UZ

Сўнгги янгиликлар

09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  0 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  4 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  3 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  6 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  11 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  132 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  22 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  3 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5

Суперлига. "Қизилқум" Бекободда сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди Янгиликлар

Суперлига. "Қизилқум" Бекободда сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Металлург" - "Қизилқум" учрашуви ниҳоясига етди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 



Coca-Cola Суперлига. 7-тур
МЕТАЛЛУРГ – ҚИЗИЛҚУМ 1:1  
6 май 2022 йил. Бекобод. "Металлург" стадиони. 18:30

Гол: Худойшукур Сатторов 26' – Жасур Азимов 90+6'
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Шуҳрат Ражабов
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
VAR ҳаками: Элёр Турсунов
VAR ассистенти: Андрей Цапенко
Комиссар: Шерзод Ражабов

Металлург”: 12.Александр Лобанов, 6.Худойшукур Сатторов, 7.Исломбек Исоқжонов (9.Забихилло Ўринбоев, 67), 8.Саламат Қуттибоев, 10.Шоҳназар Норбеков (16.Жасур Холтўраев, 79), 11.Дамир Темиров, 14.Аброрбек Тошқўзиев, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 80.Фаррух Иброҳимов (26.Ҳакимхон Аламхонов, 90+6), 94.Фарҳод Бекмуродов (30.Иброҳим Ибрагимов, 46), 97.Муҳаммадали Алиқулов.
Захира: 87.Акмал Ортиқов, 99.Владимир Вагин, 5.Аббос Отахонов, 19.Эргаш Исмоилов, 27.Ихтиёр Тошпўлатов.

Қизилқум”: 1.Игнатий Нестеров, 4.Бобурбек Йўлдошев (17.Салим Мустафоев, 46), 7.Санжар Шоаҳмедов, 10.Темурхўжа Абдухолиқов, 11.Александар Станисавлевич, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Шерали Жўраев, 25.Азизбек Усмонов (18.Жасур Азимов, 83), 33.Олег Зотеев, 43.Пол Комолафе, 88.Артём Дмитриев.
Захира: 35.Жавоҳир Илёсов, 8.Шаҳзод Туропов, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 14.Файзулла Қамбаров, 29.Габриэль Гонсало Ритакко, 32.Илҳом Кенжаев, 77.Азаматхон Максумов.

Огоҳлантиришлар: Аброрбек Тошқўзиев (18), Александар Станисавлевич (45), Салим Мустафоев (49), Ислом Тўхтахўжаев (76), Жасур Азимов (89), Саламат Қуттибоев (89).

Металлург

Худойшукур Сатторов - 26'

Суперлига. 7-тур

06/05/2022, 18:30

1
:
1
Тугади

Қизилқум

Жасур Азимов - 90'

45'
90'
18'  Аброр Тошқўзиев
26'  Худойшукур Сатторов
46'  Фарҳод Бекмуродов (Иброҳим Ибрагимов)
67'  Исломбек Исоқжонов (Забиҳилло Ўринбоев)
79'  Шоҳназар Норбеков (Жасур Холтўраев)
79'  Шоҳназар Норбеков (Жасур Холтўраев)
89'  Саламат Қутибоев
90'  Фаррух Иброҳимов (Ҳакимжон Аламхонов)
45'  Александар Станисавлевич
46'  Бобурбек Юлдашев (Салим Мустафоев)
49'  Салим Мустафоев
76'  Ислом Тухтахўжаев
83'  Азизбек Усмонов (Жасур Азимов)
89'  Жасур Азимов
90'  Жасур Азимов

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Баҳс якунланди! 

90+7. ГООООООООООЛ! Станисавлевичнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Жасур Азимов бош билан дарвозага киритди – 1:1! 

90+6. "Металлург"да ўзгариш: Иброҳимов ўрнига Аламхонов тушди. 

90+3. Зарбааа! Абдухолиқовнинг айланма зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

Иккинчи таймга 6 дақиқа қўшиб берилди.

90. Уууух! Жасур Холтўраев жарима майдони ичига ёриб кирди, аммо зарбаси ноаниқ кетди. 

89. Қизишиб кетган футболчилар Азимов ва Қуттибоев огоҳлантирилди. 

88. Майдонда тортишув юзага келди. Иброҳим Ибрагимовга тиббий ёрдам кўрсатилди. 

86. Зарба!  Санжар Шоаҳмедовнинг кучли зарбасига аниқлик етишмади. 

86. Иброҳим Ибрагимовнинг пасидан сўнг Ўринбоев ерлатиб зарба берди, аммо бу Нетсеровга қийинчилик туғдирмади. 

83. Зарбаааа!  Азимовнинг зарбаси анча хавфли кўриниш касб этди. 

83. "Қизилқум"да ўзгариш: Усмонов ўрнига Азимов туширилди. 

79. "Металлург"да алмаштириш: Норбеков ўрнига Холтўраев ўйинга қўшилди. 

77. Исоқжонов қоидани бузди, ҳакам вазиятга бефарқ қарамади. 

76. Тўхтахўжаев огоҳлантириш олди. 

72. Ўринбоевнинг пасидан кейин Иброҳим Ибрагимов жуда кучсиз зарба берди. Ҳар доимги сценарий, яъни офсайд.  

70. Дамир Темировга нисбатан қоида бузилди. Комолафе айбдор. 

68. Зарбааа!  Абдухолиқовнинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

67. "Металлург"да ўзгариш: Исоқжонов ўрнига Ўринбоев майдонга тушди.

65. Аброр Тошқўзиев ва Норбековнинг зарбаси бартараф қилинди, якунда Исоқжонов анча ноаниқ зарба йўллади.

60. Ууух! Шоҳназар Норбеков бирга-бир ҳолатга чиқиб борди, аммо Нестеров уни йиқитди. Ва албатта, охирида яна офсайд бўлгани маълум қилинди.   

57. Зарбааа! Абдухолиқовнинг яқин масофадан берган зарбасини Лобанов маҳорат билан қайтарди. Аммо якунда Темурхўжа офсайдда қолгани маълум бўлди.  

56. Санжар Шоаҳмедов ўзига келган узатмани нисбатан қулайроқ позицияда турган Станисавлевичга ўтказиб юборди, аммо у тўпни узоқлаштириб юборди. 

49. Салим Мустафоев сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

48. Зарба!  Александар Станисавлевичнинг ерлатиб йўллаган зарбасига сал ноаниқ кетди. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

46. "Металлург"да ҳам ўзгариш: Фарҳод Бекмуродов ўрнига Иброҳим Ибрагимов учрашувни давом эттиради.

46. "Қизилқум"да ўзгариш: Бобурбек Йўлдошев ўрнига Салим Мустафоев майдонга тушди. 

Биринчи тайм ниҳоясига етди. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус! 

Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди. 

45. Станисавлевич ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

43. Икки ҳужумчи бирга-бир вазиятга чиқиб бораётган бир пайтда Лобанов тўпни эгаллаб олди. 

38. Худойшукур Сатторов иккинчи қаватда ҳаммадан баланд сакраб, зарба берди, бироқ бу Нестеровга ҳеч қандай муаммо туғдирмади. 

33. Тўп бурчакдан ошириб берилгач, Сатторов ҳужумда қўполлик ишлатди. 

32. Зарба! Бекмурожовнинг зарбасидаен кейин тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди. 

28. Дамир Темиров тиббий ёрдамга муҳтожлик сезмоқда. 

26. ГООООООООООЛ! Тошқўзиевнинг жаримадан узатиб берган тўпини Худойшукур Сатторов бош билан дарвозага киритиб, ҳисобни очди – 1:0!  

24. Шерали Жўраев Худойшукур Сатторовги нисбатан қоидани бузди. Мезбонлар тўпни  жаримадан ўйинга киритишади. 

23. Бекоболик ишқибозлар "Металлург ўйнагин!" дея ҳайқиришмоқда. 

21. Ууух! Сатторовнинг пасидан кейин Норбеков зарба йўллади, бу Нестеровга қийинчилик туғдирмади. 

19. ГОЛ! Абдухолиқовнинг пасидан сўнг Комолафе гол урди, бироқ ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди. 

18. Ууух! Тошқўзиев Нестеровга нисбатан хавфли ҳаракат қилиб, дарвозабонни йиқитди ва сариқ карточка олди. 

16. Норбековнинг узатмасига шериклари улгуришмади. Дамир Темиров жарима майдончаси ичиди йиқилиб тушди. 

14. Лобановнинг тепган тўпи тўғри Нестеровга бориб тушди.  

12. Зарба! Шерали Жўраевнинг айланма зарбасига аниқлик етишмади.  

11. Абдухолиқов яқин масофадан бош билан зарба йўллади, Лобанов ўз ўрнида эканлигини намойиш этди. 

6. Комолафе жарима майдони ичида хавфли ҳолатни ҳосил қилиши мумкин эди, аммо у офсайдда қолган экан. 

5. "Қизилқум" бурчак зарбасини амалга оширди, яна Фаррух Иброҳимов фаоллик кўрсатди. 

3. Фаррух Иброҳимов Комолафега имконият қолдирмади ва ҳужусга тўсқинлик қилди. 

1. Ўйин бошланди! 

- Учрашув соат 18:30да бошланади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика