UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:25А Серияда чемпионлик масаласи ҳал бўлмоқда: "Интер" ёки "Наполи"  11 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  1 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  3 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  73 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  52 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  2 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  3 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1

Интервью. Дилшод Аҳмадалиев: “Охирги маротаба июнь ойида маош олдик. Айни пайтда ҳолат зўр эмас” Янгиликлар

Интервью. Дилшод Аҳмадалиев: “Охирги маротаба июнь ойида маош олдик. Айни пайтда ҳолат зўр эмас”

“Бунёдкор” жамоаси атрофида юрган турли гап-сўзлар ва клубдаги муаммоларга ҳали ҳамон барҳам берилмади.

Албатта, бу ўз-ўзидан жамоанинг ички муҳитига ва футболчиларнинг кайфиятига таъсир қилиши турган гап. Табиийки, бундай ҳолат натижаларнинг пасайишига ва барқарорсизликка олиб  келади. Футболда майдон ташқарисидаги рўй бераётган воқеалар майдон ичидаги жараёнга бевосита ўз таъсирини ўтказиши сир эмас. Хўш, клубда шу кунгача бирор ўзгаришлар бўлдими? Бундан кейин натижалар қандай кўриниш олади? Бу борада жамоанинг маҳоратли футболчиси Дилшодбек Аҳмадалиевни суҳбатга чорладик.

- Сўнгги пайтларда “Бунёдкор” атрофида клубдаги вазият билан боғлиқ муаммолар ҳақида гаплар тарқагани йўқ. Маош, овқатланишда муаммолар борлиги ҳақида эшитгандик. Бугунги кунда вазият қандай?

- Ҳа, муаммолар бор. Агар бўлмаганида бундай гаплар тарқалмас эди. Маош масаласига келсак, охирги маротаба июнь ойида маош олганмиз. Тўғриси, овқатланиш яхши эмас. Ошпазлар қўлидан келганча ҳаракат қилиб нимадир тайёрлаб беришади. Қачон пул ўтказиб беришса ҳамма нарса бўлади дейишмоқда. Лекин, мавсум бошидан бери шу аҳвол.

- Суперлиганинг охирги икки турида жамоа муҳим бўлган очколарни йўқотди. Турнир жадвалида ҳам пастга тушди. АГМК билан ўйинда дуранг ва Қўқонда ғалабани қўлдан чиқарди. Бу юқоридаги омилларнинг таъсирими?

- Ҳа, бу нарсалар футболчиларга ҳам, жамоа ўйинига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Агарда бу муаммолар бўлмаганида фақат футбол ва ўйинларга эътибор берар эдик.

- ФИФА кунларида машғулотлар қандай руҳда кетмоқда? Жамоада ички муҳит ва  кайфият қандай?

- Тўғриси, кўпчиликда кайфият йўқ деса ҳам бўлади. Машғулотлар ҳам шунга яраша ўтяпти.

- Жамоанинг ҳозирги ҳолати ва имконияти совринли ўринлар учун курашишга етадими?

- Жамоанинг ҳолати зўр эмас. Ўзимиз, футболчилар ва мураббийлар билан биргаликда ҳаракат қилиб совринли ўринларни эгаллашга ҳаракат қиламиз.

- Фаолиятингиз давомида “Бунёдкор”да учта мураббий билан ишладингиз. Сергей Лушан, Миржалол Қосимов, Вадим Абрамов. Қайси мутахассис даврида ўсишга эриша олдим деб ўйлайсиз?

- Менимча, бу уч мураббий даврида ҳам бир хил ўйнадим деб ўйлайман. Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби бор.

- “Бунёдкор”да Миржалол Қосимов даврида ҳам ўзига яраша қийинчилик ва муаммолар бўлган. Ҳусусан Абрамов бошқарувида ҳам шу ҳолат кузатилмоқда. Бу икки мураббий футболчиларни қандай руҳлантира олади?

- Мураббийлар вазиятни тушунтиришади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз ишимизни қилишимиз кераклигини таъкидлашади.

- Билишимизга қараганда, мавсум бошида жамоани тарк этишга яқин келган экансиз. Хорижда тўп тепиш режангиз борми?

- Четдан таклифлар ҳозирча йўқ. Кейинги мавсумни Суперлиганинг бошқа клубида давом эттирсам керак. Ҳа, бу йил жамоани тарк этишим мумкин эди. Лекин, шартномам борлиги учун кета олмадим.                                                                      

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика