UZ

Сўнгги янгиликлар

22:26ОФК ЭЧЛ. "Ал Аҳли" - "Насаф" баҳси учун таркиблар маълум бўлди  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  0 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  3 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  10 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  8 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  18 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  3 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  15 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Диёр Мирзабоев: "Футболчиларимизнинг кўзида иштиёқ кўринмади" Янгиликлар

Диёр Мирзабоев: "Футболчиларимизнинг кўзида иштиёқ кўринмади"

9-тур доирасида бўлиб ўтган “Андижон” ҳамда “Сурхон” жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “Андижон” жамоаси катта мураббийи Диёрбек Мирзабоев иштирок этди.




"Биринчи бўлим тўлиқ “Сурхон” жамоаси устунлигида ўтди. Иккинчи бўлимда ҳимоячимиз четлаштирилди. Бир нарсага тушунмадим, ёки биринчи бўлиб гол ўтказиб юборсак ёки бир киши кам бўлиб ўйнасак жамоа яхши ўйнайди шекилли. Биз мураббийларнинг айбими ёки бошқа сабабми футболчиларда иштиёқ кўринмади, уларни кўзи ёнмади. “Сурхон” жамоасини адолатли ғалаба билан табриклайман",- дея гап бошлади Диёр Мирзабоев.

- “Андижон” нима учун ўз майдонида беш нафар ҳимоячи билан ўйнади?

- Бу саволни бош мураббийга беришимиз керак. Ҳозирги кундаги ҳолатимиздан келиб чиқиб ҳимоявий ўйин кўрсатяпмиз. Чунки, иккита марказий ҳимоячи билан ўйнасак рақиблар кўпроқ ҳужум уюштирмоқда. Шуни олдини олган ҳолда, ҳимоявий ўйин намойиш этяпмиз.

- Кумиковнинг иши қачон ҳал бўлади?

- Бу саволни раҳбариятга бериш керак.

- Жамоанинг ғалабасиз серияси салбий таъсир кўрсатмаяптими?

- Юта олмаган бўлсакда, сўнгги учта учрашувни дуранг ўйнадик. Йигитларни кайфиятлари яхши эди, муҳит ҳам яхши эди. Ушбу ўйинга тайёргарликни кўнгилдагидек кўргандик.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика