UZ

Сўнгги янгиликлар

08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  1 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  2 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  11 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  4 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1

U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон Қатарни тор-мор этиб, муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди Янгиликлар

U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон Қатарни тор-мор этиб, муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди

U-23 Осиё кубоги 2-тури доирасидаги Қатар - Ўзбекистон учрашуви якунланди.


ҚАТАР - ЎЗБЕКИСТОН 0:6

4 июнь 2022 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 20:00

Ҳакамлар: Муҳанад Қосим, Ватеқ Мдаллал, Ҳайдар Абдулҳасан (учаласи ҳам — Ироқ)

Гол: 0:1 — 5, Жалолиддинов, 0:2 — 20, Эркинов, 0:3 — 45+1, Норчаев, 0:4 — 60, Ҳошимов, 0:5 — 63, Юсуф Айман (автогол), 0:6 — 67, Жиянов.

Қатар U-23: 22.Салоҳ Закария, 2.Али Малола, 5.Юсуф Айман, 6.Осама Абдулкарим, 7.Абдулрашид Умар, 8.Мустафо Тариқ, 9.Юсуф Абдурисаг (4.Муҳаммад Эмад, 66), 10.Ҳошим Али (20.Аҳмад ал Ғани, 59), 12.Абдулла Иса ал Сулаити (14.Андри Сяпутра, 66), 15.Жассим Габер Абдулсалом, 19.Аҳмад Суҳайл

Захира: 1.Маҳмуд Иброҳим, 3.Дияб Ҳарун, 11.Жассим Муҳаммад ал Меҳаири, 13.Муҳаммад Ҳолид, 16.Фаисал Муҳаммад, 17.Ҳолид Волид Мансур, 18.Мекки Томбари, 21.Маруан Шариф, 23.Жассим Муҳаммад ал Шаршани

Ўзбекистон U-23: 1. Абдувоҳид Неъматов, 2.Саидазамат Мирсаидов (13. Элдор Бегимов, 46), 3. Достон Турсунов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Ҳожимат Эркинов, 8.Иброҳим Ибрагимов, 9.Улуғбек Ҳошимов (20.Русланбек Жиянов, 60), 10. Жасур Жалолиддинов (14.Аббосбек Файзуллаев, 60), 16. Алибек Давронов, 19. Ҳусайн Норчаев (22.Алишер Одилов, 68), 23. Абдураф Бўриев (4.Абубакр Ризо Турдиалиев, 89).

Захира: 12.Владимир Назаров, 21.Ҳамидулло Абдунабиев, 6. Жалолиддин Содиқов, 11. Отабек Жўрақўзиев, 15.Одилбек Абдумажидов, 16. Шаҳзод Тоиров, 17. Диёр Холматов.


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди! Ўзбекистонлик футболчилар бугун ҳар томонлама устунлик қилишган ҳолда йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

90+1. Файзуллаевнинг ўзиниям, зарбасиниям кучи қолмади.

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

89. Ўзбекистон таркибида ўзгариш: Бўриев ўрнига Турдалиев ўйинни давом эттиради.

87. Қатарликлар қўпол ўйнашга ўтишди. Навбатдаги жабрдийда Иброҳимов бўлди.

85. Юсуф Айман тақдирга тан бериб, майдонда ўтирибди. Шифокорлар уни юпатишмоқда.

81. Руслан Жиянов тўпни ўзига бўйсиндира олганда, рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқарди.

79. Ўзбекистонлик икки футболчи еттинчи голни киритишда бир-бирига халақит бериб қолишди.

29754 нафар томошабин бугунги ўйинга ташриф буюрди. Улар орасида сиз бормисиз?

73. Элдор Бегимовнинг зарбасини дарвозабон терлаб-пишиб бартараф этди. Сал қолишига сал қолди еттинчи голга. Соғингандик кўп голларни.

68. Ўзбекистон таркибида ўзгариш: Норчаев майдонни тарк этди, Алишер Одилов майдонга туширилди.

67. ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! РУСЛАНБЕК ЖИЯНОВ ҳисобни айтиб бўлмас кўринишга келтирди!

Русланбек Жияновнинг Қатарга урган голи

66. Қатарда икки ўзгариш: ал Сулаити ва Абдурисаг захирага олинди, Андри Сяпутра ва Муҳаммад Эмад ўйинга қўшилди.

63. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! 0:5!!! АВТОГОЛ! Рақиб дарвозасига тўп киритолмаётган қатарликлар ўзлариники ишғол қилиб қўя қолишди. Қатарликлар футболчи тўпга тегмаганида Норчаев ўз ҳисобига дублни расмийлаштириши мумкин эди.

5-гол

60. ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Улуғбек Ҳошимов!!! Бегимовнинг қанотдан кириб бориб, тепган тўпини дарвозабон қайтарди, қайтган тўпни Ҳошимов дарвозага жойлаб қўйди.

60. Ўзбекистонда ҳам ўзгаришлар: Аббосбек Файзуллаев Жасур Жалолиддинов ўрнига, Русланбек Жиянов Ҳошимов ўрнига майдонга тушди.

59. Қатар таркибида ўзгариш: Аҳмад ал Ғани бироз аввал вой-войлаб ётган Ҳошим Алининг ўрнига майдонга тушди.

58. Жалолиддиновдан яна бир зарба, зарбанинг спидометри пастлик қилди.

57. Ҳошим Али оқ халатлилар ёрдамига муҳтож. Захирада кимдир унинг ўрнига майдонга тушишга ҳозирлик кўрмоқда чамамда.

54. Қатарлик футболчи узоқ масофадан зарба йўллади, унинг тепган тўпига дарвозамиз калталик қилди.

52. ЗАРБА! Қатарликларнинг Абраҳами яқин масофадан зарба йўллади, Ўзбекистоннинг Куртуаси тўпни қайтарди.

50. Норчаевнинг чап оёқда йўллаган зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.

Йўқ, пенальти белгиланмади. Ўйин давом этади.

Қатар дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин. Ҳакам ВАРга мурожаат қилмоқда.

46. Жалолиддиновнинг зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб қайтди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Ўзбекистон U-23 терма жамоасида ўзгариш: Саидазамат Мирсаидовнинг ўрнига Элдор Бегимов майдонга тушди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+2. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! ҲУСАЙН НОРЧАЕВ!!! Қатарлик ҳимоячининг тўпни йўқотиши оқибатида Ҳожимат Эркинов тўпни эгаллаб олди ҳамда Норчаевга голни "чайнаб" берди, Ҳусайн эса бўш дарвозани ортиқча қийинчиликсиз ишғол қилди. Бугунги барча голлар Диёр Раҳимқулов хотирасига бағишланади.


Ҳусайн Норчаевнинг Қатарга урган голи

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Ҳужумда Саидазамат Мирсаидовга нисбатан футбол қоидасига тўғри келмайдиган кураш қўлланди, натижада жарима зарбаси белгиланди.

42. ЗАРБА! Марказда тўпни қабул қилиб олган Улуғбек Ҳошимовнинг чап оёқда йўллаган зарбаси мўлжалга етишига линейка узунлигидаги масофа етмади.

39. Ўзбекистонлик футболчилар ҳимояда шошмашошарликка йўл қўйди, ҳужум амаллаб бартараф этилди.

35. ЗАРБА! Ҳисоб йирик кўринишга келиши мумкин эди, қанотдан оширилган тўпга Достон Турсунов зарба йўллади, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

33. Прессинг натижасида аноррангли либосда ўйнаётган футболчилар тўпни йўқотди. Қарши ҳужумда эса Жалолиддиновнинг чапақай эмаслиги аён бўлди..

31. Жасур Жалолиддинов тўп учун курашда рақибига қўполлик ишлатгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

30. Улуғбек Ҳошимов тўпни эгаллашда йигит баҳога лойиқ ҳаракат қилди, оқибатда ҳужум бесамар якунланди.

27. Норчаев Иса ал Сулаитини йиқитди, Ҳусайн ҳакамга эътироз билдирмоқда, жамоа сардори уни тинчлантирди.

"Пахтакор" стадиони ўйин аввалида шундай кўринишда эди.

24. Қатарликлар олдинга ташланишмоқда, аммо бизнинг "қопқон"имиз соз ҳозирча.

ElevenSportsSEA нашри Эркиновнинг голини Месси услубида дея эътироф этди.

20. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! ҲОЖИМАТ ЭРКИНОВ!!! Чап қанотдан жарима майдончасига кириб борган ҳужумчи чап оёқда рақиб дарвозасини ишғол қилди ҳамда голни бевақт автоҳалокатга учраган Диёр Раҳимқулов хотирасига бағишлади.

Ҳожимат Эркиновнинг Қатарга урган голи

18. Рақиб жарима майдони ичида Улуғбек Ҳошимов йиқилди, аммо ҳакам ўйин қоидаси айнан ўзбекистонлик ҳужумчи томонидан бузилганини эътироф этди. 

14.Ўзбекистонликлардан яна бир ҳужум, рақиб дарвозабони тўпга илдамроқ ҳаракат қилмаганида, таблодаги ҳисоб ўзгариши мумкин эди.

11.Энди эса бўйи, юзи, рақами ҳам Абраҳамни эслатадиган Юсуф Абдурисаг дарвозага зарба бериб кўрди, ҳимоячиларимиз тўпни дарвозага етиб боришига йўл қўймади.

10.Ўзбекистонликлардан навбатдаги зарбалар тўплами Закариянинг бошини чангаллашга мажбур қилолмади.

7.Норчаев ҳужумда рақамдошига нисбатан қўполлик ишлатди.

5.ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жасур Жалолиддинов!!! Ҳужум бошлаган Жасур чап оёқ учида зарба йўллади, тўп тўсинга тегиб, дарвоза тўрлари қучоғидан ўрин олди, рақиб посбони бу ерда ҳайкал вазифасини ўтаб берди.


Жасур Жалолиддиновнинг Қатарга урган голи

2.Хавфли вазият! Қатарликларнинг ҳаводан оширилган тўпи зарба билан якунланди. Неъматов дастлаб тўпни эгаллашда хатоликка йўл қўйди, бироқ якунда вазият биз учун яхшилик билан якунланди.

1.Дастлабки ҳужум Абдулрашид Умарнинг зарбаси билан якунланди, қатарликлар бурчак тўпи ишлаб олишди.

1. Қатар учрашувни бошлаб берди.

Гуруҳдаги дастлабки учрашувда Туркманистон Эронни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ўзбекистон терма жамоаси бугун оқ, қатарликлар эса тўқ қизил рангли либосда ўйнайди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Стадион ҳам аста-секин мухлислар билан тўлмоқда, кўпчилиги талабаларга ўхшамоқда, яна ким билади дейсиз.

Ўзбекистон терма жамоаси илк турдан сўнг гуруҳда пешқадам бўлиб турибди. Қатарда эса 1 очко мавжуд.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ўйинолди машғулотини ўтказди

"Пахтакор" стадиони Қатар U-23 — Ўзбекистон U-23 учрашувини қабул қилишга шай!

Ўзбекистон U-23 Қатар U-23 билан беллашувга тайёр!

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Мамлакатимиз яшил майдонларида ўтказилаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё Кубогининг 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Қатар учрашуви стар олиш арафасида турибди. 

Рейтинг: +83   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика