UZ

Сўнгги янгиликлар

03:04Эксперт фикри: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига бориб, шарманда бўлиб қайтиши керак эмас"   1 00:48Ҳарри Кейн Жаҳон чемпионатидаги мақсад ҳақида гапирди  1 00:24Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"  3 23:58Энцо Мареска "Ливерпул"га қарши ўйиндаги хатти-ҳаракатлари учун жазога тортилди  0 23:37"Милан" ва Emirates ўзаро келишувни расман узайтиришди  0 22:48"Golden Boy" мукофоти учун якуний номзодлар рўйхати маълум бўлди  5 22:15ESPN Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин бўлган мамлакатлардан энг кучлилар рейтингини тузди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?  6 21:50"Интер" рекорд даражада даромад қилди. Клуб 15 йил ичида биринчи марта фойдага кирди  0 21:24Каземиро Япониядан учралган мағлубият ҳақида гапирди  3 20:57Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон U-17 аёллар термаси Қирғиз Республикасига имкониятни бой берди  5 20:21Чехия термаси бош мураббийи Фарер оролларига учралган мағлубият ортидан ишдан ҳайдалди  0 19:45Йилдиз "Челси", "Арсенал" ва "Барселона"нинг диққат марказида  1 19:15Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"  1 18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  3 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  1

Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"

Суперлига 14-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Нефтчи" учрашувидан сўнг (1:1) фарғоналиклар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.


"Сифатли ва яхши ўйин ўтказдик. Вазиятлар ҳам яратилди, аммо реализация масаласида муаммолар бор. Рикошет туфайли гол ўтказиб юбордик. Шу сабабли ўзимиз яратган вазиятлар фойдаланишимиз керак. Бугун буни уддалай олмадик. Ўйинни ва тўпни назорат қилдик" - деди Виталий Левченко баҳс якунлангач.

- Жамоа кучли таркибга эга, аммо бор-йўғи бир нафар ҳужумчи билан ўйнамоқда. Тактикани ўзгартириш вақти келмадими?

- Қайси ҳужумчи?

- Масалан, Муҳаммадали Ғиёсов.

- У қанот ярим ҳимоячиси.

- Марушич ҳам бор-ку.

- Қайдномани қарадингизми? Сиз қайдномага қарайсизми ўзи? Биринчи қайдномага қаранг ва кейин савол беринг.

- Жамоангиз тўлиқ устунлик қилганига қарамай, рақиб дарвозасига берилган зарбалар сонини бармоқлар билан санаб олиш мумкин. Бунинг сабаби нимада?

- Дарвоза тўсинини икки маротаба нишонга олдик. Булар ҳам зарба ҳисобланади. Тўп ўзи бориб қолмайди-ку. Биз ҳам кўпроқ зарбалар бўлишини истаймиз. Голни ҳам узоқ масофадан йўлланган зарба орқали киритдик.

- "Нефтчи" кўп ҳужум қилмоқда, аммо дарвоза яқинида ижро йўқ...

- Мен ҳам шуни айтяпман. Вазиятлар яратяпмиз, аммо улардан фойдаланмадик. Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик.

- "Қизилқум"ни қандай ўрганиб чиққан эдингиз. Яқиндагина жамоада бош мураббий ўзгарди...

- Биз мураббийлар ўзгарганига қарамаймиз. Жамоа намойиш этаётган ўйинни таҳлил қиламиз. "Андижон"га қарши ўйинда иштирок этишган эди. Албатта, кўрамиз ва ўрганамиз.

- "Қизилқум" жамоасининг ҳозирги ўйини мусобақа жадвалида нечанчи ўринга лойиқ деб ўйлайсиз?

- Жамоа намойиш этаётган ўйин, эгаллаб турилган поғонага мос. Бизда ҳам худди шундай.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика