UZ

Сўнгги янгиликлар

01:10Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Ҳилол" ва "Иттифоқ"да ғалаба, Роналду ва "Ал Насср" яна мағлуб бўлди  1 00:43Ироқ юлдузлар лигаси. "Эрбил" Темировнинг дубли эвазига меҳмонда ғалабага эришди, ҳамюртимиз тўпурарлар пойгасида яққол етакчилик қилмоқда  1 23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  11 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  2 22:47"Атлетико" — "Реал". Таркиблар маълум  26 22:28ПСЖ — "Марсель". Франция Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  1 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  10 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  3 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  7 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  6

Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"

Суперлиганинг 21-тури доирасида "Сўғдиёна" - ОКМК (4:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.

- Нима ҳам деймиз, пароканда ўйин намойиш қилдик. Авваламбор, мухлислардан узр сўрайман. "Сўғдиёна" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биринчи, учинчи ва тўртинчи голда ёш болалардек хатога йўл қўйдик. Ўз навбатида рақиб футболчиларининг маҳорати ҳам ўз сўзини айтди. Жумладан, Дориев ўзининг голларида нималарга қодирлигини кўрсатди. Лекин айбни ўзимиздан қидиришимиз керак. Бундай оддий хатолар қилишимиз керак эмасди. Дориев бундан унумли фойдаланиб кетди. Бу ҳолатларни кўриб, сабабларини билиб оламиз. Ҳозирги пайтда айта оламанки, ҳимоядаги уч қўпол хатодан кейин биз голлар ўтказиб юбордик.

- ОКМК жамоаси биринчи даврада шов-шувли натижалар қайд этди. Иккинчи даврада эса жамоада пасайиш бордек. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Сабаби - бундай оддий хатолар қилиш керак эмас. Имкониятлардан фойдалана олиш керак. Йигитларда гол ўтказиб юборгандан кейин гол уриб оламиз деган фикр ҳам пайдо бўлгандек. Лекин футболда ҳаммаси ҳам биз ўйлагандек бўлмайди. Чунки рақиб жамоа ҳам етарли даражада қаршилик кўрсатади. Бунгача "Сўғдиёна"га қарши ўйинларда ўзимизни кўрсатиб келаётгандик. Бугун ҳам ҳисоб 3:1 пайтида Али Абдураҳмонов, Нодир Абдураззоқов каби футболчиларда яхши вазиятлар бўлди. Майли ортда хато қилган бўлсак-да, олдинда вазиятлардан фойдаланишимиз керак эди. Шу асосий сабаб.

- Олдингиларига қараганда бугунги баҳсда марказ бой берилгани учун ўйинда жамоа ютқаздими?

- Йўқ. Биринчи бўлимда ҳам яхши ҳужумлар қилдик. 

- Иккинчи бўлимда эса ҳужумлар камайди.

- Биз охиригача курашдик. Футбол шуниси билан қизиқ. Ҳар доим биз ўйлагандек бўлмайди, чунки рақиб жамоа ҳам бор. Ҳа, "Сўғдиёна" билан доимо жанговар ўйин бўлган. Лекин биз учта жуда оддий вазиятда голлар қўйиб юбордик. 3:1 пайтида Али, Нодир, Азизда яхши вазиятлар бўлганди. 11 метрлик нуқтага яқин жой эди. Тепган тўпи гол бўлмади, шунда ҳам бизда ҳаракатлар бор эди. Ҳуллас гол ура олмадик. Балки бир ўйинда кўп хато қилганимиз яхши бўлгандир. Бу келажакка яхши таъсир қилади. Айтишади-ку, 5та ўйиннинг барчасида биттадан хато қилиб, 1:0га ютқазгандан кўра, барчасини битта ўйинда қилган яхшироқ деб. Ўз навбатида "Сўғдиёна" ҳам биз ҳам доимо очиқ ўйин кўрсатамиз. Балки шу сабабдир, натижа доим ҳам яхши бўлавермайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика