"Ювентус" ЖЧ ғолиби билан келишувга эришди

10 июн 2026, 10:15
"Астон Вилла" ва Аргентина терма жамоаси дарвозабони Эмилиано Мартинес яқин орада "Ювентус" футболчисига айланиши мумкин.

Жанлука Ди Марцио берган хабарга кўра, томонлар аллақачон уч йиллик шартнома шартларини келишиб олишган.

Шу билан бирга, футболчи "Астон Вилла"да олаётган маошига нисбатан анча камроқ пул тўланишига рози бўлган.

33 ёшли Мартинес Аргентина терма жамоаси сафида 2022 йилги жаҳон чемпиони ҳисобланади, якунланган мавсумда эса у Европа Лигасида ғолиб чиқди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: https://x.com/DiMarzio