UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35АПЛ. "Манчестер Сити" - "Ливерпуль" 0:2 (матнли трансляция)  124 22:32"Челси" Ла Лигадаги ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи  0 22:10Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Жирона"ни мағлуб этиб, очколар бўйича "Барса"га етиб олди, 39 ёшли Модрич ўйинда ҳисобни очди  59 21:56Гризманн ўзининг "Атлетико"даги келажагини белгилаб олди  0 21:08Сон Хён Мин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин?!  3 20:48"Бавария" — "Айнтрахт". Таркиблар маълум  0 20:32"Бани Яс" — "Ал Ваҳда". Эркинов захирада  0 20:01Тибо Куртуа Тедесконинг истеъфосидан сўнг Бельгия терма жамоасига қайтишни хоҳламоқда  7 19:39"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси билан шартнома имзолашга уриниб кўради  5 19:17U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси пенальтилар сериясида Ўзбекистонни мағлуб этиб, ярим финал ва жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  417 18:31А Серия. "Наполи" меҳмонда "Комо"га мағлуб бўлди ва биринчи ўринга қайтиш имкониятидан фойдалана олмади  7 18:25Рафаэл Леау Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 17:58"Арсенал" Мойзе Кинни 52 млн еврога харид қилиши мумкин  2 17:21АПЛнинг икки гранди де Йонгнинг трансфери бўйича "Барселона" билан боғланди  3 16:55Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Молдова жамоасини мағлуб этди  6

Расман: ОФК "Насаф"ни жазолади Янгиликлар

Расман: ОФК "Насаф"ни жазолади

Championat.asia'нинг "Эшитдик-да!" рукни 18 январь куни Осиё футбол конфедерацияси Қаршининг "Насаф" клубини жаримага тортиши мумкинлиги тўғрисида маълумот берган эди.

Бунга жамоанинг ОФК кубоги 2021 йилги мавсуми доирасидаги Гонконгниннг "Ли Ман" клуби билан учрашувда хавфсизлик ва карантин қоидаларига риоя этмагани асос бўлган. 

Ниҳоят, бу масала бўйича ташкилот Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди. Унда таъкидланишича, "Насаф" ва "Ли Ман" жамоалари ўртасидаги учрашувда қуйидаги қоидабузарликлар қайд этилган:

1) 320 нафар мухлис футболчилар захираси учун мўлжалланган жойга ўтирган;

2) 2 нафар мухлис ҳакамнинг якуний ҳуштаги чалинганидан кейин майдонга тушиб кетган;

3) клуб хавфсизлик бўйича ўз зиммасидаги вазифаларни таъминлай олмаган;

4) майдон атрофида аккредитацияси йўқ шахслар юрган;

5) томошабинлар стадионда тамаки чеккан. 

ОФКнинг Тартиб-интизом қўмитаси юқоридаги ҳолатларни ўрганиб чиқиб, қарор чиқарди:

1) "Насаф" тартиб-интизом кодексининг 22.2 бандини бузгани учун 28 минг АҚШ доллари миқдорида жарима тўлайди;

2) Тартиб-интизом кодексининг 34.1 ва 34.3 бандларини бузгани учун шартли равишда (!) 21 минг АҚШ доллари миқдорида жарима. Бу банд агар яқин 2 йил ичида шу ҳолат яна такрорлансагина фаоллашади;

3) Тартиб-интизом кодексининг 1-параграфи бўйича 90 кун ичида 7 минг АҚШ доллари тўлаш мажбурияти.

Шунингдек, шундай ҳолат яна қайтарилса, бундан ҳам қаттиқроқ чора кўрилиши таъкидланган. 

Эшитдик-да! “Насаф” яна жаримага тортилди

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика