UZ

Сўнгги янгиликлар

10:37Салоҳ қачон фаолиятини якунлаш ниятида эканлигини айтди  0 10:13Алонсо “Реал“ раҳбариятидан икки нафар футболчини трансфер қилишни сўради  2 09:52“Лестер“ 11 нафар футболчи билан хайрлашганини эълон қилди  0 09:27Суарес ва Месси ўзларининг футбол клубларига асос солишди  2 09:02Роналдуда иккита йўл бор  4 08:36АПЛ чемпиони 181 миллион фунт, 20-ўриндаги жамоа 110 миллион фунт мукофот олди  4 08:26Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи шогирдига қарши, бир қатор собиқ футболчилар ҳаракат қилаётган “Like cup“ мусобақаси давом этмоқда +ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:07Ламин Ямаль янги келишув бўйича “Барселона“да қанча ишлаб олиши маълум  3 07:40Хебай собиқ жамоасига қарши ўйин ҳамда кам гол ураётганининг сабаби ҳақида гапирди  1 02:02Валижон Раҳимов: "Андижон" ўз ўйинини топиб олади"  3 01:50Жавоҳир Сиддиқов: "Насаф" доимий соврин ютмоқда, бу ҳам ёқимли ҳолат"  3 01:32Илҳом Абдуғаниев: "Биргина пенальти барчасини ҳал қилди"  3 01:10Максим Шацких: "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Истасангиз мени Хави деб атанг, менга фарқи йўқ"  12 00:42Усмонали Исмоналиев: "Иккинчи бўлимда ҳакамлар қандай ишлаганини тушунмадик. Пенальти йўқ эди"  29 00:27Рўзиқул Бердиев: "Биз Суперкубок ва Кубокда хет-трик қилибмиз-ку. Роналду катта эҳтимол билан бизни сотиб олса керак, биз уни эмас"  6

Рўзиқул Бердиев: "Ҳеч ким дуранг ҳақида ўйлаётгани йўқ, фақат ғалаба учун майдонга тушамиз" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Ҳеч ким дуранг ҳақида ўйлаётгани йўқ, фақат ғалаба учун майдонга тушамиз"

ОФК кубоги 3-туридан ўрин олган "Насаф" - "Олтин Аср" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва футболчи Ойбек Бозоров қатнашди.

"Эртага биз учун ҳам, рақиб учун ҳам муҳим ва ҳал қилувчи баҳс. "Олтин Аср" жиддий ва тажрибали жамоа, қийин ўйинга тайёргарлик кўраяпмиз. Ҳал қилувчи баҳсга барчамиз тайёрмиз. Мухлисларимизни хурсанд қиладиган натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз", - дейди Рўзиқул Бердиев.

"Эртанги баҳсга яхши тайёргарлик кўрдик. Менимча кичик финал бўлади деб ўйлайман. Бор кучимиз билан ўйнаймиз ва тайёргарликни ўйинда кўрсатмоқчимиз", - дейди Ойбек Бозоров.




- Эртага "Насаф"ни дуранг ҳам қониқтиради. Бундай паллада дуранг учун майдонга тушиш хавфли, футболчиларни қандай руҳлантирдингиз?

- Йигитлар билан гаплашиб олдик. Ҳеч ким дуранг ҳақида ўйлаётгани йўқ, фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. "Олтин Аср" жамоасини яхши ўрганиб чиқдик ва таркибида Туркманистон терма жамоасининг кўплаб ўйинчилари борлигини кўрдик, тажрибали жамоа. Шу боис бўшашмаймиз ва ғалабани кўзлаб ўйнаймиз.

- "Олтин Аср" сафида бақувват ва бўйдор футболчилар кўп. "Насаф"да эса асосан ёш ва кичик футболчилар ўйнайди. Бу яккакурашларда панд бериб қўймайдими?

- Ҳақиқатдан ҳам бўлажак рақибимиз яккакурашларда анча яхши ўйнайди. Лекин футболда бу муҳим аҳамият касб этмайди, эртага рақибдан тезроқ ва чаққонроқ бўлишимиз керак. "Олтин Аср"нинг кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб чиқдик. Ўйлайманки эртага йигитларимиз вазифани уддалашади.

- "Хўжанд" билан ўйиннинг биринчи таймида 3:0 ҳисоби қайд этилди. Иккинчи таймда эса гол бўлмади...

- "Хўжанд" билан ўйинга жиддий тайёрландик ва биринчи таймда бор кучимиз билан ўйнадик. Танаффус вақтида йигитларга кейинги ўйинга ҳам кучингизни асранг дедим. Лекин ҳали олдинда 45 дақиқа борлигини ва бўшашмасликни сўрадим. Исталган жамоа 3:0 ҳисобидан кейин бироз эҳтиёткор ўйнайди. Тўғри иккинчи таймда ҳужумда бор кучимиз билан ўйнамадик ва кейинги баҳс ҳақида ўйлай бошладик. Ўзгаришлар қилдик ва ёшларни майдонга туширдик.




- Дастлабки икки турда "Олой" ва "Хўжанд" билан ўйнадинглар. Қайси ўйин жамоаингиз учун осон ўтди?

- "Олой" билан баҳснинг иккинчи тайми. Сабаби биринчи таймнинг ўзида кўп вазиятлар яратдик ва иккинчи таймда 4та гол урдик. "Хўжанд" эса ўз майдонида ўйнади ва "Олой"дан бироз кучли эканлигини кўриниб турди.

- Бу таркиб билан "Насаф" ОФК кубоги финалига етиб бора оладими?

- Худо хоҳласа гуруҳдан чиқсак таркибимизни бироз кучайтиришимиз керак. Миллий чемпионатимиз ва кубокда ҳам юқори мақсадларни қўйганмиз. ОФК кубогида ҳам узоққа боришни хоҳлаймиз. Бунинг учун ёзда таркибимизни кучайтиришимиз керак. Бу борада раҳбарият билан гаплашиб олганмиз.

- "Олтин Аср"нинг кучли томонларини санаб бера оласизми?

- Кучли томони рақибнинг тажрибали футболчилари кўплиги. Таркибда Туркманистон миллий терма жамоаси аъзолари бор.




- Рақиб сафида бақувват ва бўйдор футболчилар кўплигини айтдик. Лекин тезлиги бироз пастроқ. Сиз эса чаққон ва кўп финт кўрсатасиз. Бундай рақибларга қарши ўйнаш қанчалик қийин?
Ойбек Бозоров:
- Билмадим, эртага ўйинда кўрамиз. Айтганингиздек бўйдор футболчиларнинг тезлиги бироз пастроқ бўлади, ўйинда барчасини кўрамиз.


 


Толибжон Қосимов

Душанбе, Тожикистон

Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика