UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45ЕЧЛ. "Ньюкасл Юнайтед" меҳмонда "Карабоғ"ни ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  5 00:24АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Арсенал". Кўчирилган ўйин учун бошланғич таркиблар аниқ!  2 00:19ЕЧЛ. ​"Брюгге" – "Атлетико Мадрид", "Буде-Глимт" – "Интер". Таркиблар маълум!  0 23:47Филиппе Коутиньо "Васко да Гама"ни тарк этади  2 23:08Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  1 22:33"Шўртан" назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 21:17Престианни Винига қилган ирқчилиги учун 10 та ўйинга четлатилиши мумкин  7 20:43"Қизилқум" клуби мураббийига жиноий иш очилди  14 19:50"Бенфика" Престианнини ҳимоя қилиб чиқди: "Биз футболчимизга тўлиқ ишонамиз"  13 19:22"Бу Дембелега айтилган "овозингни ўчир" ишорасими?" — Дуэнинг голни нишонлаши ПСЖ ичида можаро келтириб чиқариши мумкин  2 18:42"У 10 ой чидаб беришига шубҳам бор!" — Пети "Челси"даги беқарорликни танқид қилди  1 18:07Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади  29 17:30"Винисиус ҳакамнинг ишини ўта мураккаблаштириб юборди" — Марк Клаттенбург бразилиялик юлдузни танқид қилди  14 17:02Расман: "Навбаҳор" бразилиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  6 16:46Расман: Ҳусайн Норчаев — "Навбаҳор" футболчиси  4

"Бухоро" клубининг номи ўзгарди Янгиликлар

"Бухоро" клубининг номи ўзгарди

Бугун, 13 июль куни Бухоро вилояти ҳокими қарори билан "Бухоро" профессионал футбол клуби номи ўзгартирилди.

Клубнинг номи "Нурафшон" профессионал футбол клубига ўзгартирилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, жамоа бу "Нурафшон" номи билан ўз тарихидаги энг юқори натижалар ҳамда ёрқин ва чиройли футбол намойиш эта олган клуб мухлисларининг хурсандчиликларига сабаб бўлди десак муболаға бўлмайди. Зеро бу ўзгаришни "Нурафшон"нинг жонкуяр мухлислари анчадан бери кутишар эди. 

Шунингдек, кун давомида Бухоро марказий ўйингоҳида “Нурафшон” профессионал футбол клуби ташаббуси ва Бухоро футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда кенгайтирилган йиғилиш ташкил этилди. Йиғилишда “Нурафшон” профессионал футбол клуби бош директори Фарруҳ Жамолович Хамраев, жамоанинг бош мураббийи Усмон Қудратович Тошев ҳамда вилоятда футбол бўйича мураббийлик фаолиятини  юритаётган мутахассислар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. Учрашувдан асосий мақсад Бухоро футбол мактабини қайта тиклаш, замонавий методикаларга асосланган малака оширувчи машғулотларни кучайтириш, “Нурафшон” ПФКнинг футболчиларига муносиб ўринбосарларни тарбиялаш, шунинг билан бир қаторда клуб қошида 14-16-18 ёшдаги ёшлар жамоаларини шакллантириш борасида таклифлар муҳокама қилинди. 

Учрашувда яқиндагина “Нурафшон” ПФК бош мураббийи этиб тайинланган Усмон Қудратович Тошев сўзга чиқиб эндиликда мураббийлар бирлашиб, биргаликда Бухоро футболининг равнақини ошириш кераклигини, ўз ишига фидойи бўлган мураббийларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор берилиши режалаштирилаётганини таъкидлаб ўтди. 

Учрашув якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутасаддилар томонидан жавоблар берилди.

Йиғилишдан сўнг иштирокчиларидан бири, ёшлар  мураббийси Сулаймон Рахматовни сўзга тортганимизда у:

"Ушбу учрашувни биз кўпдан бери кутган эдик. Бугун кўтарилган масалалар албатта, футболнинг ривожи учун. Биз мураббийларга билдирилаётган ишонч ва берилаётган имкониятларнинг натижаси фақат Бухоронинг номдор, легионер футболчиларини кашф қилиш бўлиши керак деб ўйлайман. Вилоятимиздаги миллионлар ўйини учун барчамиз масъулмиз. Буёғига барчамиз бир бўлиб бамаслаҳат иш тутсак ва ҳаракат қилсак, билингки Бухоронинг афсонавий футбол услубини қайтарамиз", – дея таъкидлади.

Биз эса "Нурафшон"нинг фидойи мухлислари номидан  жамоага нафақат ўтмишдаги шонли натижаларини, балки унданда юксак марралар ва зафарларни тилаб қоламиз.

Мақола Championat.asia Бухоро вилояти мухбири ва "Нурафшон” ПФК медиа маркази ҳамкорлигида Ғафур Турсунов ва Жамшид Ҳожиев томонидан тайёрланди.

Рейтинг: -32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика