Coca Cola Суперлигаси. "Қизилқум" "Андижон" билан ўйинда сўнгги сонияларда гол ўтказиб ғалабани қўлдан чиқарди
06 июл 2020 21:53
Янгиликлар
Coca Cola Суперлигаси. "Қизилқум" "Андижон" билан ўйинда сўнгги сонияларда гол ўтказиб ғалабани қўлдан чиқарди
Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.
90+5. Учрашув тугади. "Қизилқум" - "Андижон" 1:1.
90+2. ГОООООООООООООООООЛ! Сирож Мелиев 1:1. Жаримадан ошириб берилган тўпни Зозуля Эммануэлга етказди, Эммануэль эса дарвозага зарба берди, дарвозабон қайтарган тўпга Мелиев зарба бериб ҳисобни тенглаштирди
90. Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди
88. Қадамбой Нурметовнинг узоқ масофадан рақиб дарвозасига йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди...
84. Ўзгариш. "Қизилқум". Ибрагимов ўрнига Навасеб тушди
Ўйинда урилган барча голларни телеграм каналимизда томоша қилиш мумкин: ГОЛЛАРНИ КЎРИШ
83. Ухххх. Воҳид Шодиевнинг ерлатиб берган кучли зарбаси голга айланишига сантиметрлар етишмади....
80. Ўзгариш. "Андижон". Усмонов ўрнига Литвяков тушди
75. Ўзгаришлар. "Андижон". Олимов, Абдумўминов ва Исмоналиев ўрнига Баҳодиров, Мелиев ва Авилов тушди
70. Ўзгаришлар. "Қизилқум". Саноев ва Жўраев ўрнига Ильясов ва Шодиев тушди
69. ГОООООООООООООООЛ! Достон Ибрагимов майдон марказидан ҳужумни бошлади ва Шерали Жўраев рақиб жарима майдончасига кириб бориб узоқ пастки бурчакни аниқ нишонга олди -1:0.
65. ЗАРБАА! Достон Ибрагимовнинг рақиб ҳимоячилари орасидан узоқ бурчакка аниқ йўллаган зарбасини яна андижонликлар посбони эгаллади...
63. УХХ! "Андижон" дарвозаси олдида хавфли вазият. Аммо кетма-кет икки марта йўлланган зарбани Исломбек Абдуллаев бартараф этишнинг уддасидан чиқди...
60. ЗАРБА! Жаҳонгир Абдумўминовнинг зарбасини Макосин эгаллаб олди
54. ЗАРБА! Маргиевнинг 25 метрлардан белгиланган жарима тўпидан йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди
51. Ҳасановнинг бу сафарги жарима майдончасига ошириб берган тўпини Макосин осонлик билан эгаллаб олди
50. Навбатдаги ҳужум: Жамшид Ҳасановнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпига Усманов бош билан зарба йўллади, рақиб дарвозабони тўпни эгаллаб олди
48. УХХХХХХХХХХХХХ! Ўнг қанотдан жарима майдончамизга узатилган тўпни Абдулла Олимов тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди...
46. Иккинчи тайм бошланди
45+2. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 0:0
45. Учрашувнинг биринчи бўлимига 2️ дақиқа қўшиб берилди.
45. Достон Ибрагимов чап қанотдан рақиб жарима майдончасига кириб борди ва кучли зарба берди. "Андижон" посбони тўпни эгаллаб олди.
42. Абдуллоҳ Олимовнинг жарима майдончасига ошириб берган тўпини Зозуля жамоадошларига етказиб бермоқчи бўлди, лекин мезбонлар ҳимоячилари тўпни ўз жарима майдончаларидан узоқлаштиришди
41. "Қизилқум" таркибида ўзгариш: Дониёр Усмонов ўрнига Қадамбой Нурметов
40. Рақиб билан тўп учун курашда Дониёр Усмонов жароҳат олди...
37. Ибэ майдон марказидан ҳужумни бошлаб келиб, якунда ноаниқ зарба берди
36. Бурчакдан киритилган тўпни Абдуллоҳ эгаллаб олиб, Фарҳоднинг ўзига қайтарди, Мирахматовнинг тўпга тўхтатмасдан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди
33. Салим Мустафоевнинг чамаси 35 метрлардан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди...
30. Суннатилла Абдуллажонов чап қанотдан рақиб жарима майдончасига кириб борди бир ҳимоячини усталик билан алдаб ўтиб, яқин бурчакка зарба берди. Исломбек Абдуллаев жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди...
24. ЗАРБА! Достон Ибрагимовнинг жаримадан йўллаган зарбасига жонли девор тўсиқ бўлди...
22. Огоҳлантириш. "Андижон". Эммануэль Аривчукву
21. Алишер Саноев тўпни ҳаволатиб узатди. Исломбек Абдуллаев посбони дарвозага кириб бораётга тўпни қайтариб юборишнинг уддасидан чиқди...
18. Огоҳлантириш. "Андижон". Усмонали Исмоналиев
16. Абдулло Олимовнинг чамаси 28 метрлар узоқликдан йўллаган кучли зарбаси хавфли чиқди...
14. Муҳсин Убайдуллаев ўнг қанотдан икки рақибини ажойиб тарзда алдаб ўтиб, жарима майдончасига ёриб кирди. Аммо сўнгги лаҳзада рақиб ҳимоячиси футболчимизга имкон тўп узатиш имконини бермади..
10. Достон Ибрагимов ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига яқинлашиб келди ва чап оёқда кучли зарба йўлади. Тўп дарвоза тўсинининг устидан ўтиб кетди...
5. Жаҳонгир Абдумўминовнинг ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига ошириб берган тўпи учун курашда Мираҳматов ўйин қоидасини бузди деб топилди
4. Алишер Саноевнинг узоқ масофадан ерлатиб йўллаган кучли зарбаси ноаниқ чиқди...
3. Жаримадан узатилган тўпни Дониёр Усмонов боши билан дарвозага аниқ йўналтирди. "Андижон" посбони Исломбек Абдуллаев жамоасини голдан сақлаб қолди...
- "Андижон" кўк рангли либосда майдоннинг чап тарафидан жой олди
1. Ўйин бошланди
- Учрашув соат 20:00да бошланади.
Coca Cola Суперлига. 8-тур
6 июль, душанба
20:00 - ҚИЗИЛҚУМ – АНДИЖОН 1:1
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Жалғасбай Сарсенов, Дамир Искандеров, Санжар Назаров
Назоратчи: Андрей Тамбовцев
Комиссар: Рамиль Ильясов
Голлар: Шерали Жўраев 69, - 1:0. Сирож Мелиев 90+2, - 1:1.
"Қизилқум": 22.Артём Макосин, 5.Абди Башимов, 8.Руслан Маргиев, 10.Алишер Саноев (7.Везиргели Ильясов, 70), 17.Салим Мустафоев, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 23.Шерали Жўраев (15.Воҳид Шодиев, 70), 75.Олег Толмасов, 77.Суннатилла Абдуллажонов, 94.Дониёр Усмонов (11.Қадамбой Нурметов, 41), 99.Достон Ибрагимов (29.Маккартни Навесеб, 84).
Захира: 1.Руслан Матниязов, 3.Илҳомжон Алижонов, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 14.Файзулло Қамбаров, 18.Нодирхон Камолов.
"Андижон": 71.Исломбек Абдуллаев, 4.Фарҳод Мираҳматов, 7.Жамшид Ҳасанов, 8.Фарҳод Бекмуратов, 9.Эммануэль Аривчукву, 14.Мишель Ибе, 17.Абдулло Олимов (25.Қаҳрамон Баҳодиров, 75), 22.Усмонали Исмоналиев (5.Хушнудбек Авилов, 75), 23.Тимур Усмонов (10.Артём Литвяков, 80), 77.Жаҳонгир Абдумўминов (11.Сирож Мелиев, 75), 88.Дмитро Зозуля.
Захира: 16.Элдор Адҳамов, 3.Азамат Исроилов, 6.Бахтиёржон Қосимов, 27.Муҳаммад Йўлдошев, 70. Нодир Мавлонов.
Огоҳлантиришлар: Усмонали Исмоналиев 18, Эммануэль Аривчукву 22.
Қизилқум Шерали Жўраев - 69' |
Суперлига. 8-тур 06/07/2020, 20:00 1
:
1
Тугади
|
Андижон Сирож Мелиев - 90' |
Фикрлар