UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  1 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  8 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  4 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  3 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1

Суперлига. "Сўғдиёна" кичик ҳисобда "Навбаҳор"ни мағлуб этди ёхуд биринчи даврадаги сценарий такрорланди Янгиликлар

Суперлига. "Сўғдиёна" кичик ҳисобда "Навбаҳор"ни мағлуб этди ёхуд биринчи даврадаги сценарий такрорланди

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтмоқда.



СЎҒДИЁНА – НАВБАҲОР 1:0 (ТУГАДИ)
8 август 2021 йил. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 20:00
Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Абдуҳамидулло Расулов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Абдурашид Худойберганов
VAR ҳаками: Рустам Лутфуллин
VAR ассистентлари: Руслан Серазитдинов
VAR назоратчиси: Владислав Цейтлин
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Александр Давиденко

Гол: Шоҳруз Норхонов 20, 1:0

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов, 5.Аюбхон Номанов, 6.Искандар Шайкулов, 10.Шоҳруз Норхонов, 11.Жасур Ҳасанов, 14.Даниэль Насриддинов, 17.Шаҳбоз Жўрабеков, 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 31.Лука Чермель, 93.Марко Колакович.
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 37.Алишер Пирматов, 18.Дарко Станоевич, 20.Баҳодир Насимов, 25.Нодирбек Қўйбоқов, 28.Эргаш Исмоилов, 63.Асилжон Бегимқулов, 77.Саҳоб Рашидов, 88.Муҳсин Бозоров.

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 4.Боян Цигер, 7.Азимжон Аҳмедов, 9.Иван Соловьёв, 10.Қувондиқ Рўзиев, 14.Коста Гуттинер, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Игорь Голбан, 24.Даврон Ҳошимов, 88.Боян Найденов, 95.Забиҳилло Ўринбоев.
Захира: 35.Раҳимжон Давронов, 5.Хушнудбек Авилов, 8.Сардор Теляков, 17.Эҳсони Паншанбе, 20.Иброҳим Ғанихонов, 28.Илҳом Алижонов, 33.Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, 48.Жавоҳир Ҳусанов, 70.Аббос Ғуломов.



ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

80. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор" таркибида Қувондиқ Рўзиев ўрнига Илҳомжон Алижонов майдонга тушди.

74. ОГОХЛАНТИРИШ. "Сўғдиёна"да Марко Колаковичга сариқ карточка кўрсатилди. 

73. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна"да Искандар Шойқулов ўрнига Асилжон Бегимқулов майдонга тушди. 

73. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор"да Азим Аҳмедов ўрнига Сардор Теляков майдонга тушди. 

72. ОГОХЛАНТИРИШ. "Сўғдиёна"да Лука Чермель сариқ карточка билан жазоланди. 

70. ЗАРБАААААААААААААААААААААААА. УХХХХХХХХХХХ. Ўткир Юсупов "Навбаҳор"ни муқаррар голдан қутқариб қолди. 

66. Тўп назорати "Навбаҳор"да. 

62. ЎЗГАРИШ. Забихилло Ўринбоев ўрнига Эҳсони Паншанбе майдонга тушди. 

57. "Навбаҳор" вазиятни ўнглашга уринмоқда. "Сўғдиёна" ҳимояда мустаҳкам ўйнаяпти.

55. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна"да Даниэль Насриддинов ўрнига  Саҳоб Рашидов майдонга тушди.

46. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор"да Коста Гуттинер ўрнига Аббос Ғуломов майдонга тушди. 

Иккинчи бўлим бошланмоқда. 


Танаффус. 

45+5. ОГОХЛАНТИРИШ. "Сўғдиёна"дан Даниэль Насриддинов огоҳлантирилди.

45. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди. 

33. Азим Аҳмедовнинг зарбаси жуда ноаниқ кетди. 

31. Жаримадан йўллаган зарбани Милан Митрович осонликча эгаллаб олди. 

30. Қувондиқ Рўзиевга нисбатан қўполлик ишлатилди. "Навбаҳор"да жарима зарбаси. 


27. Аскер Нажафалиевнинг ўзи ВАРни бориб кўрди ва пенальти йўқ деб баҳолади. 

26. Сардор Қулматов Иван Солавьёвга нисбатан қўполлик ишлатди. Қўполлик жарима майдончаси ичида бўлмоқда. ВАР тизимига юзланилди. 



22. Шоҳруз Норхоновнинг голи ҳисобга олинди. 

21. Аскер Нажафалиев ВАР қарорини кутмоқда. 

20. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ.  Жарима зарбасидан сўнг "Навбаҳор" ҳимоясидаги тартибсизликдан "Сўғдиёна" футболчилари фойдаланиб гол урди. Бош ҳакам ВАР тизимига юзланди. 

19. ОГОХЛАНТИРИШ. "Навбаҳор"дан Боян Цигерга сариқ карточка кўрсатилди. 

18. ЗАРБААААААААААААААААА. Азим Аҳмедовнинг оҳиста йўллаган зарбаси хавфли кўриниш олди. 

17. "Навбаҳор"да жарима зарбаси. 

17. ОГОХЛАНТИРИШ. "Сўғдиёна"дан Сардор Қулматовга сариқ карточка кўрсатилди. 

6. Ўйин тенгкурашлар остида кечмоқда.

1. ЗАРБААААААААААААААААААААААА. Шоҳруз Норхоновнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

Ўйинга старт берилди. 

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

- Учрашув соат 20:00да бошланади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика