UZ

Сўнгги янгиликлар

12:52"Тоттенхэм" 45 млн евролик харидни амалга ошириши мумкин  0 12:12Санчо Италиянинг қайси клубига ўтмоқчи?  1 11:41Мэйсон Маунт АПЛнинг бошқа клубига ўтади?!  0 11:10"Манчестер Сити" АПЛ стартига қадар таркибни қисқартирмоқчи  3 10:35Сергей Лушчан: "Мен фамилияга эътибор бермайман, ўйинчиларнинг ҳаракатини кузатаман"  7 10:13Миржалол Қосимов: "ФИФА кунлари жамоамиз фойдасига ишламади"  3 09:30Саудия Арабистони? Месси келажаги борасида бир қарорга келди  11 09:04Мирко Еличич: “Учрашувда омадимиз келмади, лекин ўйинимиздан қониқдим“  1 08:35Янги мавсум совриндорлари катта миқдордаги пулга эга бўлишади. ЎФФ Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди  3 08:02Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  2 07:40Суперлига. "Навбаҳор" ОКМК устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, иккала жамоанинг биттадан голи ҳисобга олинмади  2 07:3040 ёшли Касорланинг голи “Овьедо“га 24 йиллик танаффусдан сўнг Ла Лига йўлланмасини қўлга киритишда ёрдам берди  9 03:46Сергей Лебедев: "Биз вақтни чўзганимиз йўқ"  1 02:00КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди  31 00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  10

Расман: "Қизилқум" Шуҳрат Муҳаммадиев ва Бобур Йўлдошевни ўз сафига қўшиб олди Янгиликлар

Расман: "Қизилқум" Шуҳрат Муҳаммадиев ва Бобур Йўлдошевни ўз сафига қўшиб олди

"Қизилқум" ўз сафини кучайтиришда давом этмоқда.

Фаолиятининг аксарият қисмини Тошкентнинг “Локомотив” жамоасида ўтказган, 2016 йил ушбу жамоа билан Ўзбекистон чемпиони бўлган, 2014 – 2016 йилларда Ўзбекистон кубоги ғолиблигига эришган, 2014 йилдан 2016 йилганча, кетма – кет уч йил чемпионат кумуш медалларини қўлга киритган, қолаверса 2012 йилда бир бора Ўзбекистон чемпионатида бронза медалини ўзиники қилган, 2013 йилда Туркияда бўлган ёшлар ўртасидаги жахон чемпионатида терма жамоамизнинг кучли 8 жамоа қаторига киришига ўзининг хиссасини қўшган, тажрибали ҳимоячи Бобурбек Йўлдошев янги мавсумни “Қизилқум” жамоаси либосида бошлайди. 

Бобурбек Йўлдошев хақида қисқача маълумот:

Исми шарифи: Бобур Йўлдошев

Туғилган жойи: Фарғона, Ўзбекистон

Туғилган сана: 08.04.1993. й

Миллати: ўзбек

Амплуа: ҳимоячи

Футболчининг тўп тепган жамоалари: “Локомотив” (Тошкент), “Нефтчи” (Фарғона), АГМК (Олмалиқ)


Эслатиб ўтамиз, 4 январь куни сайтимизда Инсайдер: "Бобур Йўлдошев "Қизилқум" билан келишиб бўлди" номли хабар чиққанди.


Шунингдек, “Машъал” академияси тарбияланувчиси, 2017 ва 2018 йилларда Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси таркибида Ўзбекистон чемпионатида чемпион бўлган, 2013 – 2014 йилларда эса Ўзбекистон чемпионатида бронза медалига эга чиққан, 2013 йилда Ўзбекистон кубоги финалига чиқиб кумуш медалини қўлга киритган. Қаршининг “Насаф”, Муборакнинг “Машъал” ҳамда Тошкентнинг “Локомотив” жамоасида фаолият юритган Шуҳрат Муҳаммадиев 2022 йилги мавсумда “Қизилқум” жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Шуҳрат Муҳаммадиев хақида қисқача маълумот:

Исми шарифи : Шуҳрат Муҳаммадиев

Тўғилган сана: 29.06.1989. й

Туғилган жойи: Шаҳрисабз, Қашқадарё вилояти, Ўзбекистон

Миллати: Ўзбек

Амплуа: Ҳимоячи

Шуҳрат Муҳаммадиев тўп тепган жамоалар:  “Машъал”, “Насаф” , “Локомотив”

Бир неча кун олдин championat.asia Муҳаммадиевнинг "Қизилқум"га ўтаётгани ҳақида хабар берганди. 





Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика