UZ

Сўнгги янгиликлар

08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  0 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  4 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  2 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  2 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  4 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  2 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  2 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  1 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  26 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  3 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  5

"Вест Хэм" футболчиси умрбод футболдан четлатилиши мумкин Янгиликлар

"Вест Хэм" футболчиси умрбод футболдан четлатилиши мумкин

Англиянинг “Вест Хэм” клуби ва Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лукас Пакета пул тикиш қоидаларини бузганликда айбланмоқда.

Манбанинг хабар беришича, агар айби исботланса, 26 ёшли футболчи Англия Премьер-лигаси қоидаларига кўра, умрбод футболдан четлатилиши мумкин.

Пакета Англия Премьер-лигасининг тўртта жамоаси – 2022 йил “Лестер” ва 2023 йил “Астон Вилла”, “Лидс” ва “Борнмут” жамоаларига қарши ўйинларда қасддан қоидабузарлик содир этган. 

Тахминан 60 киши ушбу ўйинларда 7 дан 400 фунт стерлинггача пул тикиб, натижада 100 000 фунт стерлинг ютиб олишган.

Қизиғи шундаки, шубҳали букмекерлик ўйинлари ҳақида биринчи бўлиб сигнал берган букмекерлик идораси "Вест Хэм" клубининг титул ҳомийси — "Betway" бўлган.

Қайд этиш керакки, Пакета 2022 йилдан бери “Вест Хэм” либосида тўп тепади. Жамоа 2023/2024 йилги мавсумни 52 очко билан 9-ўринда якунлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика