UZ

Сўнгги янгиликлар

19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  0 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 18:00ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар (матнли трансляция)  191 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5

Финалдан олдинги матбуот анжумани. Шота Арвеладзе: "АГМК финалда ўйнашни яхши биладиган жамоа" Янгиликлар

Финалдан олдинги матбуот анжумани. Шота Арвеладзе: "АГМК финалда ўйнашни яхши биладиган жамоа"

Ўзбекистон кубоги финалидан олдинги матбуот анжуманида "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвелдазе ва жамоа сардори Егор Кримец иштирок этди.

"Барчага хайрли кун. Ҳаммага соғлиқ тилайман. Қўқондаги ўйиндан кейин энг кучли жамоалар ярим финалга етиб келганини айтгандим. Финалда ҳам шундай. Рақибимиз яхши жамоа. Аввалги икки финалда ҳам шу клуб билан тўқнаш келгандик. Мавсумни барқарор ўтказдик деб ўйлайман. ОЧЛда ҳам яхши ўйнадик, афсуски финалга чиқа олмадик. Аммо кўрсатган ўйинимиздан қониқдим. Ишонаманки "Пахтакор"да ҳали ОЧЛ финалига чиқиш учун кўплаб имкониятлар бўлади. Финал қийин ва қизиқарли кечади. Рақиб финалда ўйнашни яхши биладиган жамоа", - дейди Шота Арвеладзе.



"Ўйлашимча ҳеч кимга тушунтириш шартмас. Финал бу финал. Чемпионат баҳси умуман бошқа. Яна бир ҳал қилувчи баҳсга етиб келганимиздан хурсандман. Мавсумни соврин билан юқори кайфиятда якунлаш имкониятига эгамиз. Мухлисларга чиройли ва ҳужумкор ўйин намойиш этиб беришга интиламиз. Водийда футболни жуда ёқтиришади. Биз уларга хуш келадиган ўйин кўрсатишга уринамиз", - дейди Кримец.



"Эртага албатта энг кучли таркибни майдонга туширамиз. Аммо майдонга 11 нафар футболчи ўйнай олмайди. Битта йўқотиш бор: Фарруҳ Сайфиев дисквалификация сабабли ўйнай олмайди", - дейди Арвеладзе.

"Финалдан кейин уйга учиб кетаман. Узоқ вақтдан буён уйимга борганим йўқ. Ўз яқинларим билан янги йилни кутиб оламан. Таклифлар бўлиши мумкин, аммо байрамни ўтказиб яна "Пахтакор"га қайтараман.

Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига чиқиши учун нима етишмайди? Футболда имкон борича яхши шароитларни яхши даражага келтириб, барчаси доимий ўсиб боришига уриниш лозим. Айтайлик, майдон, ёритиш тизими ёки бошқа жиҳатлар бўйича муаммолар бўлмаслиги керак.

"Пахтакор" соврин ютишдан зерикмадими? Агар "Бавария" мураббийи олдида ўтирганингизда бундай савол бермаган бўлардингиз, менимча. Совринларга эга чиқиш доимо ёқимли. Биз бунга барқарор эришаётганимиз янада хурсандчилик беради. Ҳеч бир жамоа бирор совриндан кейин тўхтаб қолишни хоҳламайди. Биз янги-янги ғалабалар учун интиламиз.



"Пахтакор" сафига келган ҳар бир ўйинчи яхши ўйнаб кета олмаслиги мумкин. Бутун дунёда шундай. Яхши футболчилар кучлироқ клубларга ўтишади. Таркибимизда ўзимиздан чиққан тарбияланувчилар кўп. Кримец, Машарипов, Сергеев, Анзур Исмоилов, Алижонов, Козак, Собиржонов, Эркинов, Сидиқов. Қолаверса, легионерларни ортиқча жалб этмай маҳаллий футболчиларни харид қиляпмиз. Бу эса пуллар ўзбек футболида қолади дегани.

Эртага стадионга келган мухлислар қайси клубга кўпроқ мухлислик қилишади? Ўзингиз ҳам жавобини биласизку. Наманганлик мухлислар негадир "Пахтакор"га ҳеч қачон ва ҳеч қаерда мухлислик қилишмайди. Нега бундайлигини билмайман. Агар нимадир ўзгарган бўлса ва эртага бизга мухлислик қилишса хурсанд бўлардим", - дейди "Пахтакор" бош мураббийи.

"Шу ерда кичик тўлдириш беришни хоҳлардим. "Пахтакор"да ҳамма ҳам яхши ўйнаб кета олмайди. Босимга чидаш осон эмас. Шунга дош берганлар жуда яхши ўйнаб кетишган",  - дейди Кримец. 


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика