UZ

Сўнгги янгиликлар

20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  0 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  2 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  0 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  1 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  11 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  4 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  3 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  4 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  1 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  10 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  9 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  11 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  2

"FIFA.uz"да Элдорбек Суюновнинг жамоаси Янгиликлар

"FIFA.uz"да Элдорбек Суюновнинг жамоаси

FIFA.UZда Олий лиганинг янги мавсумига жамоа тузиш бошлангани ҳақида хабар бергандик.
Бир қанча янгиликлар қўшилган FIFA.UZда ҳозирга қадар 700дан ортиқ жамоа тузилди.

Бу ўйинни мухлислардан ташқари футболчилар, журналистлар ва футбол жамоатчилиги орасида қизиқиш уйғотган. Жумладан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Насаф" клуби дарвозабони Элдорбек Суюнов 2014 йилги мавсум учун ўз жамоасини тузди.

"FIFA.UZ лойиҳаси шахсан менга жуда ёқди. Ушбу мусобоқада иштирок этишни режалаштиргандим. Яқиндагина 1-тур учун ўз жамоамни тузиб чиқдим", - дея гап бошлади Ўзбекистон миллий терма жамоаси посбони.


 
Ҳужумда Зафар Полвонов, Фарҳод Тожиев ва Олександр Пишурни танладим. Ушбу "трио"ни танлашимнинг боиси, ўтган мавсумда айнан шу форвардлар кўплаб гол киритишганди. Бу йилги мавсумда ҳам улар ушбу фаолликни давом эттирашади деб ўйлайман. Жамоамиздан Артур Геворкян ва Илҳом Юнусовни ўз жамоамга қўшиб олдим. Сабаби, бу икки тажрибали футболчилар кўплаб гол ва голли паслар беришади ва табиийки, мени иккала жамоам учун ҳам очколар ишлашда давом этишади деб умид қиламан. Дарвозада ўзимни ва Игнатий Нестеровни олишни лозим топдим. Игантийни олганим у кўп ўйинларда ўз дарвозаси дахлсизлиги сақлаб келади.

Биринчи турда ўз дарвозамдан тўп олиб чиқмасликка ҳаракат қиламан. Жамоа сардори этиб аввалига Артур Геворкянни танламоқчи эдим, лекин Ара ярим ҳимоячи. "Бунёдкор" ўз уйида ўйнашини инобатга олиб, Пишурга сардорлик боғичини топширишга қарор қилдим. Бу виртуаль Олий Лига чемпионати ҳам қизиқ бўлади деб ўйлайман", - дейди "Насаф" дарвозабони Элдорбек Суюнов.   


СИЗ ҳали жамоа тузмадингизми? Шошилинг, ўзингизни мураббий сифатида синаб кўринг. FIFA.UZ да иштирок этиб дўстлар орттириш ва совғалар ютиб олиш мумкин.

Биринчи тур учун дедлайн 15 март куни соат 12:00да тугайди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика