Малком ирқчилик туфайли январдаёқ "Зенит"дан кетиши мумкин
05 авг 2019 01:45
Янгиликлар
Малком ирқчилик туфайли январдаёқ "Зенит"дан кетиши мумкин
Жорий трансферлар ойнасида «Барселона»дан «Зенит»га ўтган ярим ҳимоячи Малком январь ойидаёқ янги жамоасини тарк этиши мумкин.
Гап шундаки, петербурглик мухлислар футболчини яхши кайфиятда кутиб олмаган ва унга нисбатан ирқчилик муносабатини кўрсатишган. Аввалроқ, жамоанинг фан-клубларидан бири «Зенит» раҳбариятидан қора танли футболчиларни сотиб олмасликка чақирганди.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик хавбек РПЛнинг 4 тури доирасидаги «Краснодар»га қарши баҳсда (1:1) захирадан майдонга тушиб, дебют ўйинини ўтказди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал" Арбелоанинг дебютида Сегунда клубига мағлуб бўлиб, Испания кубоги билан хайрлашди!
Испания Кубоги. "Барселона" "Расинг" тўсиғидан қийналиб ўтди, мезбонларнинг икки голи инобатга олинмади
Кроос "Барселона" ҳақида: "Улар ҳеч қандай халқаро соврин юта олишмайди"
Полиция Винисиусга банан отган мухлисни қидирмоқда
Фикрлар