Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга

Mirjalol Normatov
3 июл 2025, 22:40
Тэмми Абрахам Туркия сари йўл олди.

"Рома"га тегишли 27 ёшли ҳужумчи "Бешиктош" билан тўрт йиллик шартнома имзолайди. Турк клуби футболчини сотиб олиш шарти билан ижарага олди.

"Бешиктош" футболчининг икки йиллик ижараси учун 2 миллиондан 4 миллион евро тўласа, шу муддатдан кейин уни сотиб олиш учун 13 миллион еврони "Рома" ҳисобига ўтказади.

Ўтган мавсумда Абрахам "Милан"да ижарада ўйнади ва А Сериянинг 28 ўйинида 3 гол ва 4 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: bjk.com.tr