UZ

Сўнгги янгиликлар

11:25Де Брюйненинг эҳтимолий янги клуби маълум, у Италиядан  1 11:00Роналду ўрнини босадиган беш футболчи: янги авлод юлдузлари  9 10:45“Манчестер Сити“ АПЛдан яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи  2 10:18Лука Модрич фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги маълум  2 09:50Клаудио Раньери “Рома“да қолади, бироқ бошқа лавозимда  5 09:23"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ўйлаш учун 72 соат берди. Саудияликлар футболчига қанча ойлик бериши маълум  4 08:54Вирц “Ливерпул“га ўтиб, тарихдаги учинчи энг қиммат трансферга айланади  6 08:26Конте тарихий натижани қайд этди  13 07:55А Сериянинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  2 07:20Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Жалолиддиновдан иккита, Абдихолиқовдан битта ассист  1 01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  2 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  25 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  9

Равшан Ҳайдаров: "Ҳисоб ўйинга мос бўлмади" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Ҳисоб ўйинга мос бўлмади"

Coca Cola Суперлига 12-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Металлург" (1:2) учрашувидан кейин мезбонлар устози Равшан Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.

"Охирги 5-10 дақиқани инобатга олмаганда ўйинни яхши ўтказдик деб ҳисоблайман. Омадсиз учрашувлар сериясини давом этмоқда. Афсуски, яна сўнги дақиқаларда гол ўтказиб юбориб мағлубиятга учрадик. Лекин, умуман олганда ёмон ўйнамадик. Вақти-вақти билан ҳужумлар уюштириб турдик. Қарши ҳужумларда вазиятлар ҳосил қилдик. Иккинчи бўлимда  "Металлург" жамоаси ўйинни кучайтирди. Биз эса ҳимояга ўтириб қолдик, тўп назоратини ҳам рақибга топширдик. Ҳисоб ўйинга мос бўлмади.

Охирги дақиқаларда бизда куч қолмади. Ҳисобни сақлаб қолиш синдроми, вазиятлардан фойдалана олмаслик панд берди. Захирадан майдонга тушган футболчимиз тез жарохат олди, яна бир нечта ўйинчиларимиз бугун жарохат сабаб иштирок эта олмади.

Натижа ўхшамаётгани ҳақида? Масалан бугун ҳам ёш футболчилар тактик жиҳатдан ёмон ҳаракат қилмади, қанотларда ўйнашди. Уларга тажриба етишмади. Шундай ўйинлар орқали улар тажриба тўплаб боришади. Умумий қилиб айтганда омад етишмади бу ўйинда. Охирги дақиқаларда консентрацияни ушлаш ва натижа учун ўйнашни ўрганишимиз лозим",- дейди Равшан Ҳайдаров.



Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика