Лукас Пакета бўйича якуний қарор чиқарилди
31 июл 2025 21:08
Янгиликлар
Лукас Пакета бўйича якуний қарор чиқарилди
"Вест Хэм" футболчиси Лукас Пакета АПЛдаги шубҳали деб кўрилган ўйинлари бўйича оқланди.
Эслатиб ўтамиз, Англия футбол ассоциацияси бразилиялик футболчининг чемпионатдаги бир қанча сариқ карточкаларидан шубҳаланган.
Шубҳа остига футболчининг 2022 йил ноябридан 2023 йил августигача бўлган даврдаги "Лестер", "Астон Вилла", "Лидс" ва "Борнмут"га қарши ўйинларидаги сариқ карточкалари олинган. Агарда шубҳалар тасдиғини топса, футболчи Пакета футболдан бир умрга четлатилиши мумкин эди.
"Вест Хэм" матбуот хизмати Лукас Пакетадан барча айбловлар олиб ташланганини ва Англия футбол ассоциациясининг бу йўлдаги барча тафтиш ишлари тугатилганини маълум қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар