тарихида ҳеч қачон Қаршида хаттоки 1 очко ҳам ололмаган. "Насаф" майдонидаги ўйинларда 36та гол урган, "Сурхон" фақат 1 марта Қаршида тўп киритган холос (1997 йил).

6. Илк дақиқаларда иккала жамоа ҳам жуда эҳтиёткор ўйнашмоқда, ҳозирча хавфли вазиятлар йўқ

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 18:15да бошланади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика