UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35"Ямаль доим шўнғийди". Винисиус Суперкубок финалида ҳакам Мунуэра Монтерога "Барса" вингери устидан шикоят қилди  1 19:55"Ювентус" "Барселона"нинг трансфер мақсадини илиб кетмоқчи  0 19:28Transfermarkt: "Машъал" футболчиси Ироқ клубига ўтди  1 19:02"Шўртан", "Арал" "Олимпик-MobiUz" ва "ФарДУ" Про лигада иштирок этиши аниқ  7 18:35Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг вақтинчалик мураббийи бўлиши мумкин  7 18:07Бобир Абдихолиқов: "Насаф" — иккинчи уйим"  11 17:39Гашек АҚШни Жаҳон чемпионатидан маҳрум этишга чақирди  9 17:10Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичида иштирокчилар саватларга ажратилади  1 16:48"Арсенал" собиқ ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га ўтди  0 16:21Рафинья: "Агар Флик келмаганида, мен "Барса"дан кетган бўлардим. У ҳаммасини ўзгартирди"  7 15:53Расман: Балотелли "Ал Иттифоқ" билан шартнома имзолади  4 15:25Салоҳ: "Миср терма жамоасидаги шерикларим билан бирга ўйнаш имкониятидан жуда бахтиёрман"  1 14:58"Динамо" назорат баҳсида "Хоразм" устидан ғалабага эришди  11 14:36Хаби Алонcони "Реал"да нималар кутаётгани маълум бўлди  8 14:09"Ливерпуль" футболчисини мавсум охиригача йўқотди  5

Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" "Сан-Сиро"да ғалабага эришиб, чорак финалга йўл олди Янгиликлар

Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" "Сан-Сиро"да ғалабага эришиб, чорак финалга йўл олди

Европа лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган "Милан" - "Манчестер Юнайтед" баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Милан Италия – Манчестер Юнайтед Англия 0:1

Гол: Погба (48, 0:1).

Милан – Доннарумма, Калулу (Диогу Далот, 65), Тео, Томори, Кьер, Крунич (Браим Диас, 72), Кессиэ, Мейте, Чалханоглу, Салемакерс, Кастильехо (Ибрагимович, 65).

Манчестер Юнайтед – Хендерсон, Линделеф, Магуайр, Шоу, Уан-Биссака, Жеймс, Мактомини, Бруну Фернандеш, Фред, Рэшфорд (Погба, 46), Гринвуд.

Огоҳлантириш: Калулу (65), Диогу Далот (77), Кьер (85), Шоу (90+3), Тео (90+5).

Дастлабки ўйин - 1:1

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Манчестер Юнайтед" "Сан-Сиро"да ғалабага эришиб, чорак финалга йўл олди.

"Юнайтед" ушбу мавсумда сафар жамоаси бўлиб олди. Дастлабки ўйиндан кейин мураккаб ҳолатда қолиб кетган Сульшер шогирдлари яна сафарда ўзларини кўрсатишмоқда.

90+2. УХХХХ!! Мейте ҳозир Златан томон яхшироқ пас берганида ҳисоб тенглашиши мумкин эди.

Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди.

88. ЗАРБААААААА!!! Жеймснинг қанотдан оширган тўпига Погба боши билан зарба йўллади. Тўп дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.

85. УХХХХХХХ!! Диаснинг пасидан кейин Мактомини дарвозаси томон тепиб юборди. Аммо Хендерсон тўпни ушлаб олди.

82. "Милан" босим уюштирмоқда. Аммо вазиятлар ярата олмаяпти.

78. Бруну узоқ масофадан жарима зарбасидан Жижи томон тўпни тепди. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.

74. ЗАРБААААА!! Златан бошлади!!! Унинг боши билан йўллаган зарбасини Хендерсон қийинчилик билан қайтарди!

71. Теонинг чиройли паси Златан томон мўлжалланганди. Хендерсон тўпга пешвоз чиқиб, боши билан қайтариб юборди.

65. Ниҳоят, биз кутган онлар! Златан майдонга тушди!

59. "Юнайтед"да хавфли вазият бўлиши мумкин эди. Магуайр фол ишлатиб, боши билан зарба йўллади.

54. УХХХХХ!! Чалханоглунинг кучли зарбаси Магуайрнинг қорнига тегди. 100 килолик инсон бу зарбани ҳис қилгани ҳам йўқ.

52. ЗАРБАААААА!!! Гринвуд бир рақибининг таъқиби остида зарба йўллай олди. Жижидан ажойиб сейв!

50. ЗАРБАААААА!!! Салемакерснинг зарбасини Хендерсон қайтаришга эришди.

48. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! "Юнайтед"нинг узоқ вақт давом этган ҳужуми 2 дақиқа олдин майдонга тушган Поль Погбанинг голи билан якунланди!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45. ЗАРБАААААА!! Круничнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

41. ЗАРБААААА!! Салемакерснинг кучли зарбасини Хендерсон бурчакка чиқариб юборди.

40. Бизга Златанни жуда кўп бора кўрсатишди. У иккинчи бўлим бошидаёқ асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда.

33. "Милан"да вазият юзага келиши мумкин эди. Аммо Хендерсон тўпни ушлаб олди ва Кьерга зарба беришига йўл қўймади.

30. Ҳозирча ҳужумлар кўрмаяпмиз. Вазиятлар юзага келмаяпти.

25. Ўйин тенг курашлар остида кечмоқда.

19. "Юнайтед" ҳужумга ўтганди. Шоу қанотдан пас оширганди ва уни Кьер бурчакка чиқариб юборди.

13. ЗАРБААААА!! Брунунинг зарбаси ноаниқ кетди.

11. "Юнайтед"да яна бир ҳужум. Жеймснинг қанотдан марказ томон узатган пасини Кьер қайтариб юборди.

3. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТ!! Гринвуднинг ажойиб пасидан кейин Рэшфорд гол уриши мумкин эди. Бироқ тўп унинг ортидан ўтиб кетди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Европа футболидаги классик тўқнашув "Милан" ҳамда "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўртасидаги баҳснинг стартига ҳам оз вақт қолмоқда. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика