UZ

Сўнгги янгиликлар

20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  0 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  1 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  1 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  3 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  3 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  6 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  1 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  6 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  23 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  7 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  2

Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида амалдаги жаҳон чемпионларига кичик ҳисобда имкониятни бой берди Янгиликлар

Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида амалдаги жаҳон чемпионларига кичик ҳисобда имкониятни бой берди

Футзал бўйича Ўзбекистон ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви якунланди.


Ўртоқлик ўйиниЎзбекистон - Аргентина 0:1
02.02.2021, 18:30"Ўзбекистон" спорт мажмуаси
Ҳакамлар: Нурдин Букуев (Қирғизистон), Анатолий Рубаков, Никита Афинагенов (иккиси Ўзбекистон)
Вақтга масъул ҳакам: Хушнуд Атамуродов (Ўзбекистон)
ГОЛ. 11 - Лукас Боло Алемани 0:1;

Ўзбекистон (биринчи бешлик): 1.Рустам Умаров, 2.Анасхон Раҳматов, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳомжон Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов.
Захира: 12.Равшан Элибоев, 3.Машраб Одилов, 5.Элбек Тўлқинов, 7.Дилшод Раҳматов, 10.Даврон Чориев, 11.Акбар Усмонов, 15.Суннатулла Жўраев, 20.Хушнур Эркинов, 21.Давлат Ибрагимов.

Аргентина (биринчи бешлик): 1.Лукас Фарах, 2.Дамиан Стаззоне, 10.Константино Вапораки, 11.Алан Бранди, 14.Андрес Герати.
Захира: 3.Лукас Триподи, 4.Лукас Боло Алемани, 5.Максимилиано Речиа, 6.Себастиан Корсо, 7.Анхель Клаудино, 8.Лучиано Авеллино, 9.Матиас Роса, 12.Матиас Старна, 13.Сантиаго Руфино.


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

38. Мураббийларимиз дарвозабон ўрнига олтинчи футзалчини майдонга туширишди

36. УМАРООООВдан навбатдаги сейф. Константино Вапоракининг яқиндан йўллаган зарбасини дарвозабонимиз қайтарди

34. УСМОНООООООВ. Бу сафар ҳам дарвозабоннинг ажойиб ҳаракати тўпни дарвозага киришига йўл қўймади

34. ҚАНДАЙ ИМКОНИЯТ. Жўраев дарвозабон билан деярли бирга бир чиқиб борди, бироқ зарбага аниқлик етишмади

33. Ропиевнинг зарбасига аниқлик етишмади

30. ЗАРБАА. Жўраев жаримадан кучли зарба йўллади, Фарах тўпни қайтариб юборди

30. ЗАРБАА. Андрес Герати кучли ва аниқ зарба йўллади, бу сафар ҳам дарвозабонимиз ишончли ҳаракат қилди

28. Меҳмонлар бурчак зарбасини амалга оширди, Корсонинг зарбасига аниқлик етишмади

28. Умаров тўпни Эркиновга узатди, бироқ футзалчимизнинг зарбасига аниқлик етишмади

25. Иккинчи бўлимнинг дастлабки беш дақиқаси анча сокин ўтмоқда

23. Усмонов дарвозабон дарвозадан анча чиқиб кетганини кўрди ва зарба йўллади, аммо зарбага бироз аниқлик етишмади

21. ЗАРБААААА. Нишоновнинг зарбаси устунга тегиб қайтмоқда

21. Меҳмонлар иккинчи бўлимни ҳужум билан бошлашди. Стаззонени зарбасини Рустам Умаров бартараф этди

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

Иккинчи бўлим бошланмоқда. Футзалчиларимиз майдонга кириб келмоқда

Баҳснинг биринчи бўлими якунланди. Ҳамюртларимиз анча кучли ва тажрибали ҳисоблаган Аргентина терма жамоасига қарши анча яхши ҳаракат қилишмоқда

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаси бошланди. Ҳозирча ҳисоб 0:1

18. УХХХХ. Меҳмонлар дабл пенальти тепиш имконига эга бўлди, бу сафар ҳам бахтимизга тўп устунга тегиб қайтмоқда

18. Ҳужумга ўтаётган футзалчиларимиз қўпол хатога йўл қўйишди. Тўпни эгаллаб олган Анхель Клаудино тезкор қарши ҳужумга ўтди, бироқ тўп устунга тегди

17. Меҳмонлар мураббий ҳам биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларда танаффус олишга қарор қилди

17. ЗАРБААААА. Нишонов қулай вазиятга чиқиб борди ва зарба йўллади, лекин Лукас Фарах ўз ўрнида

16. Меҳмонлар қулай жарима зарбасига эга бўлишди, аммо Усмонов ҳужумни бартараф этди



14. УХХХХХ. Футзалчиларимиз яна бир бор тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетишди. Усмоновни зарбасини дарвозабон қайтарган бўлса, Нишоновнинг зарбасини ҳимоячи қийинчилик билан бартараф этди

13. Раҳматов вакилларимиз орасида энг фаол ҳаракат қилаётган футзалчига айланмоқда. У рақибларидан тўпни олиб қўйди ва ҳужумга ўтди, бироқ зарба ноаниқ

Учрашувдаги илк taym-out'ни мураббийимиз Баҳодир Аҳмедов олди



12. Ҳамюртларимиз гол ўтказиб юборганидан сўнг ҳужумга ўтишди. Раҳматовнинг зарбасига аниқлик етишмади

11. ГОЛ.  Лукас Боло Алемани ҳисобни очди



10. Лукас Боло Алемани узоқдан кучли зарба йўллади, бироқ тўп йўл йўлакай футзалчиларимизга тегиб бурчакка чиқиб кетди



7. Учрашувдаги илк қўполликни футболчиларимиз амалга оширди

7. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида футзалчиларимиз яхши ҳаракат қилишаётган эди, бироқ охирги дақиқаларда устунлик амалдаги жаҳон чемпионларида

7. ЗАРБААА. Аргентиналиклар бир нечта кучли ва аниқ зарба йўллашмоқда, бироқ дарвозабонимиз ўз ўрнида

5. ЗАРБААА. Речиа кучли ва аниқ зарба йўллади, бироқ Умаров ўз ўрнида

5. ЗАРБА. Лукас узоқдан зарба йўллади, бироқ анча ноаниқ


 

5. ЗАРБА. Одилов бурчак зарбасини амалга ошриди, бироқ Усмоновнинг зарбасига аниқлик етишмади

3. ЗАРБААААА. Раҳматов майдонга тушиши билан ҳужумга ўтди ва иккита хавфли зарба йўллади, бироқ меҳмонлар дарвозабони яхши ҳаракат қилди

1. Учрашувдаги илк хавфли вазиятни меҳмонлар яратди. Бахтимизга тўпга Стаззоне етиб кела олмади

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Ўзбекистон ва Аргентина терма жамоалари биргаликда эсдалик учун суратга тушмоқда

Ҳар икки мамлакат мадҳияси янгради

Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика