

Ўйиннинг илк дақиқалариданоқ ҳужумкор ўйин намойиш этган ОКМК ФК бир неча бор рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар яратди ва бу устунликни голларга айлантирди. Меҳмонлар ҳам қарши ҳужумларда фаол ҳаракат қилдилар, бироқ майдондаги ташаббусни тўлиқ эгаллаган "кончилар"нинг ишончли ўйини ҳал қилувчи омил бўлди.
Беллашув ўзига хос тарзда — ҳар бири 30 дақиқадан иборат тўрт таймда ўтказилди. Голларга бой кечган баҳсда ОКМК жамоаси рақиб дарвозасини 6 маротаба ишғол қилди. Қирғизистонлик меҳмонлар эса фақат бир гол билан жавоб қайтардилар.
Назорат учрашуви
16 июль
ОКМК спорт мажмуаси стадиони
ОКМК — "Озгон" 6:1
Голлар: Асад Собиржонов (14), Ариҳиро Сентоку (25), Али Абдураҳмонов (27, 42), Хуршид Ғиёсов (37), Георгий Папава (93).



