

Бу ҳақда АПЛ расмий баёнотида маълум қилинди.
Испаниялик мураббий қўл остидаги жамоа декабрда 6 ўйинда майдонга тушиб, 5 та ғалабага эришди.

Ушбу мукофот Эмерининг Англиядаги меҳнатига навбатдаги эътироф бўлиб, "Астон Вилла"да амалга ошираётган лойиҳасининг муваффақиятли эканини тасдиқлайди. Айни пайтда клуб мавсумнинг иккинчи ярмида ҳам ижобий натижаларни сақлаб қолиш ва юқори ўринлар учун курашишни мақсад қилган.
Бирмингемликлар ҳозир АПЛ мусобақа жадвали 43 очко билан учинчи поғонада кетмоқда.



