UZ

Сўнгги янгиликлар

10:23"Кристал Пэлас"га совринлар олиб берган мураббий ишдан кетишини маълум қилди  0 09:55Артета: "Гёкереш ўзидан кутилаётганларни оқлашга ҳаракат қилмоқда"  0 09:28"Барселона"нинг собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  6 09:00"Пахтакор" бугун Туркияга йўл олади. Таркибда кимлар бор?  4 08:35Гвардиола дерби олдидан Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  6 08:20"Сурхон"нинг собиқ бош мураббийи водий жамоасида иш бошлади  1 07:54"Реал" бир футболчи учун ярим миллиард евро сарфлаши мумкин  9 07:28Ўзбекистон МТЖ БААда кимга қарши назорат учрашувида майдонга тушиши маълум  3 07:01U-23 Осиё кубоги. Бугун ярим финал йўлланмаси учун курашамиз  7 02:58Франция. ПСЖдан йирик ғалаба, "Монако" ўз уйида ютқазди  1 02:06"Бухоро" Туркия йиғинидаги рақибларни маълум қилди  1 01:45Жаҳон чемпионатидан кейин Франция термасида бош мураббий алмашишига тайёрланишмоқда  1 01:20"Навбаҳор" Туркияда кимлар билан ўйнайди?  1 00:50Арбелоа жамоанинг ҳолати ҳақида: "Алонсони айбламайман"  2 00:29Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида мағлуб бўлди  3

"Манчестер Сити" кўплаб молиявий қоидаларни бузганликда айбланмоқда Янгиликлар

"Манчестер Сити" кўплаб молиявий қоидаларни бузганликда айбланмоқда

Клуб Англия Премьер-лигасининг бир қатор молиявий қоидаларини бузгани айтиляпти.

Таъкидланган қоидабузарликлар 2009-10 йилги мавсумдан 2017/18 йилги мавсумгача бўлган даврни қамраб олади. "Шаҳарликлар" лига қоидаларини бузган бўлиб, клубнинг молиявий аҳволини тўғри ва адолатли кўрсатувчи тўғри молиявий маълумотларни бермаган. Лига даромадлар билан боғлиқ аниқ молиявий маълумотни талаб қилади. 

Рўйхатдаги қоидабузарликларнинг иккинчи тўплами лигага аъзо клуб томонидан 2009/10 ва 2012/13 мавсумлар оралиғида бош мураббий билан тузилган шартномаларда унинг иш ҳақи тўғрисидаги аниқ маълумотларнинг киритилмагани кўрсатилмоқда. 2009 йил декабридан 2013 йилнинг майигача "Ман Сити"ни Италия терма жамоасининг амладаги бош мураббийи Роберто Манчини бошқарган. Шунингдек, Иккинчи тўплашга 2010/11 йилги мавсумдан 2015/16 йилги мавсумгача бўлган даврда ўйинчиларнинг маоши билан боғлиқ аниқ маълумотларнинг тақдим этилмагани қайд этилган.

Учинчи бўлим 2013/14 йилги мавсумдан 2017/18 йилги мавсум оралиғида УЕФА молиявий фейр-плей қоидаларига амал қилишни талаб этувчи Премьер-лига қоидаларидир.

"Манчестер Сити" юқорида санаб ўтилган қоидабузарликларидан ташқари даромадлар ва молиявий барқарорлик тўғрисидаги ва Премьер-лига билан ҳамкорлик қилиш ҳамда терговларга ёрдам беришни талаб қилувчи қоидаларни бузгани аниқланган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика