

Журналист Жалолиддин Қобилжоновнинг маълум қилишича, "Насаф" хавбеки Акмал Мозговойни сафига қўшиб олмоқчи бўлаётган жамоа – "Банияс".
"Банияс" ўтган мавсум БАА чемпионатида 12-ўринни эгаллаган.
26 ёшли Мозговой жорий мавсум қаршиликлар таркибида 18 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Transfermarkt портали уни 1,5 млн еврога баҳоламоқда.



