"6:1 — бу янги мураббийнинг меҳнати эмас". Арбелоа — "Реал"нинг "Монако" устидан қозонган йирик ғалабаси ҳақида

Khoja
21 янв 2026, 10:13
Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббийи Альваро Арбелоа ўз жамоасининг 2025/2026-йилги мавсумдаги УЕФА Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 7-турида "Монако"га қарши ўтказган ўйинига муносабат билдирди.

"Менимча, бу яхши ўйин бўлди — ўз уйида ва мухлислар қўллаб-қувватлаши билан. Футболчиларга майдонга чиқиш ёқимли эди, улар сифатли голлар уришди — айнан биз кўришни хоҳлаган нарса шу. Ғалабани футболчилар қўлга киритди. 6:1 — бу уларнинг меҳнати ва ўйин даражаси, бу янги мураббийнинг меҳнати эмас. Мен улардан сўраган нарсаларни улар тез тушуниб, бажардилар. Менга уларнинг муносабати ва менталитети ёқади — айнан шу "Реал Мадрид"дир ва бундай руҳ ҳар қандай мадридистага ёқади", — дея Арбелоанинг сўзларини Marca нашри келтирмоқда.

Умумий босқичнинг етти ўйинидан сўнг мадридликлар 15 очко тўплаб, иккинчи ўринни эгаллашмоқда. "Монако" эса 9 очко билан 20-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: Marca