UZ

Сўнгги янгиликлар

14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  0 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  2 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  9 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  19 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  3 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  8 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3

Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди" Янгиликлар

Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев Қатарга қарши баҳсдан сўнг сайтимизга кичик интервью берди.

- Ўзбекистон илк маротаба мундиалга йўл олмоқда. Босиб ўтилган йўл ҳақида гапириб ўтсангиз. Ушбу саралаш босқичида терма жамоа учун қандай ўтди?

- Цикл анча қийин бўлди. Режаларимиз иш бермаган вазиятлар ҳам бўлди. Энг муҳими, Жаҳон чемпионатига чиқдик. Бугун, оғир жароҳатдан сўнг илк маротаба майдонга қайтдим ва гол урдим. Бундан жуда хурсандман. Ажойиб ҳиссиётлар.

- Футболчилик фаолиятингизда тўртинчи ЖЧ саралаш циклида иштирок этгансиз. Илк саралаш учрашувингиз 2013 йил Иорданияга қарши бўлган. Тўртта турли хил цикллар ҳақида фикр билдириб ўтсангиз. Ушбу 12 йил вақт ичида нималар ўзгарди?

- Менинг фикримча, футбол билан жиддий шуғуллана бошладик. Раҳбарият футболга катта эътибор қаратмоқда. Шу сабабли, ёш "супер" ўйинчилар етишиб чиқмоқда. Ҳусанов, Аббос ва Элдор каби футболчилар планкани анча юқорига кўтаришди. Футболга ҳақиқатдан ҳам эътибор берила бошланди. Академиялар ва инфратузилма яхшиланди. Энди буларнинг барчаси ўз натижасини кўрсатмоқда.

- Президент билан кўришиб, мукофот олдингиз. Мамлакат юртбоши сизга нималар деди?

- Президентимиз менга раҳмат айтди. Мендан фахрланишини оила аъзоларимга айтишим кераклигини таъкидлади. Мен учун президент билан учрашиш катта шараф эканлигини айтдим. Суҳбатни сўзлар билан тасвирлаб бера олмайман. Очиғини айтсам, йиғлаб юборишимга бир бахя қолди.




Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика