Франциянинг етакчи клубларидан бири Шомуродовни сотиб олмоқчи
18 янв 2023 20:03
Янгиликлар
Франциянинг етакчи клубларидан бири Шомуродовни сотиб олмоқчи
"Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов жамоасини ўзгартириши мумкин.
Франциянинг "Лилль" клуби ўзбекистонлик форвард учун 13-14 млн евро таклиф қилишга тайёр.
Баъзи манбаларнинг хабар беришича, Шомуродовнинг ўзи Италияда қолишни истамоқда. Туриннинг "Торино" клуби ҳам футболчини қўлга киритиш учун музокаралар олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Лилль" клуби 2020/21 йилги мавсум Франция чемпионига айланганди. Жамоа айни пайтда Лига 1 турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Фикрлар