UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39"Пахтакор" устунликка эга бўлган, аммо якунда "Ал Райян" ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 01:30ОФК Элит Чемпионлар лигаси. Ғарбий минтақада 4-турдан кейинги ҳолат  0 01:18ЕЧЛ. "Реал" ва "Милан" ўзаро баҳс олиб боришмоқда (онлайн ҳисоб)  32 01:15ЕЧЛ. "Ливерпуль" – "Байер" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  35 01:00Элит ОЧЛ. "Ал Насср" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади. Роналдудан гол  24 00:55Аргентина термасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинлари учун қайдномасини эълон қилинди  4 00:35Элит ОЧЛ. Назаровнинг хатоси "Пахтакор"га қимматга тушди  3 00:25АПЛ грандлари "Барселона"нинг 21 ёшли иқтидорига қизиқиб қолишди  14 23:56Юнус Али: "Пахтакор" биринчи бўлимнинг ўзидаёқ интригани йўқ қилиши мумкин эди, аммо..."  6 23:12Камолиддин Тожиев: "Ҳаводан узатилган тўп дарвозамизга кириб кетди. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  29 22:18Суперлига. "Навбаҳор" – "Пахтакор" ва 24-турнинг бошқа учрашувларида қайси ҳакамлар ишлаши аниқ  9 21:50"Қизилқум" ўйинчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди" – Суперлига 23-туридаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди  1 21:15Расман: Крестинин бошчилигидаги "Локомотив" мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  5 20:57ОФК Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" узоқ масофадан ўтказиб юборилган гол туфайли ўз майдонида "Ал Райян"га ютқазди  206 20:32Расман: "Бухоро" Суперлига йўлланмасини нақд қилди!  16

ЎФА ва ПФЛ келишилган ўйинларда иштирок этгани аниқланган икки клубни четлаштирди Янгиликлар

ЎФА ва ПФЛ келишилган ўйинларда иштирок этгани аниқланган икки клубни четлаштирди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг июль ойида Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Осиё футбол Конфедерацияси билан келишилган ўйинлар ҳамда тотализаторга қарши курашда яқиндан ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олган эди.

Ушбу ҳамкорлик натижаси ўлароқ, "А" Про-лига иштирокчиси "Ифтихор" ҳамда "B" Про-лигада иштирок этиб келаётган "Раш Милк" футбол клубларининг келишилган ўйинларга алоқадор эканлиги, шунингдек Регламент талабларини қўпол равишда бузиб келаётгани аниқланди.

Шу сабабдан ЎФАнинг Интизом ва одоб-аҳлоқ (этика) ва Лицензиялаш қўмиталарининг қарорига асосланиб ПФЛ томонидан 2019 йилги мавсумда "Раш Милк" футбол клубига Ўзбекистон чемпионатининг "В" Про-лигада, "Ифтихор" футбол клубига эса "А" Про-лигада иштирок этиш учун берилган лицензияларнинг амал қилиши тугатилди ва ушбу икки клуб мусобақалардан четлаштирилди.


Маълумот учун, "Ифтихор" "A" Про-лигада 20та ўйин ўтказган ҳолда бор йўғи 5 очко билан сўнгги поғонада бораётган бўлса, "Раш Милк" "B" Про-лигада 21та учрашувдан кейин 41 очко тўплаб, "Локомотив БФК" билан бирга иккинчи ўринни бўлишиб турган эди.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика