UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  0 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  3 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  5 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  13 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  11 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  172 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  18 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  2

Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди Янгиликлар

Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди

Суперлига 15-турининг илк учрашуви бўлиб ўтди.

Суперлига

15-тур

"Шўртан" – "Қизилқум" 1:2 (ТУГАДИ)

Ғузор. "Марказий" стадиони. 20:00

Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Сардор Ҳакимов, Дилшод Жуманиёзов, Жаҳонгир Норалиев

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

VAR: Аҳрол Рисқуллаев

AVAR: Шерзод Аъзамов

Комиссар: Самандар Ибрагимов

Гол: Роман Папарига (Фарҳод Бекмуродов) 42, 0:1, Ғанишер Қодиров (Азизбек Пирмуҳаммадов) 45+2, 1:1, Илҳом Ваҳобов 70, 1:2

"Шўртан": 1.Шохруҳжон Эшбўтаев, 3.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 10.Темур Мамасидиқов ( 8.Шаҳбоз Нуриддинов,65), 15.Жўрабек Маннонов (14.Аброрбек Тошқўзиев,46), 19.Нуриддин Ҳасанов ( 99.Комрон Сайдазимов,73) 22.Сардор Саъдуллаев (11.Далер Шарипов, 81), 24.Дониёржон Нарзуллаев, 33.Бекжон Раҳматов, 45.Ғанишер Қодиров, 55.Азизбек Пирмуҳаммадов, 77.Асадбек Саитхонов (7.Бекзод Сувонов,65)

Захира: 35.Шерзодбек Абдураимов, 5.Миркомил Абдураззоқов,   17.Жавоҳир Ҳасанов, 70.Миржалол Жумаев,

"Қизилқум": 1.Санжар Қувватов, 4.Илҳом Ваҳобов, 5.Дилшоджон Комилов, 7.Даврон Анваров (20.Бобомурод Бозоров, 83), 10.Роман Папарига ( 70.Ален Машович,83) 11.Жамбули Жигаури, 15.Никола Кумбурович, 18.Фарҳод Бекмуратов (8.Шаҳзод Раҳматуллаев,66), 23.Самандар Шукуруллаев (19.Илҳомжон Кенжаев, 58), 77.Файзуллобек Жуманқўзиев, 88.Душан Мийич.

Захира: 30.Фарҳод Раҳматов, 2.Камрон Норқулов, 6.Муродали Усмонов,  17.Акмалжон Музаффаров, 33.Султон Раҳматов,

Огоҳлантириш: Дилшод Комилов ("Қизилқум") 67

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


90+6. Учрашув якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

86. Аброр Тошқўзиевнинг Қувватов дарвозасига боши билан берган зарбаси устунга тегиб қайтди.

83. ЎЗГАРИШ. "Қизилқум", Роман Папарига ўрнига Ален Машович, Даврон Анваров ўрнига Бобомурод Бозоров тушди.

81. ЎЗГАРИШ. "Шўртан", Сардор Садуллаев ўрнига Далер Шарипов тушди.

73. ЎЗГАРИШ. "Шўртан", Нуриддин Ҳасанов ўрнига Камрон Саидазимов тушди.

70. ГОЛ. Бу турда чиройли голлар кўришда давом этамиз. Илҳом Ваҳобов кучли ва аниқ зарба билан тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди.

67. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Қизилқум", Дилшод Комилов

65. ЎЗГАРИШ. "Шўртан", Тимур Мамасидиқов ўрнига Шаҳбоз Нуриддинов, Асадбек Саитхонов ўрнига Бекзод Сувонов тушди.

58. ЎЗГАРИШ. "Қизилқум", Самандар Шукуруллаев ўрнига Илҳомжон Кенжаев тушди.

54. Ўйин бироз жонланди

46. ЎЗГАРИШ. "Шўртан", Жўрабек Маннонов ўрнига Аброр Тошқўзииев тушди.

Иккинчи бўлим бошланди.



45+2. Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45+2. ГОЛ. "Шўртан" биринчи бўлимнинг сўнгги сонияларида ҳисобни тенглаштирди. Чап қанотдан  Азизбек Пирмуҳаммадов берган узатмани Ғанишер Қодиров голга айлантирди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

42. ГОЛ. Учрашувда ҳисоб очилди. Бекмуродовнинг узатмасидан сўнг Роман Папарига рақиб дарвозасини ишғол қилди.

34. "Шўртан"дан хавфли юриш. Мамасидиқов дарвозани аниқ нишонга ололмади.

32. Тўп назорати "Қизилқум"да.

24. Ўйинда темп юқори деб бўлмайди. Дарвозалар олдида кескинлик кўп эмас.

19. Учрашув меҳмонларнинг назорати остида ўтмоқда. Мезбонларнинг мудофаа чизиғи яхши ҳаракат қиляпти.

13. "Қизилқум" посбони Санжар Қувватов рақиб футболчиси йўллаган  зарбани қайтарди.

11. ЗАРБА. Роман Папариганинг яқин масофадан тепган тўпини Эшбўтаев қайтарди.

10. ЗАРБА. Жуманқўзиевнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

6. Ўйингоҳдаги электр муаммоси бартараф этилди. Ўйин давом этади.

6. Стадионда электр таъминоти билан боғлиқ муаммо кузатилди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

1. ЗАРБА. "Шўртан"дан ўйиндаги дастлабки ҳужум. Темур Мамасидиқовнинг жарима майдончаси ичида йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

- Ўйинга старт берилди.

- Учрашув бошланишига барча нарса шай ҳолатда.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика