

Ўзбекистон Суперлигаси. 21-тур
"Насаф" — "Бунёдкор" 3:0
Қарши, "Марказий" стадиони. 20:00
Бош ҳакам: Абдурашид Худойберганов
Ёрдамчи ҳакамлар: Дилшодбек Жуманиёзов, Қувандиқ Дўсчанов
Захира ҳаками: Нуржахон Сулаймонов
VAR: Ғайрат Жўраев
AVAR: Умиджон Раҳимжонов
Назоратчи: Александр Попов
Комиссар: Фазлиддин Ҳасанов
Голлар: 1:0 – 14, Аббос Ғуломов (Шароф Муҳитдинов); 2:0 – 37, Бекжон Раҳматов; 3:0 – 87, Шароф Муҳитдинов
"Насаф": 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов (3.Машҳурбек Абдисолиев, 89), 4.Акромжон Комилов, 8.Зафармурод Абдираҳматов, 10.Бобур Абдихолиқов (5.Ғолиб Ғайбуллаев, 66), 14.Шароф Муҳитдинов (76.Зафар Садуллаев, 89), 15.Ойбек Рустамов, 18.Бекжон Раҳматов (27.Яшнарбек Бердираҳмонов, 45), 70.Аббос Ғуломов, 77.Паата Гудушаури (20.Юсуф Отубанжо, 66), 92.Умарбек Эшмуродов
Захира: 82.Асилбек Нўъмонов, 34.Асадбек Рамилов, 40.Беҳруз Соатов, 80.Давронбек Усмонов
"Бунёдкор": 1.Абдумавлон Абдулжалилов, 3.Сардор Раҳмонов, 10.Амир Тўрақулов, 11.Сардор Абдунабиев (44.Алижон Бекмуротов, 79), 13.Муҳаммад Ҳакимов, 14.Шаҳзоджон Неъматжонов (20.Абдулфайз Бобомуродов, 79), 18.Наримонжон Аҳмаджонов (42.Абдулҳамид Икромов, 88), 21.Носиржон Абдусаломов, 31.Абдураҳмон Сулаймонов (88.Миркомил Аннаматов, 56), 45.Шамсиддин Турсунмаҳамадов (39.Фахриддин Муҳаммадов, 56), 74.Иван Букрин
Захира: 22.Муҳаммадюсуф Собиров, 19.Миркомилбек Муродов, 33.Элдор Наимов, 97.Муҳаммадали Адҳамов
Огоҳлантиришлар: Аббос Ғуломов (21), Миркомил Аннаматов (57)
🏁 90+4' Учрашув якунланди! Қаршининг "Насаф" жамоаси ўз майдонида "Бунёдкор"ни 3:0 ҳисобида ишончли тарзда мағлубиятга учратди.
⏱ 90' Бош ҳакам томонидан учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
🔄 89' "Насаф" таркибида бирданига икки алмаштириш: Шароф Муҳитдинов ҳамда Алибек Давронов майдонни тарк этди, уларнинг ўрнига Дилшод Комилов ва Дилшод Аҳмадалиев учрашувга қўшилди.
🔄 88' "Бунёдкор" сафида навбатдаги ўзгариш: Нодирхон Ҳабибуллаев ўрнига майдонга Баҳром Абдураҳимов тушди.
⚽ 87' ГОЛ! "Насаф" ҳисобни йириклаштирмоқда! Шароф Муҳитдинов жарима майдони ичида ҳаводан келаётган тўпни тўхтатмасдан, чиройли тарзда рақиб дарвозасига йўллади – 3:0.
🔄 79' "Бунёдкор" таркибида бирданига икки ўзгариш: Шаҳзоджон Неъматжонов ва Сардор Абдунабиев ўрнига майдонга Абдулфайз Бобомуродов ҳамда Алижон Бекмуротов тушди.
⚠️ 76' Хавфли вазият! Зафармурод Абдираҳматовнинг ўнг қанотдан етказиб берган узатмасидан сўнг Юсуф Отубанжо жарима майдони ичидан икки бор дарвоза томон зарба берди. Ҳар иккала зарбани ҳам "Бунёдкор" ҳимоячиси Муҳаммад Ҳакимов бартараф этишга эришди.
68' "Насаф" футболчиси Ойбек Рустамовнинг дарвоза томон йўллаган зарбасини "Бунёдкор" посбони Абдумавлон Абдулжалилов қийинчиликсиз эгаллаб олди.
🔄 66' "Насаф" таркибида бирданига икки ўзгариш: Паата Гудушаури ва Бобур Абдихолиқов ўрнига майдонга Юсуф Отубанжо ҳамда Ғолиб Ғайбуллаев тушди.
63' "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Амир Тўрақуловнинг дарвоза томон йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.
61' "Насаф" ҳужумчиси Бобур Абдихолиқов чап оёқда дарвоза томон зарба йўллади, бироқ тўп нишонга аниқ бормади.
⚠️ 58' Хавфли вазият! Шароф Муҳитдиновнинг стандарт вазиятдан йўллаган жарима зарбаси рақиб ўйинчисига тегиб, рикошет ҳолатида дарвоза бурчагига йўналди. "Бунёдкор" посбони Абдумавлон Абдулжалилов маҳорат кўрсатиб, хавфни бартараф этди.
🟨 57' "Бунёдкор" футболчиси Миркомил Аннаматов Паата Гудушаурини ортдан чалиб йиқитгани учун бош ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.
🔄 56' "Бунёдкор" жамоаси сафида бирданига икки ўзгариш: Абдураҳмон Сулаймонов ва Шамсиддин Турсунмаҳамадов ўрнига майдонга Миркомил Аннаматов ҳамда Фаҳриддин Муҳаммадов туширилди.
53' "Бунёдкор" футболчиси Амир Тўрақулов олис масофадан дарвоза томон зарба йўллади. "Насаф" посбони Абдувоҳид Неъматов тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.
⚠️ 51' Хавфли вазият! "Насаф" футболчиларининг ўнг қанотдан узатган тўпини Бобур Абдихолиқов жарима майдони ичида бош билан икки бор дарвозага йўллади. Дастлабки зарбани рақиб посбони қайтарган бўлса, такрорий уринишни "Бунёдкор" ҳимоячиси бартараф этишга муваффақ бўлди.
🏁 46' Иккинчи бўлим бошланди.
⏸ 45+3' Биринчи бўлим якунланди. Жамоалар 2:0 ҳисобида мезбонлар фойдаси билан танаффусга йўл олишмоқда.
⏱ 45' Бош ҳакам томонидан биринчи бўлимнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
🔄 45' "Насаф" таркибида мажбурий ўзгариш. Бекжон Раҳматов олган жароҳати сабабли учрашувни давом эттира олмаслиги маълум бўлди. Унинг ўрнига майдонга Яшнарбек Бердираҳмонов тушди.
⚠️ 43' Хавфли вазият! "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Амир Тўрақулов олис масофадан кучли зарба йўллади. "Насаф" посбони Абдувоҳид Неъматов ажойиб сейв ижро этиб, жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.
40' "Бунёдкор" футболчиси Амир Тўрақулов Бекжон Раҳматовга нисбатан қўполлик ишлатди. Жабрланган "Насаф" вакилига майдон ташқарисида шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
⚽ 37' ГОЛ! "Насаф" жамоасининг кетма-кет хавфли ҳужумлари гол билан якунланди. Дастлабки зарба дарвоза тўсинидан қайтган бўлса, такрорий зарбани ҳимоячилар бартараф этишди. Қайтган тўпни Бекжон Раҳматов дарвоза тўрига аниқ йўллаб, ҳисобдаги фарқни оширди – 2:0.
⚠️ 35' Хавфли вазият! "Бунёдкор" ҳимоячиси Иван Букрин ўз жарима майдони яқинида қўпол хатога йўл қўйди. Тўпни эгаллаб олган Бобур Абдихолиқов жарима майдони ичидан дарвоза томон зарба йўллади, бироқ унинг уриниши ноаниқ кетди.
31' "Бунёдкор" ҳужумчиси Шаҳзоджон Неъматжонов рақиб жарима майдони ичидан дарвоза томон зарба йўллади. Бироқ зарба кучсиз чиқди ва "Насаф" посбони Абдувоҳид Неъматов тўпни ортиқча қийинчиликсиз эгаллаб олди.
⚠️ 30' Хавфли вазият! "Насаф" вингери Паата Гудушаури бир неча рақиб ҳимоячиларини ортда қолдириб, жарима майдони ичига ёриб кирди. Бироқ унинг якуний зарбаси кўнгилдагидек чиқмади ва хавф бартараф этилди.
🥤 25' Ҳаво ҳарорати юқори бўлгани сабабли бош ҳакам томонидан футболчиларга салқинланиб олиш учун қисқа танаффус берилди.
🟨 21' "Насаф" футболчиси Аббос Ғуломов Амир Тўрақуловга нисбатан ишлатган қўполлиги учун бош ҳакам томонидан огоҳлантирилди ва сариқ карточка олди.
⚽ 14' ГОЛ! Шароф Муҳитдиновнинг бурчак зарбасидан етказиб берган узатмасини Аббос Ғуломов бош билан рақиб дарвозасига аниқ йўллаб, ҳисобни очди – 1:0.
11' "Насаф" футболчиси Бобур Абдихолиқов жарима майдони ичида бош билан зарба йўллади. Бироқ унинг уриниши ноаниқ чиқди.
7' "Насаф" футболчиси Бекжон Раҳматов жарима майдони ташқарисидан дарвоза томон зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
⚠️ 4' Хавфли вазият! "Насаф" ҳужумчиси Бобур Абдихолиқов рақиб жарима майдони ичидан кучли зарба йўллади, бироқ тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.
🏁 1' Учрашув бошланди. Мазкур беллашувда "Насаф" футболчилари қизил, "Бунёдкор" вакиллари эса оқ рангли либосларда ҳаракат қилишади.



