UZ

Сўнгги янгиликлар

23:30Рўзиқул Бердиев: "Ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик, Черанга ишонишда давом этамиз"  0 23:27"Лас-Палмас" — "Атлетико". Альварес асосий таркибда, Гризманн захирада  0 23:23Педру Морейра: "Мендан хафа бўлмайсизлар, бугунги саволларингизга жавоб бера олмайман"  2 22:46"Рома" — "Верона". Шомуродов асосий таркибда  8 22:17Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди  219 21:40"Ливерпуль" Дарвин Нуньес бўйича қарор қабул қилди  4 21:19Ла Лига. "Барселона" еттита гол урилган ўйинда камбэк эвазига "Сельта"ни мағлуб этди  135 21:08Бердиевнинг захира кучлари иш берди. "Бухоро" - "Насаф" 1:3  40 20:54АПЛ. "Ман Сити" О'Райли ва Ковачичнинг голлари эвазига "Эвертон"ни мағлуб этди, Ҳусанов захирада қолдирилди  64 20:31"Барселона" ПСЖ юлдузини нишонга олди  29 20:01U-17 Осиё Кубоги финал учрашувининг ҳакамлари маълум  17 20:01Суперлига. "Воҳа дербиси" "Машъал" фойдасига ҳал бўлди  7 19:55"Олтин тўп" учун курашда фаворитлар рейтинги янгиланди  9 19:19Анчелотти келажаги ҳақидаги саволга жавоб беришни истамади  7 18:52"Манчестер Юнайтед" ёзда АПЛда шу мавсум 8 та гол урган вингерни сотиб олмоқчи  2

“Шўртан”да уйғониш даври. Клуб яна ўз академиясига эътибор беришни бошлади Янгиликлар

“Шўртан”да уйғониш даври. Клуб яна ўз академиясига эътибор беришни бошлади

Теглар :  Шўртан
Яқин икки йил “Шўртан” учун осон бўлмади.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси клубдаги муаммолар, қарздорликлар масаласида жиддий иш олиб боришига тўғри келди. 

Узоқ йиллар давомида “Насаф” футбол клуби тизимида ишлаган, клуб академиясини кўтариш, стадионни замонавий кўринишга келтириш каби масалаларда жонбозлик кўрсатган мутахассис Шамил Ярулин “Шўртан”да иш бошлагач, муаммолар ҳал этила бошланди. 

Бугунга келиб “Шўртан” барча қарзларидан қутилгани эътиборга молик. Шунингдек, ўтган мавсум таъмирдан чиққан академия биноси фойдаланишга топширилди. Албатта пандемия даврида “Шўртан” клубига қарашли база ва академияларга осон бўлмади. Вилоят ҳокимияти унинг айрим объектларидан шифохона сифатида фойдаланди. 

Ўтган ҳафтада “Шўртан” ва ниҳоят академияни ислоҳ қилишга кенг урғу бера бошлади. Клуб биринчи навбатда ёш футболчиларни кийим-бош билан таъминлади. Эндиликда академиянинг барча ёш футболчилари киши ҳавасини келиради — уларнинг эгнида бир хилда спорт формаси бор. 

Клуб академия фаолияти билан таништириш, тарбияланувчиларга яратилган шароитлар, овқатланиш ва машғулот жараёнлари ҳақида батафсил маълумот бериш ниятида ёш футболчиларнинг ота-оналарини ҳам таклиф қилди. 

Айни вақтда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ узоқ йиллар муаммолар гирдобида қолиб кетган “Шўртан”га катта амалий ёрдам бериб келаётгани эътиборга молик. Ўз навбатида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бу борада ташкилотга миннатдорчилик билдиради. 

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика