UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26"Қўқон-1912" "Қизилқум"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05Модричга "Реал"дан янги таклиф тушмади – Ла Лиганинг навбатдаги турида хайрлашув кутилмоқда  0 16:30Хаби Алонсо "Байер"дан Мадридга асосий ҳимоячисини олиб кетади  6 16:02Салиба жароҳати сабаб Миллатлар Лигаси финал босқичини ўтказиб юборади  6 15:35"Барселона" "Вест Хэм" ва Бундеслигада ишлаган топ-менежер билан музокаралар ўтказмоқда  0 15:08УEФА Евро-2028 мезбонларига гуруҳ босқичидан жой кафолатламайди  1 14:40Роналдиньо ўзини Месси ва Ямаль билан қиёслади  25 14:14Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш"  4 13:41Карвахаль Трент билан рақобат ҳақида гапирди  1 13:13Ямалнинг иш ҳақи оширилади. У "Барса"да энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради  4 12:46"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  24 12:15Гвардиола Де Брюйненинг хайрлашув ўйини ҳақида: "Кевин сотиб олиб бўлмайдиган чексиз муҳаббатга эришди"  2 11:48"Ал Иттиҳод"нинг асосий трансфер мақсади аниқ: Клуб АПЛ юлдузи учун 120 млн евро тўламоқчи  0 11:20Гарначо: "Финалгача ҳар босқичда майдонга тушдим, жамоага ёрдам бердим ва бу ўйинда 20 дақиқа ўйнадим..."  13 10:58Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1

Coca Cola Суперлига. АГМК Наманганда дуранг ўйнади ва бронза медалини қўлга киритди Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. АГМК Наманганда дуранг ўйнади ва бронза медалини қўлга киритди

Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - АГМК учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


НАВБАҲОР – АГМК - 0:0
29 ноябрь 2020 йил. Наманган. "Марказий" стадиони. 14:30
Ҳакамлар
: Аҳрол Рисқуллаев, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Санжар Назаров
Назоратчи: Тимур Абдуллаев
Комиссар: Алишер Файзиев

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 4.Эҳсони Паншанбе, 7.Азим Аҳмедов, 9.Иван Соловьёв, 10.Азизбек Турғунбоев, 18.Сардар Теляков, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Даврон Ҳошимов, 22.Игорь Голбан, 88.Руслан Болов (27.Ислом Рашидхонов, 84), 95.Забиҳилло Ўринбоев.
Захира: 23.Дилшод Ҳамроев, 5.Ғиёс Комилов, 8.Жавлон Иброҳимов, 25.Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 28.Хуршидбек Мухторов, 30.Абдужамол Исроилов.

АГМК: 35.Валижон Раҳимов, 2.Акмал Шораҳмедов, 3.Сардор Раҳмонов (5.Дилшод Жўраев, 78), 7.Элгужа Григалашвили, 17.Санжар Турсунов (30.Жасур Умаров, 69), 18.Баҳром Абдураҳимов (4.Миржамол Қосимов, 88), 21.Мате Ватсадзе (9.Зафар Полвонов, 69), 23.Йован Жокич, 31.Сайдулло Раҳматов, 44.Бобурбек Юлдашев, 94.Ҳусниддин Ғофуров (20.Мирғиёс Сулаймонов, 88).
Захира: 32.Суҳробжон Султонов, 10.Шаҳзодбек Нурматов, .

Огоҳлантиришлар: Сайдулло Раҳматов 6, Азим Аҳмедов 36,

Четлатиш: Сайдулло Раҳматов 90+3 (2СК).



ЯНГИЛАШ


90+5. Учрашув якунланди - 0:0

90+3. Қизил карточка! Қўшиб берилган дақиқаларда Сайдулло Раҳматовга ҳакам иккинчи огоҳлантиришни кўрсатиб, майдондан четлатмоқда!



90. Учрашувга 5 дақиқа қўшилди

88. Ўзгаришлар. АГМК. Абдураҳимов ўрнига Қосимов, Ғофуров ўрнига эса Сулаймонов тушди.

84. Ўзгариш. "Навбаҳор". Руслан Болов ўрнига Ислом Рашидхонов майдонга тушди.

83. ЗАРБА! Забиҳилло Ўринбоевнинг зарбасидан кейин, тўпни АГМК посбони Валижон Раҳимов ушлаб олди.

78. Ўзгариш. АГМК. Раҳмонов ўрнига Жўраев майдонга тушди.

69. Ўзгаришлар. АГМК. Мате Ватсадзе ўрнига Зафар Полвонов, Санжар Турсунов ўрнига эса Жасур Умаров майдонга тушди.

64. ЗАРБАА! Азизбек Турғунбоевнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

62. Ажойиб ҳужумни Григалашвили самарали якунлай олмади

58. ЗАРБАА! Боловнинг хавфли зарбасини Валижон Раҳимов эгаллаб олди!

57. ЗАРБА! Азизбек Турғунбоевнинг жарима зарбасидан сўнг, тўп "жонли девор"га тегиб қайтди.

54. ЗАРБААА! Иван Соловьёвнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.




49. Хавфли вазият!  Ғофуровнинг жарима зарбасидан кўтарган тўпини Жокич боши билан дарвозага йўллади. Бироқ тўп йўналиши ноаниқ кетди.

46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 0:0

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди.

36. Огоҳлантириш. "Навбаҳор". Азим Аҳмедов

36. ЗАРБААА! Азизбек Турғунбоевнинг зарбасидан кейин тўпни АГМК дарвозабони Валижон Раҳимов ушлаб олди.

34. Мате Ватсадзе ажойиб вазиятга чиқиб бораётганда Аҳмедов унга нисбатан қўпол ўйнади, лекин ҳакам бунга эътибор қаратмади.

25. АГМК ҳимоячилари "Навбаҳор"нинг ҳужумларини асосан қўполликлар билан тўхтатиб қолишмоқда

13. УХХХХ! "Навбаҳор"нинг ҳужуми, Руслан Болов рақиб жарима майдонига кириб зарба берди, тўпни Раҳимов қайтарди, қайтган тўпни Эҳсони дарвозага йўллади, ноаниқ!

10. АГМК ҳужум ташкил қилди, Григалашвили жарима майдончаси ичида йиқилди, ҳакам пенальти йўқ деб ҳисоблади

6. Огоҳлантириш. АГМК. Сайдулло Раҳматов

4. Раҳматовнинг уринишидан кейин ишланган бурчак зарбаси муваффақиятли тугамади. Рақиб қарши ҳужумга ўтди, лекин хавф бартараф этилди.

1. Мезбонлар ўйинни ҳужум билан бошлашди. Руслан Боловнинг зарбасини Валижон Раҳимов катта қийинчиликсиз ушлаб олиб, хавфни бартараф этди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 14:30да бошланади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика