UZ

Сўнгги янгиликлар

10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  1 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  2 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  1 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  4 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  17 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   9 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  2 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  9 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  10 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  11 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  18

"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью Янгиликлар

"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью

Фарғона вилояти футболини яхши биладиганлар учун Тома Табатадзе исми аллақачон таниш бўлиб улгурган.

 Бир неча мавсумдан бери Ўзбекистонда тўп тепаётган грузиялик ҳужумчи "Навбаҳор" ва "Нефтчи" сафида майдонга тушди. Биринчи даврадан сўнг "Нефтчи" билан хайрлашган футболчи иккинчи даврани қаерда ўтказиши ҳақида ҳам ўйлаяпти. Биз Тома билан унинг кетиши, Суперлигадаги таассуротлари ва келажак режалари ҳақида суҳбатлашдик.

— "Нефтчи" клубини тарк этиш ҳақида қарор қандай қабул қилинди? Бу қарор сиз томонингиздан чиқдими ёки клуб ташаббус кўрсатдими?

— Қарор икки томонлама қабул қилинди. Клуб раҳбарияти билан очиқчасига гаплашиб олдик, мавжуд вазиятни холис баҳоладик ва бу босқичда кетиш ҳам мен, ҳам жамоа учун тўғри қарор бўлади, деган хулосага келдик. "Нефтчи"га менга ишонгани ва имконият бергани учун миннатдорман. Бу клубни доим ҳурмат қиламан.

— "Нефтчи"да ўйнаганингиздан қандай таассуротлар қолди? Мухлислар ва жамоадаги муҳит ҳақида нима дейсиз?

— Фақат илиқ хотиралар қолган. "Нефтчи" — катта тарихга эга клуб, мухлислари эса жуда содиқ ва футбол билан яшайдиган инсонлар. Ҳар бир ўйинда, уйда ҳам, сафарда ҳам уларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилдик. Жамоада ҳам яхши муҳит бор эди, дўстона муносабат ҳукм сурарди. Ҳар бир кун учун жамоадошларга миннатдорман.

— Ҳужумда рақобат даражаси қай даражада эди? Асосий таркибдаги ўрнингизни сақлаш қийин бўлдими?

— Ҳар қандай клубда рақобат бўлади, айниқса ҳужум чизиғида. Бу футболда одатий ҳолат. Менимча, рақобат футболчини ривожлантирувчи асосий омиллардан. Албатта, осон кечмаган пайтлар бўлди, лекин ҳар куни машғулотларда ўзимни кўрсатишга ҳаракат қилдим.

— Фаолиятингизни иккинчи даврада қаерда давом эттирмоқчисиз? Ўзбекистонда қолиш нияти борми?

— Ҳозирча бир неча вариантларни кўриб чиқяпман. Ўзбекистондан ҳам, хориждан ҳам таклифлар бор. Қаерда менга ишонч ва мотивация кучли бўлса, ўша ерда фаолиятимни давом эттираман. Ўзбекистон менга яқин бўлиб қолган, шу боис бу ерда қолиш эҳтимоли ҳам бор.

— Сизни футболда нима мотивация қилади? Ҳар куни майдонга чиқишга куч-ғайратни қаердан оласиз?

— Футболга бўлган муҳаббат — менинг асосий мотивациям. Болалигимдан футболчи бўлишни орзу қилганман ва ҳар бир ўйин — шу орзуни яна қайта жонлантириш имконияти. Шунингдек, оилам, айниқса қизим — менинг таянч ва илҳом манбаим. Улар учун мен фахрли намуна бўлишни хоҳлайман.

— Биринчи даврадаги энг оғир ва энг ёқимли ўйинлар қайсилар бўлди?

— Аслида, ҳар бир мағлубиятли ўйин оғир бўлади. Лекин Кубокдаги бир ўйинни айтиш мумкин: мағлубият кейинги босқичга чиқиш имкониятидан маҳрум қилди. Бундай ўйинлар хотирада қолади, чунки муҳим имконият қўлдан бой берилганини ҳис қиласан. Энг ёқимли пайт эса биринчи давранинг охиридаги ўйин бўлди, у ерда жарима зарбасидан тўп киритдим. Бундай лаҳзалар иштиёқ беради.

— Фарғона водийсидаги иккала етакчи жамоа — “Навбаҳор” ва “Нефтчи”да ўйнадингиз. Сизнингча, водий клубларида ўйнашдаги энг катта қийинчилик нимада? Молиявий ҳолатми, мухлислар босимими, ёки бошқа нарсами?

— Водий жамоаларида ўйнаш — бу доим катта масъулият. Бу ерда мухлислар жуда эҳтиросли, улар ҳар бир ўйиндан натижа кутарди. Бундай босим бор, лекин у фойдали — сизни ҳар доим кўпроқ ишлашга ундайди. Албатта, молиявий муаммолар ҳам бор, бу ҳар бир клубда бўлиши мумкин. Лекин мен учун асосийси — жамоадаги муҳит ва ишга бўлган муносабат.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика