UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  0 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  0 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчи "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  10 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  9 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  5 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  20 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   14

Биринчи лига учрашувлари 1 августга қадар қолдирилди Янгиликлар

Биринчи лига учрашувлари 1 августга қадар қолдирилди

8 июль куни республика ҳудудларида пандемия туфайли карантин чораларининг кучайтирилиши бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори эълон қилинганди.

Унга кўра, республиканинг барча ҳудудлари қизил тоифага айланиши кўзда тутилган ҳамда 1 августга қадар транспорт воситаларининг ҳаракати чекланган.

Бугун — 9 июль куни шу масала юзасидан ЎзПФЛ Биринчи лига клублари раҳбарлари ҳамда мураббийлари билан онлайн видеоконференция ташкил қилди. Унда Бирнчи лига клубларининг карантин даврида расмий ўйинларда иштирок этиши масаласи кўриб чиқилди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу мусобақада иштирок этувчи клубларнинг молиявий имконияти юқори лигалар жамоалариникидан фарқ қилади. Биринчи лига жамоалари бошқа вилоятлардаги ўйинларга кўп ҳолатларда ўйин куни бориб қайтишади ва асосан йўналишсиз такси хизматларидан фойдаланишади. Айни ҳолатда эса вилоятлар орасида транспорт воситаларининг ҳаракати чекланди. Рухсат этилган бошқа транспорт воситаларидан фойдаланиш, меҳмонхоналар ва бошқа ҳаражатлар эса табиийки, Биринчи лига клубларига қийинчилик туғдиради.

Видеоконференацияда юқоридаги каби омилларни ҳисобга олган ҳолда, Биринчи лига мусобақаларини карантин чоралари юмшатилгунига қадар вақтинча тўхтатиб туриш мақсадга мувофиқ деб топилди. Футбол клублари эса рухсат этилган вақтларда машғулотларни давом эттиради.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика