UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  0 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  2 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  5 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  0 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  20 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  31 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  17 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  23 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1

Про лига. "Истиқлол" молиявий муаммолар туфайли мусобақани давом эттира олмайди Янгиликлар

Про лига. "Истиқлол" молиявий муаммолар туфайли мусобақани давом эттира олмайди

Фарғонанинг "Истиқлол" футбол клуби жамоада юзага келган ички вазият ҳамда иқтисодий масалалар туфайли Про лига мусобақасини давом эттира олмаслиги юзасидан хат берди.

Клуб 2022 йилги мавсумни Биринчи лигада ўтказиш истаги бор экани ҳақида ҳам ёзган.

Мазкур масала тегишли инстанция орқали тасдиқлангач, Регламентнинг 8.9-бандига асосан "Истиқлол" клубининг жорий мавсумдаги ўйинлари натижаси бекор қилинади. Бунгача клуб 4 та учрашувда иштирок этиб, уларнинг барчасида имкониятни бой берганди: "Хоразм" 1:2, "Динамо" 1:2, "Нефтчи" 0:2, "Оқтепа" 1:3.

"Истиқлол" 2020 йилги мавсумда ҳам шундай хат билан мурожаат қилган, сабаб ўрнида эса "Истиқлол" стадионидан фойдалана олмаётганини кўрсатганди. Кейинроқ ЎзПФЛ ва Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамкорликда бу масалани ҳал қилганди.

"Истиқлол"нинг расман мусобақадан олиниши бўйича тегишли тартибот амалга ошгач, бу ҳақда ташкилот расмий сайтида расман маълум қилинади", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги каналида.

Рейтинг: -29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика