UZ

Сўнгги янгиликлар

08:02Трансфермаркт. "Навбаҳор" Ваня Илични қанчага сотиб олгани маълум  0 07:25Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  51 03:29Бундеслига. "Боруссия Д" "Вердер"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 03:26Италия кубоги. "Рома" "Торино"ни мағлубиятга учратди  3 03:01Равшан Ҳайдаров: "Биз учун энг муҳими - кейинги ўйин. Ҳар бир ғалаба бизни чемпионликка яқинлаштиради"   5 03:00Англия лига кубоги. "Ман Сити" ярим финалнинг илк учрашувида "Ньюкасл"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўта ишончли ўйин кўрсатди  13 02:00Н'Голо Канте турк клубига ўтиши мумкин  0 01:40"Барселона" келишилган нархга Рэшфордни тўлиқ сотиб олишни хоҳламаяпти  1 01:20"Бухоро" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  3 00:55"Сўғдиёна" таркибини икки нафар футболчи билан кучайтирди  0 00:29Расман: Кэррик мавсум охирига қадар МЮ бош мураббийи этиб тайинланди  4 00:15Алонсонинг ғояларини қабул қилишни истамаган футболчилар маълум (ESPN)  17 00:08Бентанкур узоқ муддатга сафдан чиқди  0 23:35Хабиб Нурмагомедов Алонсо ҳақида: "Бир йил олдин уни ялиниб-ёлвориб чақиришганди, энди эса ишдан хайдашди. Ҳаммаси талтайиб кетган болалар туфайли"  16 23:12"Насаф" Акром Комиловни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  3

Олий лига-2014. Кўзгуда – “Бунёдкор” Янгиликлар

Олий лига-2014. Кўзгуда – “Бунёдкор”

15 март куни навбатдаги миллий чемпионатга старт берилади.
Шу муносабат билан бу йилги олий лиганинг ҳар бир иштирокчисига тўхталишни лозим топдик. Демак, жамоалар ҳақида қисқача маълумот беришни биринчи галда амалдаги чемпион ва Кубок соҳиби “Бунёдкор”дан бошлаймиз.

“Бунёдкор” аллақачон учта расмий учрашув ўтказиб бўлди. Жамоа яқинда Суперкубокни қўлга киритди, лекин орадан кўп ўтмай ОЧЛда ютқазиб қўйди. Энди “қалдирғочлар” 19 март куни Эроннинг “Фулад” жамоасини қабул қилишади.

Ўтган йилги ўрни: 1
Бош мураббий:
Миржалол Қосимов
Миржалол Қосимовга бир пайтнинг ўзида ҳам терма жамоада, ҳам клубда ишлаши оғирлик қиляпти. Чунки ҳар иккаласи олдига юқори мақсадлар қўйилади. Қосимов учун бу йил чемпионлик ва Кубокни сақлаб қолиш осон бўлмаса керак.

Энг яхши харид: Карлес Кото (Испания)
“Бунёдкор”нинг энг катта хариди Карлес Кото бўлди десак янглишмаймиз. Бу ўйинчида нимадир бор, лекин жамоа ўйинига тўлиқ киришиб кета олгани йўқ. Унга бироз вақт керакка ўхшайди.

Энг катта йўқотиш: Игнатий Нестеров/Лутфулла Тўраев
“Ал Жаиш” билан ўйинда Нестеров билан Тўраевнинг йўқлиги яққол билинди. Мурод Зухуров ҳали у даражада кучли дарвозабон эмас, буни ўтказиб юборган голлардан ҳам билса бўлади. Тўраев кетганидан кейин Жавлон Иброҳимовнинг бир ўзи майдон марказида яккаланиб қолди.

Жамоа етакчиси: Александр Пишур
Нима бўлган тақдирда ҳам, клубнинг ҳозирги етакчиси украиналик форвард Александр Пишур. Усиз жамоа ҳужумда анча қийналиб қолиши турган гап. Пишур гол ҳам уриши, голли тўп узатиши ҳам мумкин. Ундан аксарият ҳимоячилар ҳайиқадилар.

Кашфиёт бўлиши кутилмоқда: Сардор Собирхўжаев
Сардор Собирхўжаев “портлаши” учун унга кўпроқ ўйин амалиёти керак. Аммо астойдил ҳаракат қилса, марказда бемалол Жавлон билан тандем бўла олади.

Чемпионатни кимга қарши бошлайди: уйда “Қизилқум”
“Бунёдкор” мавсумни “Қизилқум”га қарши баҳс билан бошлайди. Ўйин 15 март куни “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика