UZ

Сўнгги янгиликлар

02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  0 01:58Аденис Шала: "Ҳозирги спорт ҳолатим аввалгидан яхшироқ"  0 01:45Рўзиқул Бердиев: "Ўша вазиятда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди"  0 01:12Ойбек Рустамов: "Қизил бўлиши керак эди"  1 01:00Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 1:1  0 00:51Европа лигаси. "Рома"дан дуранг, "Астон Вилла"да ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:42Вадим Абрамов: "Ҳали ойлик олмадик, лекин ҳаракат бор"  1 00:29"Локомотив" футболчиси "Каттақўрғон"га ўтди  0 00:13Абдувоҳид Неъматов: "Нефтчи" ҳақидаги хабарлар рост эди, аммо "Насаф"да қолишга қарор қилдим"  2 23:45Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 2:2  0 23:43Миржалол Қосимов: "Осон голларни ўтказиб ғалабадан маҳрум бўлдик"  1 23:24Холанднинг агенти: "Барселона"? Ҳеч қандай музокаралар бўлмаган"  3 22:46Иван Бошкович: "Миркович - яхши дарвозабон, у мослашув жараёнини бошдан ўтказяпти"  3 22:24ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси эълон қилинди  9 22:00Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади  78

Иван Бошкович: "Миркович - яхши дарвозабон, у мослашув жараёнини бошдан ўтказяпти" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Миркович - яхши дарвозабон, у мослашув жараёнини бошдан ўтказяпти"

Суперлига 3-турдан ўрин олган ОКМК - "Сўғдиёна" (2:2) учрашувидан кейин матбуот анжуманида жиззахликлар бош мураббийи Иван Бошкович иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ҳар доим бўлгани каби ОКМК ва "Сўғдиёна" ўртасидаги учрашув яна қизиқ кечди. Мухлислар қизиқарли баҳс гувоҳи бўлишди деб ўйлайман. Интрига ўйин охиригача сақлаб қолинди. Режа бўйича иш олиб бордик ва биринчи голни урдик. Шундан сўнг рақиб томонидан босимга дуч келдик, ҳаводан кўп тўп узатишлар амалга оширилди, қанотдан ва ўртадан тўп узатишларни кўрдик. Ғалабани сақлаб қола олмадик, аммо охиригача курашдик. Футболчиларга эътирозим йўқ, бир очкони ҳақли қўлга киритдик. ФИФА кунларига қадар яна битта ўйинимиз қолди, шу учрашувни ҳам кўтаринки руҳда ўтказишга ҳаракат қиламиз.

- Қизиқарли ўйин учун сизга ҳам раҳмат. Саволим шундай: Люпчо Дориев алмаштирилиши нима билан боғлиқ? Чунки усиз жамоа ўзгариб қолди.

- Кичик жароҳат рўй берди. Шу боис футболчимизнинг ҳолати билан таваккал қилишни хоҳламадик. Олдинда "Пахтакор"га қарши баҳс кутмоқда, шунинг учун Дориевни алмаштирдик ва кейинги ўйинга сақлашга қарор қилдик. Дориевсиз ҳам жамоа ўйнашда давом этди. Гол урдик. Тўғри, Дориев биз учун муҳим футболчи, унинг ўйинчилик маҳоратига кўз юма олмаймиз, лекин футболни бутун жамоа ўйнайди.

- Жамоангиз ўтган йилгидек мавсумни ёмон бошлади. Учта ўйинда атиги бир очко ва бир нечта голлар ўтказиб юбориш. Бу нима билан боғлиқ?

- Бундан афсусланиш керак эмас деб ўйлайман. Ҳали олдинда ўйинлар кўп. Ҳамманинг ўз муаммолари бор. Жароҳатлар халал беряпти: Қаҳрамонов, Ивановичда жароҳат бор. Қобилов қизил карточка олиб қолди. Биз учун ҳамма футболчилар қадрли, захирадагилар ҳам. Шунинг учун дод-фарёд чекмоқчи эмасмиз. Ҳамма ўз ишини қиляпти. Раҳбарият бизга энг яхши шароитни қилиб беришга ҳаракат қилмоқда. Таслим бўлганимиз йўқ.

- Миркович уч ўйинда 8та гол ўтказди. Унга кейинги учрашувда ҳам ишонасизми? Умуман жамоада дарвозабонлар орасида рақобат қандай?

- Дарвозабон учун гол ўтказишдан ўтказмаслик яхши деган гап бор. Буни биламиз. Лекин ўйинда голларни бутун жамоа ўтказяпти, фақат дарвозабон эмас. Мен ҳам ўз пайтида кўп йил футбол ўйнаганим учун майдонда нималар содир бўлаётганини жуда яхши тушунаман. Миркович - яхши дарвозабон, у мослашув жараёнини бошдан ўтказяпти. Бу табиий ҳол. Вақти келиб у ҳам ўзини кўрсатади, мана кўрасиз. Яхши натижалар албатта бўлади. Шов-шув кўтариш керак эмас, ишлашда давом этсак, ҳаммаси яхши бўлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
12 мар 23:32:16
Kamol Alimov
uzb фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Вақт утиши билан Суғдионини уйини очилиб кетади,таркибида яхши футболчилар бор,мурабийи хам ёмон мурабий эмас,лекин варатари яхши эмасдек,дарвазабон ярим жамоа деган гап бор,бу давозабон утган йили Насафга олиб келинган Врабейга ухшаркан берилган ударларни утказиб юборавераркан тупга чиқишда кеч қолябди,варатарни алмаштириш керак
Сойибов кани варатар куринмай колди
   
12 мар 23:26:00
Shuxratcik Fcb
Moslashish uchun shuncha kup vaqt kerakmi oldin futbol uynamagan basketboldan olib kelindimi yaxshi murabbiyni gapi emas bu talabchan bulishi kerak
   
12 мар 23:16:54
uzb
Вақт утиши билан Суғдионини уйини очилиб кетади,таркибида яхши футболчилар бор,мурабийи хам ёмон мурабий эмас,лекин варатари яхши эмасдек,дарвазабон ярим жамоа деган гап бор,бу давозабон утган йили Насафга олиб келинган Врабейга ухшаркан берилган ударларни утказиб юборавераркан тупга чиқишда кеч қолябди,варатарни алмаштириш керак
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика