UZ

Сўнгги янгиликлар

21:21Назорат ўйини. "Ғазалкент" Анталияда Грузия чемпиони ёшларини мағлуб этди  0 21:06"Ривожланиш Кубоги". Ўзбекистон U-17 Озарбайжонни мағлуб этди  1 20:40Пролига. 2026 йилги мавсумда иштирок этадиган барча 14 жамоа номи маълум бўлди  2 20:22"Қўқон-1912" Адҳамжонов ва Ўздемирни таркибига қўшиб олди  4 20:09ОКМК сербиялик футболчи билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  1 19:58Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчисини "Каттақўрғон"га ижарага берди  2 19:30"Ливерпуль" "Палмейрас" вингерини сотиб олишга яқин  1 19:08Расман: Жасур Яхшибоев — "Локомотив" футболчиси!  11 18:55ПСЖ Дембеле билан можаро фонида Ҳоландга қизиқмоқда  2 18:28Флик кетма-кет икки мағлубиятдан кейин "Барселона" футболчилари билан жиддий суҳбат ўтказди  10 18:006 ёшда ватанни тарк этиш, полиция машинасидаги сайр ҳамда матонали онанинг ўлими ҳақидаги қайғули ҳикоя – "Пахтакор"нинг янги легионери билан танишамиз  3 17:29Расман: Тибо Куртуа француз клуби эгаларидан бирига айланди  1 17:02Қотиллик учун жазо ўтаган "Фламенго" собиқ сардори футболга қайтди  0 16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0 16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0

Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" "Сан-Сиро"да ғалабага эришиб, чорак финалга йўл олди Янгиликлар

Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" "Сан-Сиро"да ғалабага эришиб, чорак финалга йўл олди

Европа лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган "Милан" - "Манчестер Юнайтед" баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Милан Италия – Манчестер Юнайтед Англия 0:1

Гол: Погба (48, 0:1).

Милан – Доннарумма, Калулу (Диогу Далот, 65), Тео, Томори, Кьер, Крунич (Браим Диас, 72), Кессиэ, Мейте, Чалханоглу, Салемакерс, Кастильехо (Ибрагимович, 65).

Манчестер Юнайтед – Хендерсон, Линделеф, Магуайр, Шоу, Уан-Биссака, Жеймс, Мактомини, Бруну Фернандеш, Фред, Рэшфорд (Погба, 46), Гринвуд.

Огоҳлантириш: Калулу (65), Диогу Далот (77), Кьер (85), Шоу (90+3), Тео (90+5).

Дастлабки ўйин - 1:1

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Манчестер Юнайтед" "Сан-Сиро"да ғалабага эришиб, чорак финалга йўл олди.

"Юнайтед" ушбу мавсумда сафар жамоаси бўлиб олди. Дастлабки ўйиндан кейин мураккаб ҳолатда қолиб кетган Сульшер шогирдлари яна сафарда ўзларини кўрсатишмоқда.

90+2. УХХХХ!! Мейте ҳозир Златан томон яхшироқ пас берганида ҳисоб тенглашиши мумкин эди.

Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди.

88. ЗАРБААААААА!!! Жеймснинг қанотдан оширган тўпига Погба боши билан зарба йўллади. Тўп дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.

85. УХХХХХХХ!! Диаснинг пасидан кейин Мактомини дарвозаси томон тепиб юборди. Аммо Хендерсон тўпни ушлаб олди.

82. "Милан" босим уюштирмоқда. Аммо вазиятлар ярата олмаяпти.

78. Бруну узоқ масофадан жарима зарбасидан Жижи томон тўпни тепди. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.

74. ЗАРБААААА!! Златан бошлади!!! Унинг боши билан йўллаган зарбасини Хендерсон қийинчилик билан қайтарди!

71. Теонинг чиройли паси Златан томон мўлжалланганди. Хендерсон тўпга пешвоз чиқиб, боши билан қайтариб юборди.

65. Ниҳоят, биз кутган онлар! Златан майдонга тушди!

59. "Юнайтед"да хавфли вазият бўлиши мумкин эди. Магуайр фол ишлатиб, боши билан зарба йўллади.

54. УХХХХХ!! Чалханоглунинг кучли зарбаси Магуайрнинг қорнига тегди. 100 килолик инсон бу зарбани ҳис қилгани ҳам йўқ.

52. ЗАРБАААААА!!! Гринвуд бир рақибининг таъқиби остида зарба йўллай олди. Жижидан ажойиб сейв!

50. ЗАРБАААААА!!! Салемакерснинг зарбасини Хендерсон қайтаришга эришди.

48. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! "Юнайтед"нинг узоқ вақт давом этган ҳужуми 2 дақиқа олдин майдонга тушган Поль Погбанинг голи билан якунланди!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45. ЗАРБАААААА!! Круничнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

41. ЗАРБААААА!! Салемакерснинг кучли зарбасини Хендерсон бурчакка чиқариб юборди.

40. Бизга Златанни жуда кўп бора кўрсатишди. У иккинчи бўлим бошидаёқ асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда.

33. "Милан"да вазият юзага келиши мумкин эди. Аммо Хендерсон тўпни ушлаб олди ва Кьерга зарба беришига йўл қўймади.

30. Ҳозирча ҳужумлар кўрмаяпмиз. Вазиятлар юзага келмаяпти.

25. Ўйин тенг курашлар остида кечмоқда.

19. "Юнайтед" ҳужумга ўтганди. Шоу қанотдан пас оширганди ва уни Кьер бурчакка чиқариб юборди.

13. ЗАРБААААА!! Брунунинг зарбаси ноаниқ кетди.

11. "Юнайтед"да яна бир ҳужум. Жеймснинг қанотдан марказ томон узатган пасини Кьер қайтариб юборди.

3. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТ!! Гринвуднинг ажойиб пасидан кейин Рэшфорд гол уриши мумкин эди. Бироқ тўп унинг ортидан ўтиб кетди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Европа футболидаги классик тўқнашув "Милан" ҳамда "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўртасидаги баҳснинг стартига ҳам оз вақт қолмоқда. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика