UZ

Сўнгги янгиликлар

15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   0 14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  0 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  3 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  8 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  0 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  8 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  8 11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  3 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  28 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  3 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   12 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  10

Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумни якунлашда фақат ҳужумчилар эмас, бошқа футболчилар ҳам қўшилиши керак деган фикрим бугун амалда исботини топди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумни якунлашда фақат ҳужумчилар эмас, бошқа футболчилар ҳам қўшилиши керак деган фикрим бугун амалда исботини топди"

Осиё чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган "Насаф" – "Ал Садд" учрашувидан сўнг Рўзиқул Бердиев ва Акмал Мозговой ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Рўзиқул Бердиев: "Барчага ҳайрли кеч! Бугун ўйинни яхши ташкил қилдик. Рақибнинг кучли тарафларини ҳам ёпишга ҳаракат қилдик. Футболчиларимиз бунинг уддасидан чиқишди. Иккинчи бўлимда ҳужумда яхши ўйнадик. Бу ерга келишимиздан мақсадимиз анчагина жиддий эди. Ўйлайманки, буни ўйинларимиз билан кўрсатяпмиз.

Кеча ҳам айтгандим, ҳужумни якунлашда фақат ҳужумчилар эмас, бошқа футболчилар ҳам қўшилиши керак, деб. Бу нарса амалда бугун исботини топди. Бу руҳият билан боғлиқ масала. Ўйлайманки, ушбу ўйиндан сўнг барчаси янада яхши бўлади". 

Акмал Мозговой: "Бугун яхши жамоани ютдик деб ўйлайман. Биз яхши ўйин ташкил қила олдик. Мураббийнинг барча кўрсатмаларини бажардик. Келаси ўйин ҳам чиройли ўйин кўрсатиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз".

Савол: Акмал, сиз ҳақиқий таянч ярим ҳимоячиси ҳисобланасиз. Лекин фақат бугунмас, аввалги ўйинлардам ҳам шундай эпизодлар бўлдики, сизда кўп яхши имкониятлар бўляпти, бугун ҳам иккита гол урдингиз. Бу нарсалар мураббий кўрсатмасими?

Акмал Мозговой: "Мураббийимиз ҳам айтади, кўп ҳолатларда кимдир олдинга борса, кимда орқада қолиш керак, деб. Вазиятга қараб ўйнаймиз. Айрим ҳолатларда ўзим чиқяпман".

Рейтинг: +113   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика