UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Таиланд терма жамоаси аъзоси: "Франциялик футзалчилар бақувватроқ ва гавдаси йирикроқ эди"  0 21:36Футзал бўйича ЖЧ. Ўзбекистонлик Анатолий Рубаков бош ҳакамлик қилган ўйинда Аргентина Хорватияни ютди ва энди чорак финалда Қозоғистонга рақиблик қилади  0 21:26ҚПЛ. "Ордабаси" ўз уйида "Турон"ни қийинчиликсиз мағлуб этди. Яхшибоев ва Умаров эса...  0 21:10Сўнгги дақиқалардаги қизил карточка ва бекор қилинган гол: ОКМК "Локомотив"ни мағлуб этди   21 21:06"Атлетико" қўшиқчи қизнинг сўзлари сабаб унинг "Метрополитано"даги иштирокини бекор қилди  1 20:21Франция терма жамоаси дарвозабони: "Парагвай билан ҳисоб китобимиз бор"  0 20:08Жамшид Саидов: “Зиммамиздаги вазифани бажармасак, исталган ўйин мен учун охиргиси бўлиши мумкин”  1 20:01Григорий Колосовский: “Ҳаракатларимиз “Пахтакор” билан ўйиндагидан катта фарқ қилди”  3 19:50"Барселона" "Челси" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:25Футзал бўйича ЖЧ. Франция Таиландни мағлуб этди. Жаҳон чемпионатида осиёлик жамоалар қолмади  14 19:09Суперлига. "Қизилқум" "Металлург"ни мағлуб этиб, хавфли зонадан узоқлашди  10 18:32АПЛ ҳомийлик қоидаларига ўзгартиришлар киритиш бўйича овоз бериш бекор қилинди  1 17:54U-20 Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитой Тайпейи устидан ишончли ғалабага эришди, Равшан Хайруллаевдан дубль!  24 17:30Луис Энрике: "Маошимнинг бир қисмидан воз кечишга тайёрман, лекин ОАВ билан мулоқотга киришмайман"  1 16:40"Биз робот эмасмиз. Ўйинлар сонини камайтириб, сифатини ошириш керак" — Сон  0

Эдита Миробидова 8та, Абдурашид Худойберганов ва Аскер Нажафалиев 4тадан, Раҳимбек Каримов 1та ўйинга четлатилди Янгиликлар

Эдита Миробидова 8та, Абдурашид Худойберганов ва Аскер Нажафалиев 4тадан, Раҳимбек Каримов 1та ўйинга четлатилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳакамлар қўмитасининг қарори.

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги ҳакамлар ҳаракатлари кўриб чиқилди.

НАВБАҲОР – ҚИЗИЛҚУМ (Coca Cola Суперлига 19-тур)

2022 йил 16 сентябрь куни Ўзбекистон Coca Cola Суперлига 19-тур доирасида “Навбаҳор” – “Қизилқум” учрашувининг бош ҳаками Абдурашид Худойберганов учрашув якунидан сўнг назоратчи томонидан қониқарсиз баҳога лойиқ кўрилган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:

Абдурашид Худойбергановга нисбатан интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 3-бандига асосан Coca Cola Суперлига учрашувларидан 4 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилсин;


МEТАЛЛУРГ – СЎҒДИЁНА (Coca Cola Суперлига 19-тур)


2022-йил 18-сентябрь куни Ўзбекистон Coca Cola Суперлига 19-тур доирасида “Металлург” – “Сўғдиёна” учрашувнинг ҳаками Аскер Нажафалиев учрашув якунидан сўнг назоратчи томонидан қониқарсиз, ёрдамчи ҳакам Тимур Гайнуллин эса қониқарли баҳога лойиқ кўрилган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:

Аскер Нажафалиевга нисбатан интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 3-бандига асосан Coca Cola Суперлига учрашувларидан 4 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси;

Тимур Гайнуллинга нисбатан интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 1-бандига асосан Coca Cola Суперлига учрашувларидан 1 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилсин.


ҚИЗИЛҚУМ – МEТАЛЛУРГ (Ўзбекистон Coca Cola Суперлигасининг 20-тури)

2022-йил 29-сентябрь куни Суперлиганинг 20-тури доирасидан ўрин олган “Қизилқум” – “Металлург” учрашувининг бош ҳаками Раҳимбек Каримов учрашув якунидан сўнг назоратчи томонидан қониқарли баҳога лойиқ кўрилган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:

Раҳимбек Каримовга нисбатан интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 1-бандига асосан Coca Cola Суперлига учрашувларидан 1 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилсин;

ЧИҒАТОЙ – ЛОКОМОТИВ-БФК (Биринчи лига 21-тури)

U-21. ПАХТАКОР – НАСАФ (Захира ҳаками сифатида)

2022 йил 2 октябрь куни Биринчи лиганинг 21-тури доирасидан ўрин олган “Чиғатой” – “Локомотив-БФК” учрашувининг бош ҳаками Фарух Янсупов қониқарсиз ва ёрдамчи ҳакам Далер Тиллаев учрашув якунидан сўнг назоратчи томонидан қониқарли баҳога лойиқ кўрилган.

Шунингдек, 2022 йилнинг 3 октябрь куни U-21 “Пахтакор” – “Насаф” учрашувида захира ҳаками бўлиб ишлаган Ф.Янсупов назоратчи томонидан қониқарли баҳога лойиқ кўрилган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:

Фарух Янсуповга нисбатан интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 2-бандига асосан Биринчи лига учрашувларидан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси;

Шунингдек, Ф.Янсуповга нисбатан интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 1-бандига асосан U-21 биринчилиги учрашувларидан 1 та ўйинга четлаштириш ва (дисквалификация) ва жарима интизом чораси;

Далер Тиллаевга нисбатан интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 1-бандига асосан жарима интизом чораси қўлланилсин.



U-21. ДИНАМО – ОЛИМПИК (Бош ҳакам сифатида)


2022 йилнинг 3 октябрь куни U-21 “Динамо” – “Олимпик” учрашуви бош ҳаками Никита Мустафин назоратчи томонидан такрорий қониқарли баҳога лойиқ кўрилган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:

Никита Мустафинга нисбатан нисбатан интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 1-бандига асосан U-21 учрашувларидан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилсин;



ҚИЗИЛҚУМ W – СЎҒДИЁНА W (Аёллар олий лигаси, 17-тур)

2022 йилнинг 28 сентябрь куни Аёллар олий лигаси 17-тур доирасида “Қизилқум W” – “Сўғдиёна W” учрашувининг бош ҳаками Эдита Миробидова ва ёрдамчи ҳакам Манзура Мангетбаева учрашувида хато ва камчиликлар кузатилган бўлсада, назоратчи Абдураҳмон Қўлдошев томонидан бош ҳакам ва ёрдамчи ҳакам баҳолари кўтариб кўрсатилган.

Унга кўра:

Эдита Миробидовага нисбатан интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 3-бандига асосан такрорий паст натижа қайд этгани учун Аёллар олий лигаси учрашувларидан 8 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси;

Манзура Мангетбаевага нисбатан интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 3-бандига асосан биринчи маротаба паст натижа қайд этгани учун Аёллар олий лигаси учрашувларидан 4 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси;

Абдураҳмон Қўлдошевга нисбатан бош ҳакам ва ёрдамчи ҳакам баҳоларини кўтариб кўрсатгани учун назоратчилар интизом кодексининг 4-бўлимнинг 1-бандига асосан 6 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилсин.

Шунингдек, қуйидаги исмлари келтириладиган ҳакамлар биринчи маротаба қониқарли баҳо олганликлари учун уларга нисбатан интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 1-бандига асосан жарима интизом чораси қўлланилсин:

О.Каллахўжаев, Д.Жуманиязов, С.Саидахматов, Ш.Қаюмов, С.Миродилов, Д.Раҳмонов, Ш.Ражабов, Х.Музаффаров, А.Тухтасинов.

Хасан Абдусаматовга нисбатан интизом кодексининг 2.4-бўлимнинг 4-бандига асосан дисквалификация қилинсин.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика