UZ

Сўнгги янгиликлар

09:06"Навбаҳор" яна икки нафар футболчи билан хайрлашди  0 08:41Аморим сабабли МЮ 200 миллион евро ишлатишни истамаган  0 08:14"Реал Мадрид"нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  1 07:52Ҳусанов рамзий терма жамоадан жой олди  3 07:25Мартин Боакенинг "Андижон"даги маоши маълум  6 04:00Баскетбол терма жамоасига чақирилган, балиқли майдонда тўп тепган ҳамда Жек Читтак мухлиси бўлган "Бухоро"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  1 03:07Испания Кубоги. "Барселона" "Расинг" тўсиғидан қийналиб ўтди, мезбонларнинг икки голи инобатга олинмади  42 02:42А Серия. "Милан" "Комо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  4 01:50Ришарлисон узоқ муддатга сафдан чиқди  0 01:22"Атлетико" Симеоне билан 4 йиллик шартнома имзолади  2 00:55Сульшер нима сабабдан МЮга бош мураббий бўлмади?  5 00:29"Челси" асосий футболчиси ПСЖга ўтиши мумкин  2 23:33"Вулверхэмптон" футболчиси учун МЮ билан бирга "Атлетико" ҳам курашади  0 23:15Эрик тен Хаг: "Клублар эгалари футболни тушунмайди"  6 22:46Кэррик собиқ шогирдини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи  0

Coca Cola Суперлига. "Сўғдиёна" пенальтидан урилган гол эвазига "Турон"ни мағлуб этди Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. "Сўғдиёна" пенальтидан урилган гол эвазига "Турон"ни мағлуб этди

Теглар :  СўғдиёнаТурон
Coca Cola Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Турон" учрашуви якунланди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди.


Coca Cola Суперлига, 2-тур.
СЎҒДИЁНА – ТУРОН - 1:0

Гол: Норхонов 53.
14 март 2021 йил. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Виктор Серазитдинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Аскер Нажафалиев
Назоратчи: Рашид Айтеков
Комиссар: Александр Давиденко

"Сўғдиёна": 1.Ширинбой Абдуллаев, 2.Сардор Қулматов, 4.Элёр Орифов, 6.Искандар Шайкулов, 7.Арсланмират Аманов, (20.Баҳодир Насимов), 8.Жамшид Болтабоев, 10.Шоҳруз Норхонов (63.Асилжон Бегимқулов 77), 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 28.Эргаш Исмоилов (11.Жасур Хасанов 76), 31.Лука Чермель, 93.Марко Колакович.
Захира: 37.Алишер Пирматов, 9.Ойбек Нурматов, 17.Шоҳбоз Жўрабеков, 77.Саҳоб Рашидов.

"Турон": 96.Ислом Абдуллаев, 2.Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 5.Ғиёсжон Комилов, 7.Кваме Карикари (18.Фозил Мусаев 74), 9.Жасурбек Ҳакимов, 10.Жавоҳир Соҳибов (3.Давронбек Умиров 46), 17.Музаффар Музаффаров, 19.Владислав Касминин, 30.Синиша Бабич (23.Абдураҳмон Абдулҳаков 59), 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 55.Даян Поньевич.
Захира: 1.Мирзоҳид Жалилов, 4.Аслиддин Тоштемиров, 43.Ким Бойонг, 77.Билолхон Тошмирзаев.

Огоҳлантиришлар: Ҳакимов 9, Касминин 27, Карикари 30, Музаффаров 30, Шайкулов 60, Абдулҳақов 88.


ЯНГИЛАШ 


Ўйин якунланди. Унда "Сўғдиёна" кичик ҳисобда ғалабага эришди.

90+1. Футболчилар асабийлашишмоқда. Улар ўзаро талашиб қолишмоқда.

90. Иккинчи бўлимдаги тўхталишлар учун тўрт дақиқа вақт қўшиб берилди. 

88. Абдураҳмон Абдулҳақовга ҳам сариқ карточка.

85. Ҳаводаги курашда кичик тўқнашув. Бу вазиятда "Сўғдиёна" фойдасига жарима зарбаси белгиланди. Жаримадан эса мезбонлар фойдалана олишмади. 

84. Яйпанликларнинг яна бир ҳужуми самарасиз бўлди. 

77. Шоҳруз Норхонов ўрнига Асилжон Бегимқулов майдонга тушди.

76. "Сўғдиёна" таркибида Эргаш Исмоилов ўрнига Жасур Ҳасанов майдонга туширилди.

74. Ўзгариш: "Турон" сафида Кваме Карикари ўрнига Фозил Мусаев ўйинни тугатиб қўяди.

70. Ҳакам билан баҳслашгани учун "Турон" бош мураббийи Мурод Исмоиловга сариқ карточка кўрсатилди. 

Пенальти белгиланган вазият. Сиз қандай фикрдасиз? Бу вазиятда пенальти бормиди?



63. Чермелнинг жаримадан берган зарбасини Исломжон Абдуллаев эгаллаб олди.

60. Искандар Шайкулов рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузди ва сариқ карточка билан жазоланди.

59. "Турон" таркибида Бабич ўрнига Абдулҳақов ўйинни давом эттиради.

53. ГОЛ! Норхонов пенальтидан ҳисобни очди.

51. Мезбонлар футболчисининг зарбасидан сўнг тўп "Турон" футболчиси елкасига тегди. Ҳакам эса ушбу вазиятда пенальти белгилади...

50. Зарбааа! Панжевичнинг чап оёқда берган зарбаси рақиб дарвозаси тўрига ташқи томондан тегди.

46. Иккита ўзгариш: "Сўғдиёна" сафида Амановнинг ўрнига Баҳодир Насимов, "Турон" таркибида эса Жавоҳир Соҳибов ўрнига Даврон Умиров майдонга тушди.

Иккинчи бўлим бошланди!

ТАНАФФУС

45+2. Биринчи бўлим якунланди. 

45+1. Карикари тўпга яхши зарба бера олмади. 

45. Биринчи бўлимга икки дақиқа вақт қўшиб берилди. 

44. Мезбонлардан яна бир ҳужум. "Турон" дарвозабони бош билан берилган зарбани осонлик билан эгаллаб олди.

38. "Сўғдиёна" футболчилари тезкор қарши ҳужум уюштиришганди. Аммо Норхонов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

35. "Турон" футболчилари яна ўнг қанот орқали олдинга ўтишга уринишди. Аммо рақиб футболчисига нисбатан ўйин қоидаси бузилди ушбу ҳужум вақтида. 

30. Музаффар Музаффаровга ҳам сариқ карточка. Меҳмонларнинг тўрт нафар футболчиси "сариқ ишлаб олишга" улгурди.

30. Карикари рақиб футболчисига нисбатан ўйин қоидасини бузгани учун сариқ карточка билан жазоланди. 

29. Музаффаровнинг жаримадан берган зарбаси "Сўғдиёна" футболчисининг "жонли девор"да турган футболчиси қўлига тегди. Аммо ушбу вазиятни ҳакам кўрмай қолди шекилли, ўйин давом эттирилди. 

27. Владислав Касминин Искандар Шойқуловга нисбатан ишлатилган қўполлик учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

20. Мезбонлар олдинга интилишмоқда.

16. "Турон" футболчилари рақиб дарвозаси томон босим қилишди. Аммо ушбу ҳужум самарасиз якунланди.

12. "Сўғдиёна" вакилларининг ҳужуми. Ўнг қанот орқали уюштирилган ҳужум хавфли кўриниш олди.

9. Жасурбек Ҳакимовга сариқ карточка кўрсатилди. 

5. Мезбонлар жарима тўпи тепишди. Ислом Абдуллаев ўз ўрнида.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 17:00да бошланади.

Рейтинг: -42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика