UZ

Сўнгги янгиликлар

14:27"Хаби билан бутун футбол оламини ҳайратга солган жамоани шакллантирдик" — "Байер" спорт директори   0 14:00"Сурхон"нинг голида офсайд қайд этилишича ёрдамчи ҳакамнинг қарорига таянилган, VAR'да эса тасвирлар етарли бўлмаган — Эксперт ҳакамлар қўмитаси  12 13:31"Манчестер Юнайтед" тажрибали дарвозабон билан шартномани узайтирмоқчи  0 13:03"Барса" етакчилари Араухонинг "Реал"га қарши ўйнашига қарши  15 12:37Ким чемпион? Гёкереш ёки Ди Мария? Бугун Португалияда мавсум ўйини бор  2 12:17Ямаль машҳур бренднинг элчиси бўлди  1 11:49Рафаэл Леау АПЛнинг топ-клублари диққат марказида  0 11:20Ички ҳиссиёт. "Насаф" бугун Қаршида очко йўқотади(ми)?  15 11:12Роналду "Спортинг"га ўтишга яқин. Португалиялик ЖЧ-2026га қадар ватанига қайтмоқчи  8 10:46"Арсенал" асосий футболчиси билан музокараларни бошлади  3 10:16«Реал» Алонсо учун «Байер»га қанча товон пули тўлаши маълум бўлди  16 09:45Испания терма жамоаси футболчиси "Арсенал" билан келишувга эришди  10 09:17Пол Робинсон: "МЮ ва "Тоттенхэм" ЕЧЛга тайёр эмас"  12 08:50Салоҳ — журналистлар талқинига кўра АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси  14 08:22"Байер"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  1

Игорь Шквирин: "Турон" билан йил охиригача шартнома тузганман" Янгиликлар

Игорь Шквирин: "Турон" билан йил охиригача шартнома тузганман"

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Турон" – "Машъал" (0:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Игорь Шквирин ўз фикрларини билдирди.





- Ўйин ҳақида

- "Машъал" қарши ҳужумда яхши ўйнай оладиган кам сонли жамоалардан бири эканлигини билардик. Буни билган ҳолда уларнинг ҳимоясида прессингга ўтмадик ва қайсидир маънода устунликни бердик. Сариқ карточкалари ортиб кетган ва жароҳатдаги футболчилар ҳисобига 7 футболчимиз четда қолди. Танлов бизда катта эмасди, шу боис бугун 2 та ўзгаришга қўл урдик. Деярли битта таркиб билан ўйин охиригача ўйнадик. Йигитларга ўйин учун ташаккур билдираман. Ҳозирги ҳолатдан чиқиб кетиш учун бизга ҳар бир очко муҳим. Ҳали олдимизда ўйинлар кўп, ўйин сифати устида ишлашда давом этамиз. Менга бугунгидек эмас, кўпроқ ҳужумкор футбол ёқади ва бу мухлисларга ҳам манзур келади. Умуман олганда, дурангга мос ўйин бўлди.

- Иккинчи бўлимда ягона ҳужумчи ўрнига ярим ҳимоячини туширдингиз?

- Жасур Ҳакимов оёғи оғриётганини ва охиригача ўйнай олмаслигини билдирди. Шунинг учун уни алмаштириб, ўрнига ярим ҳимоячини туширдик. Ҳозирча бизда бир нечта ҳужумчи бор деб бўлмайди. Абдухолиқов ҳали ўз устида ишлашда давом этиши керак. Яйпанликларнинг қизиқиши мени хурсанд қилди. Биз футболни мухлислар учун ўйнаймиз. 

-  Жамоа билан қанча муддатга шартнома имзолагансиз?

- Йил охиригача. 

- Синица Бабичда жароҳат борми?

- Кеча машғулотларда ҳаммани кўриб чиқдим ва ўзаро суҳбат қурдим. Уларнинг статистикаси, тайёргарлиги ва ўй-қарашлари билан танишиб чиқдим. Якунда курашга тайёр бўлган футболчиларни майдонга туширдим.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика