"Пахтакор" ва "Бунёдкор" собиқ ҳужумчиси фаолиятини "Шўртан"да давом эттириши мумкин

Khoja
29 июл 2025, 10:26
"Шўртан" иккинчи давра аввалида ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин.

Биринчи даврани "Локомотив"да ўтказган Жасур Ҳакимов иккинчи даврани "Шўртан"да давом эттириши мумкин. 

Ҳужумчи биринчи даврада "темирйўлчилар" сафида 9 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 2 та гол ва 1 та голли узатма бор.

31 ёшли футболчи фаолияти давомида "Пахтакор", ОКМК, "Бунёдкор", "Бухоро" ва яна бир нечта жамоаларда тўп сурган. Ҳужумчи фаолияти давомида жами 253 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 44 та гол ва 11 та голли узатма бор.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia