UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  1 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  1 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  14 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  1 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  7 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  0 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   4 21:35Рўзиқул Бердиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  14 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1

Бахтиёр Ашурматов: "Аҳил жамоа туза олдик" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Аҳил жамоа туза олдик"

Coca Cola Суперлигаси 8-тури доирасида АГМКдан учралган мағлубиятдан кейин "Қўқон-1912" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Кайфиятим яхши эмас. Чунки биринчи бўлимни ёмон ўтказмадик. Иккинчи таймни ҳам унчалик ёмон бошламагандик. Лекин Санжар Турсунов ушбу мавсумни безайдиган гол муаллифига айланди ва бу гол ўйин тақдирини ҳал қилди деб ўйлайман. Охиригача курашишгани учун йигитларга ҳам миннатдорлик билдираман. Ҳеч бўлмаса дуранг учун ўйнашди, афсуски биздан омад юз ўгирди. 

- "Қўқон-1912" яхши старт олди. Гарчи бугун мағлуб этилган бўлса-да, жамоа турнир жадвалида юқори ўринлар учун курашмоқда. Умуман олганда қисқа давр мобайнида шундай рақобатбардош жамоа тузиш қанчалик даражада қийин бўлди?
- Биз аҳил жамоа туза олдик. Бугун ўйиндан олдин кийиниш хонасида йигитларга уйдаги ғалабалар билан юқори марраларга эришиш қийинлигини айтгандим. Тўғри, ҳозирда турнир жадвалида юқори ўринлардамиз, лекин бизнинг асосий рақобатчимиз бўлган АГМКга мағлуб бўлдик. Агарда чемпионатда юқори поғоналар учун курашмоқчи бўлсак, шундай ўйинларда ютишимиз керак бўлади. Бугун ҳам ёмон ўйнамадик. Яхши ўйин билан бир қаторда натижани ҳам яхшилаб кетишимиз керак. Шу орқали биз мавсум якунида юқори ўринларда бўламиз. Умуман олганда йигитларнинг психологиясини ўзгартиришга муваффақ бўлдик. Сўнгги йилларда "Қўқон-1912" жамоаси, афсуски, Суперлигадан тушиб кетмаслик мақсадида курашаётганди. Футболчиларда ишонч юқорилиги боис, Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаларидан бири, таркиби ҳам, захираси ҳам кучли юқори савияли футболчилардан ташкил топган АГМКга 0:2 ҳисобида имкониятни бой бераётган пайтда ҳам синиб қолмадик. Мавсум якунида юқори ўринларда бўлишни жуда ҳам истаймиз. Бунинг учун ҳозирги олган стартимизни сақлаб қолишимиз керак бўлади. Меҳмондаги ўйинларда ҳам нафақат дуранг, балки ғалаба учун ҳам курашишимиз керак бўлади.

- Бугун марказда Иқбол Маликжонов ўйнади, Рўзиевни эса бироз ўнгроққа сурдингиз. Негадир бугун Қувондиқ ўзини яхши ҳис қилмагандек кўринди.
- Гапни очиғи, АГМКнинг ўйинларини кўриб чиққанимизда, таркибда Баҳром Абдураҳимов, Санжур Турсунов, Эркин Бойдуллаев каби футболчилар марказда ҳаракат қилаётганди. Шу боисдан биз таянч ярим ҳимоямизни кучайтириш мақсадида Иқбол Маликжоновни таркибга киритишга қарор қилдик. Иқбол ҳам ёмон ўйнамади. Умуман олганда танлаган таркибимиз ўзини оқламади дейишдан йироқман. Чунки жамоа ёмон ўйин кўрсатмади. Балки бундан-да яхшироқ ўйнаш мумкиндир. Ўтган мавсумда Қувондиқ кўплаб учрашувларни ўнг қанот ярим ҳимоясида ўтказган. Юқорида айтиб ўтганимдек, бугунги ўйин тақдирини иккинчи гол ҳал қилди.

- "Қўқон-1912"нинг олдига аниқ бир мақсад қўйилганми ёки жамоа юқори ўринлар учун курашадими?
- Раҳбарият билан гаплашганимизда аввалига ўтган йиллар давомида бўлаётган муваффақиятсизликларни енгиб ўтиб, таркибни босқичма-босқич шакллантириб бориш ва кейинчалик юқори ўринлар учун курашишимизни айтишганди. Сўнгра Осиё чемпионлар лигаси йўлланмаси учун рақобатбардош жамоа тузмоқчимиз. Жамоада рақобатни ошириш учун шунга яраша кучли футболчилар бўлиши керак ва шу боисдан босқичма-босқич бунга эриша оламиз. Жамоани қабул қилиб олганимда менга 3-ўринни олиш ёки ОЧЛга чиқиш каби конкрет вазифа қўйилмаган. Асосийси шундаки, биз "Қўқон-1912"ни юқори ўринлар учун кураша оладиган рақобатбардош жамоа қилишни келишиб олгандик. Балки бунга эришаётгандирмиз. Тўғри, энди 8 тур ўтди. Аммо кўриниб турибдики, жамоамиз қуйи ўринлар учун курашмайди. Ҳозир биринчи давра тугаб, трансферлар ойнаси очилишини кутяпман. Чунки ҳозирда айрим камчиликларимиз бор. Шуларни тўлдириб, рақобатни кучайтириб, турнир жадвалида юқори поғоналарда бўлиш учун курашишни истаймиз. Футболчиларимнинг салоҳияти, маҳорати билан биз ушбу мавсумнинг ўзидаёқ тепадаги ўринлардан бирини эгалламоқчимиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика